Маълумотномаси


Download 423.16 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi423.16 Kb.
#1490522
TuriСеминар
Bog'liq
3-йўналиш kompyuter ishlash


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи УрДУ Физика - математика факультети ёшлар Кенгаши томонидан 5 та мухим ташаббуснинг ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича 3-йўналиши доирасида ўтказилган семинар
Маълумотномаси
Урганч шаҳар Урганч давлат университети
2021 йил 17 октябрь Физика-математика
факультети
ИШТИРОК ҚИЛДИ:



  1. Д. Юсупов - Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари

  2. Д.Юсупов- Физика-математика факультети ёшлар иттифоқи етакчиси

  3. Ш.Бекчанов- УрДУ Компютер технологиялари ўқитувчиси

КУН ТАРТИБИ:
WINDOWS операцион тизими билан танишув мавзусида семинар
Тарих факультети ёшлар иттифоқи етакчиси Д. Юсупов 5 та мухим ташаббуснинг 3-йўналиши доирасида ўтказилаётган навбатдаги семинар мавзуси билан талабаларни таништирди.
СЎЗГА ЧИҚДИ: УрДУ Компютер технологиялари ўқитувчиси Ш.Бекчанов сўзга чиқди ва талабаларга WINDOWS операцион тизими билан танишув мавзуси бўйича маруза қилди. Компьютер бирор ишни бажара олиши учун унга кўрсатмалар берадиган дастур (программа) керак бўлади. Барча дастурлар тўплами компютернинг дастурий таъминотини ташкил қилади. 28 Компютер ишини бошқарадиган ва инсон билан компютер ўртасида мулоқот ўрнатадиган асосий дастур операцион система (тизим) деб аталади. Бундай дастурсиз компютерни ишга тушириб ва бошқариб бўлмайди. Windows операцион тизими ўзиниг қулайлиги билан фойдаланувчилар орасида энг оммабоп дастурлардан бирига айланган. Унинг кетма-кет такомиллашиб бораётган қатор вариантлари мавжуд. Windows – (ўқилиши “уиндовз” ёки “виндовз”) инглизча сўз бўлиб, “ойначалар” “дарчалар”, “туйнуклар” каби маъноларни англатади. Операцион тизимнинг бундай номланиши ундаги барча дастурлар ва амаллар ойначалар кўринишида очилиши билан боғлиқ. Ойначаларни очиш, ёпиш, кичиклаштириш, катталаштириш ёки силжитиш мумкин. Windows операцион тизимида бир вақтнинг ўзида бир неча ойначаларда (дастурларда) ишлаш имконияти мавжуд. Операцион тизим турли тилларга таржима қилинган. Афсуски, ҳозирча Windows операцион тизими ўзбек тилига тўла таржима қилингани йўқ. Шу боис, биз уни ўрганишда тизимнинг рус тилидаги вариантидан фойдаланамиз. Операцион тизим компютерга уланадиган ҳамма қурилмаларни ҳам бошқара олмайди. Бунинг учун олдин уланаётган қурилмани бошқарадиган, “драйвер” деб аталувчи кичик дастур операцион тизимга ўрнатилиши зарур. Ҳар бир қурилманинг ўз драйвери – бошқарув дастури мавжуд. Масалан, бирор принтерни компютерга улагандан сўнг, албатта уни бошқариш дастури яъни драйвери операцион тизимга ўрнатилиши лозим. Акс ҳолда, принтерни компютер ёрдамида бошқариб бўлмайди. Амалий дастурларни ишга тушириш, ундаги имкониятлардан фойдаланиб турли амалларни бажариш, ахборотларни қайта ишлаш, сақлаш, чоп этиш каби ишларни бажариш - операцион тизимнинг вазифасига киради. Лекин, унинг бирламчи вазифаси - компютер ишга туширилиши билан унинг барча қисмларининг соз ёки носозлигини текшириш ва амалий дастурлар ишини мувофиқлаштириб боришдан иборатдир.

УрДУ Физика-математика факультети ёшлар Кенгаши томонидан 5 та мухим ташаббуснинг ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича 3-йўналиши доирасида ўтказилган семинарда иштирок қилган талабалар рўйхати



Ф.И.Ш

Курси ва гурухи

1

Ғанишер Ҳасанов

4-курс, Механика йўналиши, 181-гурух

2

Aвезов Достонбек

2-курс компютер илимлари ва дастурлаш технологиялари йоналиши 201-гурух

3

Ахмедов Фарход

1-курс амалий математика
212 гурух

4

Курбонбоев Фуркат

1-курс амалий математика
213 гурух



Факультет Ёшлар билан ишлаш
бўйича декан мовини Д. Юсупов


Факультет ёшлар етакчиси Д. Юсупов




Download 423.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling