Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
Кадрлар сиёастини амалга оширишнинг психологик асослари
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-расм. Кадрлар сиёсатиининг асосий жабҳалари Кадрлар танлаш ва ўрнига қўйиш
4.6.Кадрлар сиёастини амалга оширишнинг психологик асослари
Кадрлар сиёсати – муайян максад йулида фаолият юритаётган ижтимоий, касбий гуруҳлар, ходим ва ташкилот ўртасидаги муносабатларни мувофиклаштириш жараёнидир. Кадрлар сиёсатидаги асосий муаммо - раҳбарият ва итоатдаги ходимлар ўртасидаги муносабат бўлиб, ушбу соҳадаги фаолиятни ташкил этиш марказий масалага айланади. Кадрлар сиёсатининг асосий мақсади – ташкилот эҳтиёжларини қондира олувчи кадрларнинг янгиланиши ва сақланиши орасида мувозанат ўрнатиб туришдан иборатдир. Ҳар бир ташкилот ўз фаолиятини мукаммаллаштириш мақсадида персоналга бўлган муносабатини аниқлаштириб боради ва ҳатто баъзи бир чекланишларга боради. Масалан, айрим ташкилотлар маълум давр оралиғида ўз касбини мукаммал равишда эгаллаган моҳир мутахассисларга катта эҳтиёж сезади ва фақатгина махсус талабларга жавоб берадиган кимсаларнигина ишга қабул қилса, шундай вазият ҳам келадики, ташкилотга ҳали ҳеч нарсани билмайдиган ва касбни иш жойида ўзлаштиришга қодир ёш номзодларга эҳтиёж сезилади. Ташкилотдаги бўш ўринларга мос номзодларни танлаш, мавжуд ходимлар малакасини мунтазам равишда ошириш, илғор технологиялар кириб келиши билан иш ўринларида бўладиган ўзгаришлар ташкилотнинг кадрлар сиёсатини ташкил этади. Қуйидаги расмда ташкилот миқёсида амалга оширилувчи кадрлар сиёсатиининг асосий жабҳалари тасвирланган. 148 14-расм. Кадрлар сиёсатиининг асосий жабҳалари Кадрлар танлаш ва ўрнига қўйиш. Ташкилот кадрлар сиёсатидаги муҳим томонлардан бири иш ўринларига мувофиқ келувчи кадрларни танлашдир. Сўнгги пайтларда ишга янги ходимларни танлаш ва қабул қилиш жараёни илмий ёндошув асосида амалга оширилмоқда. Айниқса, у ёки бу касб талабларидан келиб чиққан ҳолда ишга қабул қилиш масаласи кадрлар бўлими олдида катта вазифалар куймоқда. Бундай йўлдан бораётган ташкилотлар ходимни ишга тўғри танлаш қанчалик аҳамиятлилигини тушуниб етдилар ва чет элларда ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган бир қанча кадрлар агентликлари ҳам муваффақиятли фаолият юритишмоқда. Америкалик тадқиқотчиларнинг фикрича 1987 йилда юқори бўғин раҳбарлигига номзодлар топиш ўрта ҳисобда 32 минг АҚШ долларига тушган, ўрта меъёрдаги хизматчи ва муҳандис учун эса 8 минг АҚШ доллари, бухгалтер учун – 10 минг, котиба учун эса 2 минг АҚШ доллари сарфланган. Бир қанча илғор кадр агентликлари номзодлар ичидан талабларга мувофик келадиганини топиш жараёнини тизимли ёндошув асосида ташкил этадилар. Бундай жараёнда ҳатто техник мосламалар, замонавий ва ишончли тест методикалари ишлатилади ва ҳатто жуда мохирона тарзда суҳбат олиб борувчи психологлар таклиф этилади. Номзодларни текшириш жараёнига илмий мавқега эга бўлган етакчи мутахассисларнинг жалб этилиши олинаётган натижалар ҳаққонийлигини таъминловчи асосий омилдир. Ушбу қўлланма доирасида кадрлар танлаш сиёсатидаги энг долзарб масалалардан бири, яъни хизмат ўринларига бўлган талабларни мужассамлаштириш асосида ишлаб чиқилувчи профессиограмма устида тўхталиб ўтмоқчимиз. КАДРЛАР СИЁСАТИ маълумотларни тартибга солиш ҳақидаги Ходимлар Ишдан бўшатиш адаптациясини бошқариш ходимлар Янги ва риш жазолаш Рағбатланти- Малака ошириш ва ўқитиш Меҳнатни ташкил этиш Янги ходимларга бўлган талабни ўрганиш Янги номзодларни жалб этиш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling