Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

Қарор қабул қилиш босқичлари. Умуман олганда, бошқарув 
қарорларини қабул қилиш жараёни аниқ бир доира ичида ўтиши қийин. Ҳар 
бир раҳбар ўз психологик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда муаммо ечимига 
турли услуб ва мойилликни намоён этади. Мана шу омиллар мавжуд муаммо 
ечимига ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. 
Қарор яратилиши давомида раҳбар ўз ички дунёсида содир бўлаётган 
жараёнларни билиши, ушбу ҳолатни мақсадга мувофиқ равишда бошқариш 
имконини беради. Шу боис қарор қабул қилиш амалларини босқичма-босқич 
таҳлил этиш лозим, деб топилади. Қуйида мана шу босқичларнинг асосий 
тавсифлари берилади. Бошқарув қарорларини қабул қилиш кўпқиррали ва 
мураккаб жараён бўлиб, унда асосий бешта босқични шарҳлаб ўтиш мумкин: 
1 – муаммони ўрганиш; 2 – ғоялар ишлаб чиқиш; 3 – маъқул келувчи 
ғояларни ажратиб олиш; 4 – янгиликни жорий этишни режалаштириш; 5 – 
қайта алоқа ва таҳлил. Энди санаб ўтилган ҳар бир босқични кўриб чиқсак. 
Қарор қабул қилишнинг биринчи «Муаммони ўрганиш» босқичида 
ҳам қуйидаги кетма-кет вазифалар белгиланади: 
1 – вазифа: «Муаммони қўйиш» деб аталиб, унда ушбу масала бўйича 
қандай қийинчиликлар борлиги аниқланади ва муаммонинг мазмуни 
тушунилади. Агар ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо нотўғри тушунилса, 
ҳамма бўлажак ҳаракатлар ва молиявий харажатлар зое кетади, шунинг учун 
ҳам муаммони аниқ тасаввур этиб олиш бошланғич босқичнинг асосий 
вазифасидир. Кўп ҳолларда масалани нотўғри акс эттиришга малакасизлик
касбий билимнинг камлиги, шунингдек, мазкур тоифадаги масалаларни ҳал эта 
олишга тайёр эмаслик, ҳамда баъзи бир муаммо ва ечимларнинг «юқоридан 
туширилганлиги» сабаб бўлиши мумкин. Муаммони қўйиш қуйидаги 
ҳаракатларни ўз ичига олади: 
1. Муаммо табиатини, ундаги қийинчиликни англаш. 
2. Муаммо ечими орқали қандай мақсадга эришиш лозимлигини аниқлаш. 
3. Мақсадга эришилган тақдирда қандай белгилар, кўрсаткичлар мавжуд 
бўлишини аниқлаб олиш. 
Охирги натижа нимадан иборат бўлиши керак, деган саволга жавоб 
олиниши лозим. 
2 – вазифа: мажбуриятларни тақсимлаш. Раҳбар доимо ҳамма 
муаммоларни ўзи ҳал эта олмайди, шунинг учун ҳам бу босқичда у баъзи- бир 
мажбуриятларни малакали мутахассис ихтиёрига топширгани маъқул. 
Мутахассис, бу босқичда, мазкур муаммо юзасидан барча маълумотларни 
йиғиш ва масалани ҳар томонлама ўрганиш билан шуғулланади. 


61 
3 – вазифа: маълумотлар йиғиш, муаммоли вазиятнинг информацион 
моделини яратиш. Бунда нафақат «ўзининг» маълумотлари, балки, мухолифлар, 
рақобатдош томонларнинг ҳам маълумотини ҳисобга олиш лозим. Баъзи бир 
пайтда мухолифлар, улар берган маълумот камситилади, инкор этилади ва унга 
эътибор берилмайди. Бу эса мутлақо хатодир. Маълумот йиғишда унга масъул 
шахс, ушбу муаммо юзасидан чуқур билимга эга экспертлар фикрини ўрганиши 
ўта муҳимдир. 
4 – вазифа: муаммоли вазиятнинг концептуал моделини яратиш, мазкур 
муаммони бир бутун, яхлит тарзда тушуниш. Муаммо бу тарзда акс 
эттирилганда, унинг аввалги муаммолардан фарқи, унинг янги жиҳатлари ва 
ечимга янгича ёндошиш зарурати англанади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling