Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси, таркиби ва белгилари


Download 392 Kb.
bet15/20
Sana17.12.2022
Hajmi392 Kb.
#1026121
TuriКодекс
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Маъмурий ҳуқуқ тушунчаси ва предмети Маъмурий жавобгарлик

Биринчи ёрдам-Оғир жароҳатланишда, яраланишда ўз вақтида кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам шок ривожланишининг олдини олади. Шокда биринчи тиббий ёрдам нечоғли тез кўрсатилса, шунчалик таъсирчан бўлади. У шок сабабларини бартараф этишга қаратилган бўлиши керак. Оғриқни камайтириш бўйича тадбирлар кўрилиши, ярадорга шахсий аптечкадаги оғриқсизлантирувчи воситани шприц-тюбик ёрдамида тери ости ёки мускуллар орасига юбориш, оғриқ кам безовта қиладиган ҳолат бериш, шикастланган соҳани иммобилизация қилиш зарур.
Қон кетиши билан боғлиқ турли яраланиш ва жароҳатланиш ҳолатларида биринчи ёрдам кўрсатиш тадбирларидан бири қон оқишини вақтинча (дастлабки) тўхтатишдир.
Даволаш муассасасига олиб борилгандан сўнг мутахассислар томонидан қон оқиши батамом тўхтатилади.
Қон кетишини вақтинча тўхтатиш усуллари қуйидагича:
а) тананинг шикастланган қисмини гавдага нисбатан юқорироқ вазиятда қўйиш. Бунда қон кетишининг қисман камайиши кузатилади. Бу усул кўпинча вена томирлари шикастланиши ҳолатларида ижобий самара беради;
б) қон кетаётган жойга босиб турувчи боғлам қўйиш. Ушбу усулдан вена ва капиллярлардан қон кетиши ҳолатларида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун стерил бинт ёки шахсий боғлов пакетидаги ёстиқчалардан бири букланиб, қон оқаётган жойга қўйилади ва айлантириб тортиб боғланади.
Шахсий боғлов пакети, стерил бинт бўлмаган ҳолларда, тоза мато ёки қўл рўмолчасидан ҳам фойдаланилса бўлади.
в) артериал қон томирлар йўналиши бўйлаб бармоқ билан босиб туриш. Вақтинча қон тўхтатишнинг бу усули қон кетаётган артериал томирни яқинидаги суякка босиб туришдан иборат. Ушбу усул бош бармоқ, кафт, мушт билан босиш орқали амалга оширилади (1-расм).
У йқу артериясини (1) тўш-ўмров мускулининг ички қисми орқали бўйин умуртқасига босиш мумкин.
Елка артерияси (2) икки бошли мускулнинг ички томонидан елка суягига босилади.
Сон артерияси (3) қов суягига босилади.
Тақим артерияси (4) тақим чуқурчасига босилади.
Озғин ярадор ва беморларда қорин аортасини умуртқа поғонасига босиб туриш мумкин. Бу усул тананинг пастки қисми катта артериал томирларидан қон кетганда қўлланилади. Қон кетишини бармоқ билан босиб тўхтатиш усули катта жисмоний куч талаб қилганлиги учун ёрдам кўрсатувчини тез чарчатиб қўяди, лекин, қон кетишини жароҳатга турли микробларни туширмаган ҳолда зудлик билан тўхтатишни таъминлайди ҳамда босиб турувчи боғлам, бурама (закрутка), жгут кабиларни тайёрлаб олиш учун имкон беради.
Артериал қон томир йўналиши бўйлаб босиш учун ёстиқча (валик) шаклига келтирилган кичик бинт ўрами, қўл рўмолчаси кабилардан фойдаланиш ҳам самарали ҳисобланади, бунда ёстиқча (валик) жароҳатланган қон томирини кўпроқ босилишига сабаб бўлади. Қўйилган ёстиқча (валик) устидан эса бинт, рўмолча ёки мато бўлаги маҳкам айлантирилиб, тортиб қўйилади.

г ) шикастланган қисмни бўғимда имкон борича букиб ёки ёзиб турган ҳолда маҳкам ушлаб, қон кетишини тўхтатиш. Сон артерияси жароҳатланганда чаноқ-сон бўғими (1-ҳолат), болдир артерияси яраланганда


тизза бўғими (2-ҳолат), тирсак артерияси шикастланганда тирсак (3-ҳолат) бўғимини максимал букиш яхши ёрдам бериши мумкин. Усулни бажаришда букиладиган жойга тегишли артерияни устидан босиш учун бинт ёки мато бўлагидан тайёрланган валик (ёстиқча) қўйиб, сўнгра бел тасмаси билан маҳкамланганда ижобий самара беради;
д ) шикастланган қисмни жгут билан айлантириб, сиқиб боғлаш. Артериал қон кетиш ҳолатларида резинали жгутдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Қўлга жгут боғлашда елканинг юқориги учдан бир қисми, оёққа жгут боғлашда эса соннинг ўрта учдан бир қисми қулай жой ҳисобланади. Оёқ-қўл артерияларидан кучли артериал қон оққандагина жгут боғлашга рухсат этилади. Қолган ҳамма ҳолларда бу усулни қўллаш тавсия этилмайди.

Download 392 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling