Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]
Муаммо
Информацион модель Концептуал модель 3-расм. Қарор қабул қилишнинг таркибий қисми Бошқарув қарорларини қабул қилишга оид кўпгина тадқиқотларда ечилиши лозим бўлган муаммонинг аниқлик даражасига катта эътибор берилади. Шу маънода аниқлик ва ноаниқлик вазиятларида қабул қилинувчи қарорлар ҳақида айтиб ўтиш лозим. Бундай вазиятлардаги қарор қабул қилиш тезлиги ва мазмуни ҳам бир-биридан фарқ қилади. Аниқлик вазиятида қарор қабул қилиш аввалги тажрибага асосланишни тақозо этади. Мазкур шароитда инсон тажрибаси ҳамда билимлари, вазиятни ҳал этиш манбаи бўлиб ҳисобланади ва табиийки, қарор қабул қилиш ҳолатида ишонч ва тезкорлик ҳукм суради. Ноаниқлик вазиятида эса раҳбардан вазиятга ижодий ёндошиш талаб этилади. Маълум миқдорда ўз интуициясига асосланиш изланувчан шахс учун янги имкониятлар туғдиради. Бироқ, бундай ҳолда чиқариладиган ҳукм ўзида маълум хавф-хатарни ҳам мужассамлаштирганлиги сабабли, қарор қабул қилинганда хатога йўл қўйиш эҳтимоли ошади. Демак, раҳбар ҳар қандай муаммоли вазиятга тўқнаш келар экан, унинг аниқлик ва ноаниқлик даражаларини аниқлаб олиши лозим. Кейинги қадам сифатида раҳбар, масала долзарблигидан келиб чиқиб, унга ойдинлик киритиши, вазиятдаги ноаниқ томонларини ёритган ҳолда аниқлик доирасини кенгайтириши лозим. Ечимда мужассамланадиган ижодий улушларнинг асосий қисми масалани ойдинлаштириш босқичида сарафлангани маъқул, деб ҳисобланади. Асосий қийинчилик қабул қилинган қарорни амалга ошириш босқичида учраши мумкин. Юқорида айтганимиздек, қарор ижросига оид вазифаларнинг аниқ тақсимланиши ва ижро вақтини кўрсатиш назорат самарасини таъминлайди. Лекин қарор юзасидан норози бўлган ходим ва айрим ўрта бўғин раҳбари ҳам ижро босқичида суст ҳаракат этиши мумкин. Бунга сабаб бир нечта: биринчидан, улар қарор қабул қилишда қатнашмаган ёки ушбу қарордан норози бўлган; иккинчидан, қарорнинг ҳаётга татбиқ этиш муваффақият келтиришига ишонч йўқ; учинчи сабаб, ходимнинг сусткашлиги ёки уқувсизлиги бўлиши мумкин. Ўйлашимизча, биринчи ва иккинчи сабаб ижтимоий-психологик ечимга эга бўлиб, агар гуруҳнинг аҳиллик даражаси юқори бўлса, қарор ижросида ходимлар иложи борича жадал қатнашадилар. Учинчи сабабнинг бартараф этилиши эса қарорга оид вазифалар тақсимланиши пайтида ҳисобга олиниши лозим. 64 Қарор ижросидаги томонлар ҳамкорлиги уни қабул қилиш босқичида таъминланади. Қарор қабул қилиниши чоғида ўзгалар қаршилигини енгиш, иложи борича томонлар учун «бешикаст» ўтиши лозим. Оқибатда мақбул деб, топилган қарор иложи борича консенсус (келишув) асосида қабул қилиниши керак. Демак, раҳбар олдида томонларни яраштириш ва зиддиятларни юмшатиш, тадбирдан сўнг ғубор қолмаслигини таъминлаш вазифаси туради. Агар қарор гуруҳий тарзда қабул қилинаётган бўлса, ва унинг ижроси жамоа аъзолари иштироки орқали таъминланса, ҳар бир ходим ва раҳбар қуйидагини ёдда тутиши маслаҳат берилади: «Бугун бошқа ходим таклиф этган қарор бажарилаяпти. Бу жараёнга менинг муносабатим ва иштироким, эртага мен таклиф этган қарорга нисбатан муносабат ва бошқаларнинг қандай иштирок этишини белгилайди». Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling