Маъмурий ҳуҝуҝбузарлик ва жавобгарлик


Маъмурий жазо ва унинг турлари


Download 30.91 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi30.91 Kb.
#1570668
1   2   3   4
Bog'liq
Ma\'muriy huquqbuzarlik va javobgarlik

Маъмурий жазо ва унинг турлари. Маъмурий жазо маъмурий ҳуҝуҝбузарлик учун жавобгарлик чораси бўлиб, ҝуйидаги маҝсадларда ҝўлланилади:
- маъмурий ҳуҝуҝбузарликни содир этган шахсни ҝонунга риоя этиш ва ҳуҝуҝ-тартиботни ҳурмат ҝилиш руҳида тарбиялаш;
- унинг янги ҳуҝуҝбузарликлар содир этишининг олдини олиш;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23-моддасида маъмурий жазонинг ҝуйидаги турлари белгилаб ҝўйилган:

  1. жарима;

  2. маъмурий ҳуҝуҝбузарлик содир этиш ҝуроли ёки бевосита предмети бўлган норсани пул эвазига олиб ҝўйиш;

  3. маъмурий ҳуҝуҝбузарлик содир этиш ҝуроли ёки бевосита предмети бўлган нарсани мусодара ҝилиш;

  4. шахсни унга берилган махсус ҳуҝуҝдан (транспорт воситасини бошҝариш ҳуҝуҝи, ов ҝилиш ҳуҝуҝидан) маҳрум этиш;

  5. маъмурий ҝамоҝ.

Маъмурий жазо фаҝат Ўзбекистон Республикаси ҝонунларида белгиланиши мумкин.
Жарима – маъмурий ҳуҝуҝбузарлик содир этишда айбдор шахсга белгиланадиган ва давлат фойдасига олинадиган пул ундириш (МЖК 25-моддаси). У деярли барча маъмурий ҳуҝуҝбузарликлар учун назарда тутилган ва кенг тарҝалган жазо чорасидир. Фуҝароларга белгиланадиган жариманинг энг кўп миҝдори Ўзбекистон Республикасининг ҝонунларида белгиланган энг кам иш ҳаҝининг 5 бараваридан, мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан ортиҝ бўлиши мумкин эмас.
Ҳаҝини тўлаш шарти билан олиб ҝўйиш – маъмурий ҳуҝуҝбузарликни содир этиш ҝуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай норса бўлган ашёни мажбурий тарзда тортиб олиб, уни кейинчалик сотиб юбориш ҳамда сотишдан тушган пулни ашёнинг собиҝ эгасига тортиб олинган ашёни сотиш харажатларини чегириб ташланган ҳолда топширишдан иборат (МЖК 26-моддаси).
Мусодара ҝилиш – маъмурий ҳуҝуҝбузарликни содир этиш ҝуроли ҳисобланган бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳаҝини тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат (МЖДК 27-моддаси).
Махсус ҳуҝуҝдан маҳрум ҝилиш – муайян шахсни унга берилган махсус ҳуҝуҝдан (транспорт воситаларини бошҝариш ҳуҝуҝдан, ов ҝилиш ҳуҝуҝидан) маҳрум ҝилиш чораси бўлиб, туман (шаҳар) суднинг маъмурий ишлар бўйича судъяси тимонидан (уч йилгача бўлган муддатга) ҝўлланилади. Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан ов ҝилиш ҳуҝуҝидан маҳрум ҝилиш чораси ҝўлланилиши мумкин эмас (8-модда).
Маъмурий ҝамоҝ камида-кам ҳоллда маъмурий ҳуҝуҝбузарликнинг айрим турлари учун 3 суткадан 15 суткагача бўлган муддатга ҝўлланилади. Ушбу жазони туман (шаҳар) суди (судъяси) ҝўллайди. Маъмурий ҝамоҝ ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача бўлган болалари бор аёлларга, 14 ёшгача бўлган болаларини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан ҝўлланилиши мумкин эмас.
Маъмурий жазо ҳаҝидаги иш бўйича чиҝарилган ҝарор юзасидан юҝори турувчи орган (юҝори турувчи мансабдор шахс)га ёки судга шикоят ҝилиниши мумкин.
Маъмурий жазо- ҳуҝуҝбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуҝуҝбузарликлар учун эса – ҳуҝуҝбузарлик аниҝланган кундан бошлаб, 2 ойдан кечиктирмай ҝўлланилиши мумкин (МЖК 36-модда).
Башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб 1 йил мобайнида маъмурий ҳуҝуҝбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган, деб ҳисобланади (МЖК 37-модда)
.
Маъмурий жазони ҝўллаш ҳуҝуҝигу бунинг учун ваколатли бўлган бир ҝатор органлар ва мансабдор шахслар эга. Уларнинг тўлиҝ рўйхати маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда берилган. Уларга туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судъялари; хўжалик судининг судъялари; маъмурий комиссиялар; туман (шаҳар) вояга етмаганлар шлари билан шуғулланувчи комиссиялар; ички ишлар органлари ва бошҝа давлат инспекцияси органлари (мансабдор шахслари), солиҝ, божхона, давлат санитария назоарати органлари киради.
ҝонунда назарда тутилган айрим махсус ҳолларда, масалан, майда безорилик, оз миҝдорда талон-тарож ҝилиш ва бошҝалар учун маъмурий жазо ҝўллаш фуҝароларга ҳаҝоратомуз шилҝимлик ҝилиш ҳамда тартибини ва фуҝароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошҝа хатти-ҳаракатларда ифодаланган ҳаҝининг 3 бараваридан 5 бараваригача миҝдорда жарима солишга ёки 25 суткагача муддатга маъмурий ҝамоҝҝа олишга сабаб бўлади (МЖК 183-модда). Майда безориликка доир ишлар одатда суд тартибида, вояга етмаганларга нисбатан эса маҳаллий ижроия органлари ҝошида вояга етмаганлар (16 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар) ишлари билан шуғулланувчи комиссияларда кўриб чиҝилади.
Ўзгалар мулкини талон-тарож ҝилиш, ушбу талон-тарож ҝилинган нарса ҝиймати белгиланган энг кам иш ҳаҝининг беш бараваридан ошмаса, оз миҝдорда талон-тарож ҝилиш ҳисобланади. Мулкчилик шаклидан ҝатъий назар, корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата ҝилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол ҝилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миҝдорида талон-тарож ҝилиш энг кам иш ҳаҝининг 1 бараваридан 3 бараваригача миҝдорида жарима солишга сабаб бўлади (МЖК 61-модда).

Download 30.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling