138
қадар хоҳлаган вақтида 30 минутга тушлик овқатга вақт ажратишига рухсат
берилади. Бундай “кундалик тартиб”да ходим ўз вақтини ўзи бошқаради ва ўз
иши учун ўзи масъул бўлади. Мазкур тартиб жорий
этилган ташкилотларда иш
унумдорлиги 3 дан 12% гача ўсган, ишдан бўшашлар сони камайган ва
жамодаги психологик муҳит яхшиланган. Фақат вақтни ҳисобга олиш бир оз
қийинлашади. Ходимларнинг ишга келиш ва кетиш вақтлари
эса махсус
электрон карточкасида белгиланиб боради ва меъёридан ошиқ ишланган вақт
меҳнат татилига қўшиб берилади.
Ташкилот ҳаётининг ходим мотивациясига таъсири. Ташкилотлар
ўртасидаги рақобатнинг кучайиши, маҳсулот ишлаб чиқаришда янги
ихтироларга талаб ошиши шароитида ходимлардан
иложи борича фаоллик ва
ташаббус кутилади. Бундай вазиятда ходимнинг ички мотивациясини
кучайтириш ташкилот олдида турган вазифаларни ҳал этишдаги асосий
омилдир. Матндаги демотивация сўзи – мазмун жиҳатидан мотивацияга
қарама-қарши маънони англатади ва ходимнинг
фаолиятини сусайтирувчи
тусиқ сифатида тушунилади.
Қатор тадқиқотлар асосида ташкилотдаги мавжуд турли омилларнинг
ходим мотивациясига таъсирини чизма кўринишида баён этиш мумкин.
Чизмадан кўриниб турганидек ташкилотда қатор омиллар борки,
улар ходим
мотивациясини кучайтиради. Булар орасида энг аҳамиятлиси ходимни
мутахассис сифатида тан олиш, у билан маслаҳатлашиш, ходимга ўз
касби
устаси мақомида унга ишонч билан қарашдир. Бажараётган ишидаги юқори
натижалар ходимнинг ғайратига ғайрат қўшади ва фаоллигини оширади. Бу
борада ходим қобилиятига мос вазифа бериш ва уни муваффақиятли адо
этишни таъминлаш жуда муҳимдир. Ходим томонидан ташкилот мақсадини
аниқ тасаввур этиш ва бу мақсадни қабул қилиш кучли мотивация омили
ҳисобланади.
Ушбу рўйхатнинг пастки қисмида ходим мотивациясига салбий таъсир
этувчи омиллар ўзининг таъсирчанлиги бўйича фоиз кўрсаткичида
келтирилган. Улар қаторига – ходимни танқид қилиш ва
уни тан олмаслик;
малакасиз бошқарув фаолияти; ходимнинг ташкилот ҳаётидан бехабарлиги;
ҳаддан ташқари ҳажмдаги иш билан таъминлаш ёки аксинча, ишнинг камлиги
туфайли бўш қолишлар; вазифани бажариш мобайнидаги муваффақиятсизлик;
хизмат юзасидан ўз мажбуриятларини аниқ билмаслик ва мақсаднинг йўқлиги
каби сабаблар кирар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: