Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


-расм. Низонинг ривожланиш динамикаси


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

13-расм. Низонинг ривожланиш динамикаси 


142 
3. Низоли хатти-ҳаракатни амалга ошириш. Бу босқичда ўзаро зид 
йўналган ва ҳиссий кўринишга эга бўлган ҳаракатлар содир этилади. 
4. Низонинг тугаши ва низо иштирокчилари томонидан бўлиб ўтган 
воқеани баҳолаш. 
Тасвирда келтирилган биринчи босқичда одам ўзгага нисбатан ички 
туғёнини англайди. Баъзи кимсалар мана шу ҳолатдаёқ зиддиятни 
ривожланитирмасликка ҳаракат қилиб, мулоқотни давом эттиришдан ўзларини 
олиб қочишади. Зиддиятли муносабатни давом эттириш натижасида низоли 
вазият юзага келади ва мулоқот иштирокчилари ўртада низо пайдо 
бўлаётганини англаб етишади. Бу вазиятни ривожлантириш натижасида 
бевосита низо амалга ошади ва ушбу учинчи босқич ўзаро муносабатнинг очиқ-
ойдин кескинлашуви билан характерланади. Таъкидланаётган босқичда 
томонлар бевосита низо жараёнига қадам қўядилар ва эътиборни ўз 
манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга ўзгани айблаш ва шаънига тегиш 
ҳаракатини амалга оширадилар. Шу босқичда низоли муносабатларнинг юқори 
чўққига кўтарилиши ва бу ҳолат ихтилоф ибораси билан ифодаланиши мумкин. 
Бунда низо иштирокчилари нафақат вазиятни, балки ўзларини ҳам идора 
этолмай қоладилар, бутунлай ҳислар туғёнига бериладилар.
Ихтилоф тугагандан сўнг, низонинг сўниш босқичи кузатилади ва одамда 
бўлиб ўтган воқеага танқидий кўз билан қараш имконияти туғилади. Кимдир 
бўлиб ўтган ҳодисадан афсусланса, иккинчи бир кимса эришган «ютуғидан» 
ҳатто роҳат ҳам олади. Аммо, низони бошқариш йўлини танлаган раҳбар иложи 
борича вазиятни кескинлатмаслик ва низони констурктив томонга буриш 
ихтиёрида бўлади. Шундай ниятдаги раҳбар йўл қўйилган ихтилофни яна бир 
талофат сифатида қабул қилиши, низо тугагандан сўнг бўлиб ўтган воқеа 
хусусида афсусланиши турган гап. Шундай экан, раҳбарнинг низога 
конструктив ёндошувини таъминловчи асосий услуб - бу низонинг биринчи
иккинчи ва учинчи босқичларидаёқ уни кескинлатмаслик йўлини топиш, иложи 
борича шу даврда уни конструктив томонга йўналтиришдан иборатдир. Аммо, 
низолар бошқаруви бўйича кўп йиллик тажрибаларимиз шуни кўрсатадики, 
одам низо шароитига кирганда кўпинча ўзини бошқаролмай қолади ва гирдобга 
тушиб қолгандай низо йўналиши бўйлаб оқиб кетади. Хўш, одам низо оқимига 
тушиб қолмаслиги учун нима қилиши керак, низонинг бошланғич 
босқичларида ўзини тийиш ва демак низоли вазиятни бошқариш имконияти 
қандай? 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling