70
давомли пауза сақлаш орқали муносабатга бир оз масофа киритиш маслаҳат
берилади. Чуқур
нафас олиб, хотиржам ҳолатда сабру тоқатда баъзи
ибораларни такрорлаш орқали («Мен хотиржамман», «Ўзимни ўз қўлимда
ушлаб турибман», «Вазиятни тўла-тўкис бошқараяпман») нафақат ўзимизни,
балки хавотирда турган ўзга томоннинг кайфиятида ҳам ўзгариш пайдо
қилоламиз ва суҳбатни давом эттириш пойдеворини қайта тиклаймиз.
Вазият
бир оз осойишталаниб, руҳий ишонч қайтгандан сўнг ўзга томонга уни нима
безовта қилаётгани, нега кайфияти бирданига ўзгаргани ҳақида
савол билан
мурожаат этиш мумкин. Айнан шу услуб орқали мавжуд зўриқиш сабабини
аниқлаш ва уни бартараф қилиш имконияти туғилади.
Кутилмаган фикр ва таклифлар. Одатда
томонлар музокарага
тайёрланар экан, юзага келиши мумкин бўлган ҳамма ечим вариантларини
кўриб чиқадилар. Бу жараёнда ўзга томон айни ечимга қандай муносабатда
бўлиши ҳақида бош қотирилади. Лекин, бу тахминлар доим ҳам музокара
иштирокчисини қониқтирмаслиги аниқ ва аксинча, баъзан музокара мантиғига
мутлақо тўғри келмайдиган фикр ва таклиф билан чиқиш ҳоллари ҳам
учраб
қолади. Бундай вазиятда музокара иштирокчисидан ўзга томонни тўлароқ
тушунишга, янги ечим тафсилотини аниқлашга интилиш кузатилгани маъқул.
Бизнинг тафаккуримиз одатда, ноанъанавий ва тасодифий ечимларга дарҳол ўз
туғёнини намойиш қилади. Психиканинг бундай хусусиятини билиш, кези
келганда учраган қийинчиликни тезда енгиб ўтиш ва фаолликни янада ошириш
имконини беради. Демак, кутилмаган таклифни иложи борича пухта ўрганиш
ва уни асословчи далилларни талаб этиш лозим. Бундай вазиятдан қутулиш
имконини берадиган яна бир усул
қатъийятдир. Бу
услуб, ўзга томоннинг
баъзи камчилиги туфайли узилиб қолиши кутилаётган музокарани охирига
етказишга ва ҳатто муваффақиятли якунлашга асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: