Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

5. Муаммони еча олмаслик. Айрим раҳбар муаммо устида сифатли
мунтазам ва ақл-заковат билан ишлай олмайди. У вазифа мақсадини аниқлаш, 
маълумот тўплаш, режалаштириш ва назоратни амалга ошириш малакасига эга 
эмас. Натижада ҳал этилмаган масалалар тўпланади ва раҳбарнинг муаммони 
ҳал этиш имконияти чекланиб қолади. 
6. Ижодий ёндошувнинг етишмаслигиИхтирога мойиллиги бўлмаган 
раҳбар янги ғояларни таклиф этолмайди, ўзгаларда меҳнатга бўлган ижодий 
ёндошувни уйғота олмайди. Бундай раҳбар тажрибадан, жамоа ҳаётига янгилик 
киритишдан ўзини четга олади ёки янгиликлар устидан кулади. Юксак 
ижодийлик тўсиқни енгиб ўтишни ва қийинчиликка бардош бериб мақсадга 
интилишни тақозо этади. 
7. Итоатидаги ходимларга таъсир этолмаслик. Раҳбар ўз қўли 


39 
остидаги ходимларга таъсир этиши лозим. Лекин, айрим раҳбар ўз ходимларига 
суянолмайди ва бунинг ўрнига улар ҳақида салбий фикрда юради. Бундай 
раҳбар ўз интилишида мунтазам эмас, атрофдагилар билан яқин мулоқотга 
киришмайди ва ўз ички дунёсини яхши ифода этолмайди. 
8. Бошқарув фаолияти хусусиятини яхши билмаслик. Бошқарув 
фаолияти самараси ҳақида маълумотга эга бўлмас экан, раҳбар ўз малакасини 
шакллантира олмайди. Бошқарувга ўз ёндошувини таҳлил этолмайдиган раҳбар 
фикр ва топшириғини ҳам ходимга тушунтириши қийин. Бундай раҳбар 
ходимлари у ҳақда нима деб ўйлаши билан қизиқмайди, ўз ходимларини 
ташаббусга чақириши мушкул, айниқса топшириқлар беришга қийналади. 
9. Бошқарув малакасининг сустлиги. Ташкилотдаги ходим ва 
русурсларни бошқариш учун кўпгина кўникмалар зарур бўлиб, уларни 
раҳбарлик қобилиятлари дейиш ҳам мумкин. Бошқарув суст бўлган жамоада 
вақтни беҳуда ўтказиш, ходимларнинг ўз имконияти даражасида ишламаслиги, 
меҳнатдан қониқмаслик каби ҳолатлар кузатилади. Бундай гуруҳда роль 
тақсимоти суст, меҳнатни ташкил этишда беҳудалик кўп, ўзаро муносабатлар 
эса – қониқарсиз. Бундай жамоада раҳбарнинг меҳнати қадрланмайди ва 
психологик муҳит соғлом эмас. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling