Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Лавозимда ўсиш мотивацион омил сифатида


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Лавозимда ўсиш мотивацион омил сифатида иш жойига келаётган ёш 
мутахассислар учун катта турткидир. Бу хусусда яна чет элда мавжуд бой 
тажрибаларга мурожаат этиш мумкин. IBM компаниясида юқори бўғин 
раҳбарлик лавозимига мос номзодлар анча эрта аниқланади ва кейинги 10 йил 
ёки ундан ошиқ вақт давомида уларни лавозимда кўтаришга тайёргарлик 
ишлари олиб борилади. Тайёргарлик даври шундан иборатки, ходим мансабда 
ўсиб борар экан, бу вақт мобайнида уни йирик хатодан иложи борича асраб 


136 
келинади. Мана шундай “тарбия” натижасида ўз-ўзига ишонган, компания 
маданияти билан суғорилган раҳбар етишиб чиқади. Бундай тадбир 
раҳбарликка номзод ходимларни индивидуал тарзда пухта ўрганишни, унинг 
қобилиятини аниқлаш ва ривожлантириш бўйича алоҳида тадбирлар ташкил 
этиш имконини беради. 
Чет эл етакчи компанияларининг яна бирида ходимнинг лавозимда ўсиши 
қуйидаги тартиб бўйича амалга ошади. Олим ва инженерлар ўз лавозимларида 
белгиланган маош билан ишлар эканлар, улар тамоман янги ғояни илгари 
суришлари мумкин. Агар бу ғоя жорий этилса раҳбарият янги маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва сотиш бўйича гуруҳ ташкил этади. Маҳсулот бозорга чиққанда 
ходим “маҳсулот бўйича инженер” номини олади. Ушбу маҳсулотни сотиш 
ҳажми 1 млн. долларга етса кашфиёт ўзлаштирилган маҳсулот тоифасига 
киритилади ва бўлим мавқеи ўзгаради. Сотув 5 млн. га етганда яна ўзгариш 
бўлиб ўтади, инженер эса “маҳсулот бўйича менежер” лавозимини олади. 
Сотиш ҳажми 20 млн.га етиши мустақиллик учун яна бир поғона ва ниҳоят 75 
млн.га етганда бўлим ўз раҳбарига эга алоҳида хўжаликка айланади. Шундай 
қилиб, олинаётган даромад иложи борича рационализаторнинг ўз хўжалигига 
келиб тушаверади. 
Раҳбар ўзининг айрим вазифаларини илғор ходимларга тақсимлаши 
орқали ходимнинг ташкилотда фаол ишлаши таъминланади. Бошқарув 
қарорларини ишлаб чиқишга жалб этиш, уларнинг ижроси бўйича айрим 
вазифаларни ходимлар зиммасига юклаш ташкилот қадриятлари ва 
мақсадларини қабул қилишни кучайтиради ва мотивацион омил сифатида 
қўлланилади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling