Маълумотнома №


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/67
Sana07.03.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1247592
TuriКодекс
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67
298-
модда.
Амортизация қилинадиган активларнинг ва бошқа мол-
мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар (зарарлар). 
Ушбу моддага мувофиқ аниқланадиган, чиқиб кетишдан олинадиган молиявий 
натижа амортизация қилинадиган активларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб 
кетишидан олинадиган даромад (зарар) деб эътироф этилади. 
Амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий 
натижа (фойда ёки зарар) амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан 
олинадиган даромаддан унинг қолдиқ қийматини чегириб ташлаш орқали аниқланади. 
Амортизация қилинадиган активнинг қолдиқ қиймати ушбу Кодекс 306-моддасининг 
йигирма олтинчи ва йигирма еттинчи қисмларига ҳамда 307-моддасининг еттинчи 
қисмига мувофиқ аниқланади. 
Амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий 
натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда бундай актив бўйича 2021 йилнинг 1 январь 
ҳолатига кўра тўпланган қўшимча баҳолаш суммаси (илгари қайта баҳоланган нархини 
ошириш суммасининг олдинги нархни пасайтириш суммасидан ортиқ суммалари) 
амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад таркибига 
киритилади. 
Бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа бухгалтерия 
ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланади. Мазкур қисмнинг қоидалари 
ушбу Кодекснинг 45-бобига мувофиқ солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос 
хусусиятлари назарда тутиладиган мол-мулкнинг чиқиб кетиш ҳолларига нисбатан 
татбиқ этилмайди»; 
34) 305-модданинг ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён 
этилсин: 
«Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия 
ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ, узоқ муддатли активларнинг 
дастлабки қийматига ва захираларнинг таннархига киритиладиган харажатлар 
амортизация ажратмалари воситасида ва бундай захираларнинг таннархи орқали 
чегирмалар жумласига киритилиши лозим. 
Ушбу Кодекс 306-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ амортизация 
ажратмалари ҳисобланмайдиган узоқ муддатли активларнинг қиймати мазкур активлар 
ушбу Кодекснинг 298-моддасида назарда тутилган тартибда чиқиб кетаётганда солиқ 
базасини аниқлашда ҳисобга олинади 



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling