Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик ва жавобгарлик
Download 30.91 Kb.
|
Ma\'muriy huquqbuzarlik va javobgarlik
Маъмурий ҝонунчилик. Маъмурий ҝонунчиликни ўрганиш чоғида маъмурий ҳуҝуҝбузарликларни тартибга солувчи асосий нормативҳужжат Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 1 апрелда кучга кирган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси эканлигини ёдда тутиш зарур. Ҳозирги ваҝтда ушбу кодекс деярли ҳар йили унга киритилаётган ҝўшимча ва ўзгартишлар туфайли анча ўзгарди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг умумий ҝоидаларида маъмурий ҳуҝуҝбузарлик содир этган шахс ҳуҝуҝбузарлик содир этилган ваҝт ва жойда амал ҝиладиган ҝонунлар асосида жавобгарликка тортилиши белгилаб ҝўйилган. Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик учун жавобгарликни юмшатувчи ёки бекор ҝилувчи ҳужжатлар орҝага ҝайтиш кучига эга, яъни улар ушбу ҳужжатлар чиҝҝунча содир этилган ҳуҝуҝбузарликларга ҳам тааллуҝлидир. Маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар учун жавобгарлик белгилайдиган ва уни кучайтирадиган ҳужжатлар эса орҝали ҝайтиш кучига эга эмас. «Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик» тушунчаси нимани англатишни аниҝ билиш муҳим. «Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик» деганда, ҝонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуҝароларнинг ҳуҝуҝ ва эркинликларига, иулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига тажовуз ҝилувчи, ғайриҳуҝуҝий, айбли (ҝасддан ёки эҳтиётсизлик орҝасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. Мазкур кодексда назарда тутилган ҳуҝуҝбузарлик учун маъмурий жавобгарлик ушбу ҳуҝуҝбузарликлар ўз табиатига кўра, амалдаги ҝонунларга мувофиҝ жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаган таҝдирда юзага келади. Агар маъмурий ҳуҝуҝбузарликни содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлигининг ҝонунга хилов эканлигини билган, унинг зарарли оҝибатларига илгаридан кўзи етган ва уларни онги равишда истаган, ушбу оҝибатларнинг юзага келиши эҳтимоллигини билган бўлса, бундай маъмурий ҳуҝуҝбузарлик ҝасддан содир этилган ҳуҝуҝбузарлик деб эътироф этилади. Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида зарарли оҝибатлар юз бериши мумкинлигига илгаридан кўзи етган, аммо енгилтаклик билан уларнинг олдини оламан, деб умид ҝилган ёхуд бундай оҝибатлар бўлиши мумкинлигига кўзи етиши керак бўлгани ҳолда илгаридан кўзи етмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуҝуҝбузарлик эҳтиётсизлик орҝасида содир этилган, деб ҳисобланади. Маъмурий жавобгарликка маъмурий ҳуҝуҝбузарлик содир этилган пайтда 16 ёшга тўлган шахслар тортиладилар. Таълим олувчилар айниҝса вояга етмаганларнинг жавобгарлигини ўрганишлари керак. Мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги бошҝарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини, табиатни, аҳолининг соғлиғини ва бажарилишини таъминлаш ўзларининг хизмат бурчларига кирадиган бошҝа ҝоидаларни амалга ошириш соҳасида белгиланган нормаларга риоя этмаслик билан боғлиҝ ҳуҝуҝбузарликлар содир этилганда юзага келади. ҝонунга хилов ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этилган ваҝтда муомалага лаётсиз ҳолатда бўлган, яъни ўз ҳаракатлари учун жавоб Бера олмайдиган ёки сурункали руҳий касаллик, руҳий фаолиятининг ваҝтинчалик ишдан чиҝиши,аҝЛий ожизлик ёҳуд бошҝа касаллик оҝибатида ўз ҳарактларини идора ҝила олмайдиган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Маъмурий жазо чораларининг моҳиятини ўрганиш ва уларнинг турларини билиш зарур. Улар ҝуйидагилардан иборат: жарима; маъмурий ҳуҝуҝбузарликни содир этиш ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳаҝини тўлаш шарти билан олиб ҝўйиш; маъмурий ҳуҝуҝбузарликни содир этиш ҝуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара этиш; муайян шахсни унга берилган махсус ҳуҝуҝдан (транспорт воситани бошҝариш, ов ҝилиш ҳуҝуҝидан) маҳрум этиш; маъмурий ҝамоҝҝа олиш. Маъмурий жазога тортиш хусусиятлари, жазога тортишнинг умумий ҝоидалари, маъмурий ҳуҝуҝбузарлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар, жазо муддатларини ҳисоблаш, жазога тортиш муддатлари, шахс давр ўтганидан сўнг маъмурий жазо тортилмаган деб ҳисобланадиган муддат, етказилган зарарни ҝоплаш мажбуриятини юклаш кабиларни тушаниб олиш муҳим. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг турли хил маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар тавсифи берилган махсус ҝисмининг мазмуни билан баитафсил танишган маъҝул. Уларга ҝуйидагилар киради: фуҝароларнинг ҳуҝуҝ ва эркинликларига тажовуз ҝиладиган маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар; аҳоли соғлиғини саҝлаш соҳасидаги маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар; мулкка тажовуз ҝилувчи маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар; табиий муҳитни муҳофаза ҝилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар; саноатдаги, ҝурилишдаги ва иссиҝлик ҳамда электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар; ҝишлоҝ хўжалигида маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар, ветеринария, санитария ҝоидаларини бузиш; транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоҝа соҳаларидаги ИИ ҳуҝуҝбузарликлар; фуҝароларнинг турар жой ҳуҝуҝларига тааллуҝли, коммунал хизмат ва ободонлаштириш соҳасидаги маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар; савдо, тадбиркорлик ва молия соҳалардаги маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар; одил судловга тажовуз ҝилувчи маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар; жамоат тартибига тажовуз ҝилувчи маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар; бошҝарувнинг белгиланган тартибига тажовуз ҝилувчи ҳуҝуҝбузарликлар. Маъмурий ҳуҝуҝбузарликларга доир ишларни кўриб чиҝишга ваколатли бўлган органларни билаш лозим. Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик тўғрисидаги ишларни ҝуйидаги органлар (мансабдор шахслар) кўриб чиҝадилар: туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судъяси, хўжалик судлари; шаҳарча, ҝишлоҝ ва овул фуҝароларнинг ўзини ўзи бошҝариш органлари ҝошида маъмурий комиссиялар; вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи туман (шаҳар) комиссиялари; ички ишлар (милиция) органлари (мансабдор шахслари), двлат инспекцияси органлари (мансабдор шахслари). Download 30.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling