Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси, таркиби ва белгилари
Маъмурий ҳуқуқбузарликни қасддан содир этиш 2 та кўринишда бўлиши мумкин
Download 392 Kb.
|
Маъмурий ҳуқуқ тушунчаси ва предмети Маъмурий жавобгарлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳуқуқ назариясига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик 2 та белгини ўз ичига олади: 1. Ғайриҳуқуқий ҳатти-ҳаракат
- 2. Айблилиги
Маъмурий ҳуқуқбузарликни қасддан содир этиш 2 та кўринишда бўлиши мумкин:
1) Тўғри қасд, яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракацизлиги ғайриҳуқуқий эканлигини билади, унинг зарарли оқибатларига кўзи етади ва унинг юз беришини истайди; 2) Эгри қасд, яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракацизлиги ғайриҳуқуқий эканлигини билади, унинг зарарли оқибатла-рига кўзи етади ва бу оқибатларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўяди. Амалдаги МЖТКнинг 12-моддасига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракацизлиги зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра билган бўлса ҳам, лекин калтабинлик билан уларнинг олдини олиш мумкин деб ўйлаган бўлса, ёхуд бундай оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда олдиндан кўра билмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб топилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликларни эҳтиётсизлик орқасида содир этиш қуйидаги шаклларда намоён бўлади: а) Ўзига ишониш – шахснинг ўз ҳаракати ёки ҳаракацизлиги зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра билган бўлса ҳам, лекин калтабинлик билан уларнинг олдини олиш мумкин деб ўйлайди; б) Бепарволик – шахснинг қонунда кўрсатилган оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўра билиши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда уларни олдиндан кўра билмагани. Ҳуқуқбузарлик ўрнатилган хулқ-атвор қоидаларининг бузилишида ифодаланади. Ҳуқуқ назариясига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик 2 та белгини ўз ичига олади: 1. Ғайриҳуқуқий ҳатти-ҳаракат – яъни ҳуқуқнинг маълум бир соҳалари нормаларига зидлиги; 2. Айблилиги – яъни шахснинг бевосита қасд ёки эҳтиётсизлик шаклидаги айби орқасида содир этилиши. Давлат бошқаруви соҳасида содир этиладиган ва кўп учрайдиган ҳуқуқбузарликлар кўринишларидан бири – бу маъмурий ҳуқуқбузарликдир. Қуйидаги ҳаракат ёки харакатсизлик яъни: 1) ғайриҳуқуқий; 2) айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилган ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади. Бу тушунча маъмурий ҳуқуқбузарликнинг юридик белгиларига эга бўлиб, жамиятга, давлатга ва фуқароларга, корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга зарар етказишини кўрсатиб ўтиш йўли билан уларга ижтимоий тавсиф беради. Ҳуқуқ назариясида ҳуқуқбузарликларнинг ҳам ҳаракат (масалан, майда ташмачилик, майда безорилик), ёки харакатсизлик (масалан, миллий гвардия ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) шаклида содир этилиши таъкидланади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик атамасининг ўзидан ҳам кўриниб турибдики, бу ғайриҳуқуқий ҳатти-ҳаракатдир. Бу содир этилиши таъқиқланган ҳаракатни содир этиш ёки ҳуқуқий норма билан бажарилиши буюрилган ҳатти-ҳаракатларни содир этмасликдир. Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби – бу маъмурий ҳуқуқ нормалари билан ўрнатилган хусусиятларнинг йиғиндиси бўлиб, уларнинг мавжуд бўлиши билан аниқ бир қилмишлар маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида тан олинади. Ёинки, Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби – бу содир қилинган ҳатти-ҳаракатни маъмурий ҳуқуқбузарлик деб баҳолаш учун зарур бўлган қонунда назарда тутилган энг кам ва етарли объектив ва субъектив белгилар йиғиндисидир. Шахснинг ҳаракатларида ёки ҳаракатсизлигида маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибининг мавжудлиги шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Download 392 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling