Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик ва жавобгарлик


Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик тушунчаси


Download 30.91 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi30.91 Kb.
#1570668
1   2   3   4
Bog'liq
Ma\'muriy huquqbuzarlik va javobgarlik

Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик тушунчаси. Маъмурий жавобгарликни ҝўллаш учун асос бўлиб маъмурий ҳуҝуҝбузарлик хизмат ҝилади. маъмурий ҳуҝуҝбузарлик деганда, ҝонун ҳужжатларига биноан, маъмурий ҳуҝуҝбузарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуҝароларнинг ҳуҝуҝ ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига тажовуз ҝилувчи, ғайриҝонуний, айбли (ҝасддан ёки эҳтиётсизлик орҝасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. Маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар жиноятлардан ушбу хавф даражаси билангина фарҝ ҝилади.
Маъмурий ҳуҝуҝбузарликнинг асосий белгилари ҝуйидагилардир:

  1. жамиятга ҝарши хусусият;

  2. ғайриҝонунийлиги;

  3. Айблилиги;

  4. ҝилмишнинг жазога лойиҝлиги.

Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик таркибини норматив-ҳуҝуҝий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган ва мавжудлиги маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин бўлган белгилар (элементлар) мавжуд ташкил ҝилади.
Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик таркибининг белгилари (элементлари) ҝуйидагилардан иборат:

  1. объект;

  2. объектив томон;

  3. субъект;

  4. субъектив томон.

Маъмурий ҳуҝуҝбузарликнинг объектини нормалари билан тартибга солинган ва маъмурий ҳуҝуҝбузарлик чоралари билан муҳофаза этиладиган ижтимоий муносабатлар ташкил ҝилади.
Объектив томон маъмурий ҳуҝуҝ билан таҝиҝланган ҳаракати ёки ҳаракатсизликдан иборат.
Маъмурий ҳуҝуҝбузарликнинг субъектлари сифатида жисмоний шахслар ҳамда мансабдор шахслар тан олинади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида умумий шаклда маъмурий жавобгарликка маъмурий ҳуҝуҝбузарлик содир этган пайтида 16 ёшга ва муамала лаёҝатига эга бўлган шахслар тортилиши белгилаб ҝўйилган.
Маъмурий ҳуҝуҝбузарликнинг субъектив томони субъектнинг ғайриҳуҝуҝий ҳаракат ёки ҳаракатсизликка ва унинг оҝибатларига руҳий муносабатидан иборат. У ҝасд ёки эҳтиётсизликка шаклида ифодаланиши мумкин.
Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик таркиби мавжуд бўлгандагина уни содир этган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бундай юридик мезонлар жиноят ва маъмурий ҝонунларда белгиланган. Масалан, ҝонунда ҝандай ҳолларда давлат мулкини майда талон-тарож ҝилиш, маъмурий ҳуҝуҝбузарлик, ҝандай ҳолларда эса жиноят бўлиши кўрсатилган. Муайян жиноятларнинг субъекти деб 14 ёшга шахслар тан олинади, маъмурий ҳуҝуҝбузарлик субъектлари эса фаҝат 16 ёшга тўлган шахслар бўлиши мумкин; транспорт воситаларини бошҝарувчи шахсларнинг жабрланувчининг енгил шикастланишига олиб келган йўлларда ҳаракатланиш ҝоидаларини бузиши-маъмурий ҳуҝуҝбузарлик деб, жабрланувчининг ўлимига ёки оғир шикастланишига олиб келган айни ўша ҳаракатлар эса – жиноят деб ҳисобланади.

Download 30.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling