Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

II - босқич - ғоя яратиш. Масала ечимига оид ғояни яратишнинг турли 
усуллари бўлиб, улар ичида энг самаралиси «ақлий ҳужум» услубидир. Бу 
услубнинг асосий тамойиллари қуйидагилар: 

турли касбга мансуб 5-10 та мутахассислардан иборат гуруҳ ишлайди; 

ушбу гуруҳ аъзолари иложи борича руҳий ва жисмоний жиҳатдан 
ўзларини эркин сезишлари лозим; 

ечимга оид таклиф этилаётган ғояларни танқид қилиш таъқиқланади. 
Бошқалар бераётган ғояни фақатгина ривожлантириш, мақташ мумкин ёки 
унинг ўрнига ўз ғоясини таклиф этиш лозим; 

ҳар қайси ғоя, гарчанд у ғаройиб ва маъқул келмаслигига қарамай 
«ақлий ҳужум»нинг бошланғич даврида унга баҳо берилмайди ва ҳамма 
фикрлар ёзиб борилади; 

ғоя муаллифи кўрсатилмайди; 

иш тугагандан сўнг ҳамма таклиф этилган ғоялар мантиқий тарзда 
тартибга келтирилади ва экспертлардан иборат гуруҳда муҳокама этилади. 
III – босқич: йиғилган ғояларни баҳолаш, мақбул фикрларни саралаш. 
Аввалига ҳар бир ғоянинг ижобий томонини баҳолаб чиқиш, сўнгра унинг 
самарадорлигини, амалга ошириш имкониятини, харажатли томонлари ва 
бошқа ўлчамларини аниқлаб олиш зарур. Шу билан бирга, ушбу ғоянинг 
танланиши оқибатида юз берадиган хавф баҳоланар экан, афсуски кўпчилик 
раҳбарлар учун айни мезон етакчи ўринга чиқиб қолади. Бунда таклиф 
этилаётган ғоя четда қолиб, бошқа йўналиш танланса, масала ечими тамоман 
бошқа тус олади ва гуруҳ боши берк кўчага кириб қолади. 
IV – босқич: янги қарорни режалаштириш ва амалга оширишдан 
иборатдир. Бунда қайси иш, қандай муддатда ва кимнинг иштирокида 
бажарилиши керак, деган саволларга жавоб олинади. Қарорни амалга 
оширишга жалб этилувчи ишчи гуруҳи, умумий режани ва унга оид амалий 
ҳаракатларни аниқ тасаввур эта олиши лозим. 
V – босқич қуйидаги амалий тадбирларни ўз ичига олади: 1) қабул 
қилинган қарорни, режа ва ҳаракатни амалга ошириш; 2) амалга оширилган 
ҳаракат ва натижаларни янада яхшилаш мақсадида назорат этиш; 3) зарур 
бўлган тақдирда қарорни такомиллаштириш, яъни «муаммони ўрганиш» 
босқичига ёки ғоя яратиш ва бошқа оралиқ босқичга қайтиш. 


62 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling