Шунингдек, 4-1001-2107/20165-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья О.Гулямова) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Алоқа банк” АТБ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Zero Star Leasing” МЧЖдан жами 1 690 215 517,81 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 20 августдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар банк номидан вакил Х.Жалолов томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида Х.Жалоловга банк иштирокидаги медиатив келишувларни имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.
Яна бир мисол, 4-1001-2107/402-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья О.Гулямова) даъвогар ТИФ “Миллий банк” АЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “VOSTOK MASH ХOLDING” МЧЖдан 81 750 358,43 сўм асосий қарз ва 71 037 552,6 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 9 февралдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар номидан вакил сифатида банк филиалининг юристи О.П.Ким томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида ушбу вакилга банкнинг медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончномалар мавжуд эмас.
Шунингдек, 4-1001-2202/44937-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судьяси М.П.Султонов) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ипотека банк” АТИБ манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Кўприкқурилиш трест” УКдан 1 394 140 119,49 сўм лизинг маблағларини ундиришни ва ундирувни лизинг объектларига қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 27 октябрдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар банк номидан “Ипотека банк” АТИБнинг Миробод филиали бошқарувчиси Д.Гиясов томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида Д.Гиясов номига “Ипотека банк” АТИБ томонидан берилган ишончнома мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |