Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Download 480.5 Kb.
bet3/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

52

4-1001-2004/13845

И.О.Хамраев

13

4-1001-2005/15283

И.Б.Ражабов

53

4-1001-2004/13846

И.О.Хамраев

14

4-1001-2005/15284

И.Б.Ражабов

54

4-1001-2004/13848

И.О.Хамраев

15

4-1001-2005/15285

В.В.Ли

55

4-1001-2004/13849

И.О.Хамраев

16

4-1001-2004/14120

И.О.Хамраев

56

4-1001-2004/13851

И.О.Хамраев

17

4-1001-2004/14121

И.О.Хамраев

57

4-1001-2004/13852

И.О.Хамраев

18

4-1001-2004/14125

И.О.Хамраев

58

4-1001-2004/13854

И.О.Хамраев

19

4-1001-2004/14135

И.О.Хамраев

59

4-1001-2004/13855

И.О.Хамраев

20

4-1001-2004/14136

И.О.Хамраев

60

4-1001-2004/13856

И.О.Хамраев

21

4-1001-2004/14138

И.О.Хамраев

61

4-1001-2004/13858

И.О.Хамраев

22

4-1001-2004/14141

И.О.Хамраев

62

4-1001-2004/13861

И.О.Хамраев



23

4-1001-2004/14144

И.О.Хамраев

63

4-1001-2004/13866

И.О.Хамраев

24

4-1001-2004/14145

И.О.Хамраев

64

4-1001-2004/13867

И.О.Хамраев

25

4-1001-2004/14147

И.О.Хамраев

65

4-1001-2004/13868

И.О.Хамраев

26

4-1001-2004/14151

И.О.Хамраев

66

4-1001-2004/13870

И.О.Хамраев

27

4-1001-2004/14155

И.О.Хамраев

67

4-1001-2019/13498

Н.С.Хамидов

28

4-1001-2004/14156

И.О.Хамраев

68

4-1001-2019/13499

Н.С.Хамидов

29

4-1001-2004/14157

И.О.Хамраев

69

4-1001-2019/13502

Н.С.Хамидов

30

4-1001-2004/14158

И.О.Хамраев

70

4-1001-2019/13503

Н.С.Хамидов

31

4-1001-2004/14159

И.О.Хамраев

71

4-1001-2019/13505

Н.С.Хамидов

32

4-1001-2004/14164

И.О.Хамраев

72

4-1001-2019/13506

Н.С.Хамидов

33

4-1001-2004/14165

И.О.Хамраев

73

4-1001-2019/13507

Н.С.Хамидов

34

4-1001-2004/14166

И.О.Хамраев

74

4-1001-2019/13508

Н.С.Хамидов

35

4-1001-2004/14167

И.О.Хамраев

75

4-1001-2019/13509

Н.С.Хамидов

36

4-1001-2004/14168

И.О.Хамраев

76

4-1001-2019/13511

Н.С.Хамидов

37

4-1001-2005/13672

А.Л.Ибрагимов

77

4-1001-2019/13512

Н.С.Хамидов

38

4-1001-2005/13674

А.Л.Ибрагимов

78

4-1001-2019/13515

Н.С.Хамидов

39

4-1001-2005/13677

Ф.М.Ёдгоров

79

4-1001-2229/19670

Б.Б.Абдурахимов

40

4-1001-2005/13678

В.В.Ли










Мисол учун, 4-1001-2228/8092-сонли иш ҳужжатларига кўра


(судья Б.Б.Абдурахимов),
даъвогар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги жавобгар “Roaf Art House” МЧЖга нисбатан туманнинг Гулобод кўчаси
234-уй манзилида жавобгар томонидан ўзига тегишли бўлган фойдаланишдаги 0,45 га ер майдони ҳудудида Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармаси қошидаги Лойиҳа смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органи томонидан 2020 йил
2 июлдаги 31-1257/А-сонли хулоса билан дастлабки келишиб берилган эскиз лойиҳа ҳужжатларидан четлашган ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган қўшимча 1 қаватни жавобгар ҳисобидан буздиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 5 кун ичида ўзбошимчалик билан қурилган қўшимча бир қаватни ўз ҳисобидан бузиш мажбурияти юклатилган.
Мазкур суд ҳужжатидан норози бўлиб, жавобгар МЧЖ томонидан апелляция шикояти берилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 29 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Иш янгидан кўриш давомида тарафлар илтимоснома тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 15 августда медиатив келишув тузилганлиги боис, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасида 2022 йил
15 августда медиатив келишув тузилганлиги боис, даъво аризаси 2022 йил 19 августдаги ажрими билан кўрмасдан қолдирилган.
Ваҳоланки, Қонуннинг 3-моддасида ушбу Қонуннинг амал қилиши медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб берилган.
Хусусан, ФКнинг 212-моддаси биринчи қисмига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Қолаверса, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигининг даъво аризаси туман ҳокими А.Тўхтаев томонидан имзоланган бўлиб, кейинчалик
2022 йил 15 августда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида тузилган медиатив келишув туман ҳокимининг ўринбосари Р.Аширматов томонидан имзоланган. Бироқ, ушбу шахснинг туман ҳокимлиги номидан медиатив келишув тузиш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар, ишончнома иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Мазкур ҳолатда суд томонидан тарафлар ўртасида тузилган медиация келишуви Қонуннинг 3-моддаси талабларига мувофиқлиги ўрганилмасдан, шу билан бирга ҳоким ўринбосари Р.Аширматов томонидан имзоланган медиатив келишув тузиш ваколати мавжудлиги ўрганилмасдан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.


Яна бир мисол, 4-1001-2109/334-сонли иш ҳужжатларига кўра,
(судья М.Эргашев),
даъвогар Учтепа тумани ҳокимияти даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Bosithon” МЧЖ зиммасига Тошкент шаҳар Учтепа тумани 11-мавзе 4-уй кўча сатҳига тегишли ер бўлагини эгаллаб олинган 30 кв.м. майдонидаги ўзбошимчалик билан қурилган 30 кв.м. ноқонуний қурилмани бузиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида тарафлар вакили ҳокимлик ва МЧЖ ўртасида
2021 йил 15 апрелда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Шунга асосланиб, суднинг 2021 йил 16 апрелдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.


Шунингдек, 4-1001-2005/13672-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья А.Ибрагимов) даъвогар Юнусобод туман ҳокимлиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Убайдуллаева Р.И.” хусусий корхонасининг тумандаги Осиё кўчасида жойлашган 6X3 форматли бўлган ташқи реклама воситаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
20 февралдаги қарори талабларига мос келмаслиги, яъни йўл четидан
1 метр ва ундан кам масофада жойлашганлиги ва реклама майдонининг пастки четидан йул қопламаси юзасигача бўлган масофа 5 метрдан кам эканлиги сабабли, жавобгарга нисбатан реклама объектини ўз ҳисобидан демонтаж қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.


Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз даъво талабига аниклик киритиб, даъвогар аризаси техник хатолик сабабли жавобгарнинг номи хусусий корхона деб кўрсатилганлиги, аслида у якка тартибдаги тадбиркор эканлигини баён қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 30.10.2020 йилдаги медиация келишувини тақдим этиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Шунга асосланиб, суднинг 2020 йил 19 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.


Яна бир мисол, 4-1001-2004/14120-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья И.Хамраев) даъвогар Учтепа тумани ҳокимлиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ “Ш.Ш.КАДИРОВ” томонидан ўзига тегишли туманнинг М.Уйғур кўчасидаги 6х5 форматли ташқи реклама воситаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори талабларига мос келмаслиги, яъни йўл четидан 1 метр ва ундан кам масофада жойлашган конструкция паспорт рақами жойлаштирилмаганлиги сабабли, жавобгарга нисбатан реклама объектини ўз ҳисобидан демонтаж қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган тараф вакиллари туман ҳокимлиги, жавобгар ЯТТ “Ш.Ш.КАДИРОВ” ва Медиатор Д.Шасимова ўртасида тузилган 09.11.2020 йилдаги медиация келишувини тақдим этиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраганлар.
Шунга асосланиб, суднинг 2020 йил 13 ноябрдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.


2. Судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Вакилнинг медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш ҳаракатларини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Бироқ, айрим ишларда ваколатсиз вакил имзолаган медиатив келишувларга асосан даъвони кўрмасдан қолдириш ҳолатлари мавжуд.


Мисол учун, 4-1105-2202/30250-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Ю.Фозилова) даъвогар “COSSMOSTONE” МЧЖ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “DISCOVER INVEST” МЧЖдан 1 082 955 239,72 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 1 августдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
ИПКнинг 63-моддасига кўра, судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно.
Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларининг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув жавобгар номидан вакил сифатида Н.Асатов томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида Н.Асатовга “DISCOVER INVEST” МЧЖнинг медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling