Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик ва жавобгарлик
Download 30.91 Kb.
|
Ma\'muriy huquqbuzarlik va javobgarlik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъмурий жавобгарлик
- Маъмурий жавобгарлик – ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг махсус ваколатли органлари ва мансабдор шахслари айбдорга белгилайдиган маъмурий жазолар тизими.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик чоралари ваколатли орган ёки мансабдор шахснинг маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар содир этган шахсларга маъмурий жазо ҝўллашида ифодаланади. Маъмурий жавобгарлик – жавобгарликнинг барча белгилари хос бўлган юридик жавобгарликнинг махсус тури. Айни пайтда ҝонунда жавобгарликнинг айнан шу турига хос бўлган аломатлари белгиланган ва улардан ижро этувчи ҳокимият органлари етарлича кўп фойдаланадилар. Маъмурий жавобгарлик – ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг махсус ваколатли органлари ва мансабдор шахслари айбдорга белгилайдиган маъмурий жазолар тизими. Маъмурий жавобгарликни ҝўллаш учун асос вазифасини маъмурий ҳуҝуҝбузарлик бажаради. Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик деб жамоат ёки давлат тартибига, давлатнинг ёки шахснинг мулкига, фуҝароларнинг ҳуҝуҝ ва эркинликларига тажовуз ҝиладиган ҳамда содир этилгани учун ҝонунда маъмурий жавобгарлик назарда тутилган ғайриҝонуний, айбли (ҝасддан ёки эҳтиётсизлик орҝасида содир этилган) ҳаракат ёки ҳаракатсизликка айтилади. Маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар, худи жиноятлар каби, жамият учун хавфлидир, улардан фаҝат ушбу хавф даражаси билангина фарҝ ҝилади. Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик содир этилган пайтга келиб 16 ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарлик субъектлари бўлиши мумкин. Маъмурий ҳуҝуҝбузарликларни содир этган 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан вояга етмаганларни ишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар ҝўлланилади. Мансабдор шахслар, яъни ҳокимият ҝарорлари чиҝаришга ваколати бўлган раҳбарлар ҳам хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Бунда мансабдор шахслар нафаҝат ўзларининг, балки ҝўл остидаги уларга бўйсунувчи ва тегишли ҝоидаларни бузган ходимларнинг ҳам ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари учун маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарликлари уларга нисбатан улар хизмат бўйича бевосита бўйсунмайдиган органларнинг маъмурий-ҳуҝуҝий чора ҝўллашини англатади. Масалан, ёнғин назорати органлари ёнғин хавфсизлиги ҝоидаларини бузганилиги учун корхона раҳбарига маъмурий жарима солади. Ушбу масаланинг амалий аҳамияти шундаки, ҳуҝуҝбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик улар ўз табиатига кўра амалдаги ҝонунларга мувофиҝ жиноий жавобгарликка олиб келмаган таҝдирда ҝўлланилади. Маъмурий жавобгарликнинг асосий хусусиятларига ҝуйидагилар киради: маъмурий жавобгарликни ҝонун ҳам, маъмурий ҳуҝуҝбузрликлар тўғрисидаги нормалар ҳам белгилайди. Ундан фарҝли равишда, жиноий жавобгарлик фаҝат ҝонунлар билан белгиланада; маъмурий жавобгарлик учун – маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар, жиноий жавобгарликлар учун эса – жиноят содир этилиши асос бўлиб хизмат ҝилади; маъмурий жавобгарликка 16 ёшга тўлган аҝли расо шахс тортилиши мумкин, жиноий жавобгарликка эса 14-16 ёшдан, айрим жиноятлар учун 13 ёшдан ҳам жазога тотиш мумкин. Маъмурий жавобгарлик субъектлари фуҝаролар, мансабдор шахслар, вояга етмаганлар ва бошҝалар бўлиши мумкин; маъмурий ҳуҝуҝбузарлик учун- маъмурий жазо, жиноят учун эса жиноий жазо ҝўлланилади; маъмурий жазони ижро этувчи ҳокимиятнинг кенг доирадаги ваколатли органлари ва мансабдор шахслари, фуҝароларнинг ўзини ўзи бошҝариш органлари ҳамда судлар (судъялар) ҝўллайдилар; маъмурий жазони органлар ва мансабдор шахслар ўзларига бўйсунмайдиган ҳуҝуҝбузарларга нисбатан ҝўллайдилар; маъмурий жазони ҝўллаш судланганликни ва ишдан бўшатишни келтириб чиҝармайди. Ушбу жазо ҝўлланилган шахс белгиланган муддат давомида маъмурий жазога тортилган деб ҳисобланади; маъмурий жавобгарлик чоралари маъмурий ҳуҝуҝбузарликка доир ишларни юритишни тартибга солувчи ҝонунларга мувофиҝ ҝўлланилади. Жиноят ишлари жиноят-процессуал ҝонунларга мувофиҝ кўриб чиҝилади. Download 30.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling