Психика ва онг.
Кўпинча биз психика билан онгни бир маънода ишлатамиз. Бу тўғри. Чунки психиканинг юксак шакли онг бўлиб ҳисобланади. Лекин психика инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам хосдир, онг эса фақат инсонларга хос хусусиятдир. Шундай экан, ҳайвон психикаси билан инсон онгини бир-биридан фарқ қила билмоқ керак. Яна шуни қўшиш керакки, психика сўзи мантиқ жихатдан олганда кенг маъноли, онг эса унга нисбатан тор маъноли тушунчадир.
Инсон онгининг ҳайвон психикасидан асосий фарқини қуйидагиларда кўриш мумкин:
Инсон ҳайвонлардан фарқ қилиб ўз фаолиятининг бўлажак натижасини олдиндан кўра олиши мумкин. Бундан ташқари, киши ўз ишини олдиндан режалаштиради, уни бажариш учун энг осон йўл, усулларни танлайди.
Агар ҳайвонлар атрофдаги мухитга онгсиз равишда мослашсалар, инсон эса ўз эҳтиёжини кўпроқ даражада қондириш учун муҳитга онгли, режали равишда мослашади. Бу мослашиш меҳнат жараёни орқали бўлади.
Инсон шунинг учун ўз фаолиятини режалаштирадики, олдиндан кўра биладики, чунки у нутққа эгадир. Унинг нутққа эга бўлиши ҳайвонлардан ажратиб турувчи иккинчи муҳим фарқидир. Доимо бошқалар билан муносабатда бўлиш, китоб ўқиш, ишлаб чиқариш маданияти билан танишиш, техникани эгаллаш туфайли инсон ўз онгини бойитиб, ўстириб боради.
Инсоннинг хайвонлардан яна бир муҳим фарқи шуки, у жамият ичида, жамоа ичида яшайди. Жамиятда яшамасдан, жамоа аъзолари билан муносабатда бўлмасдан туриб инсон шахси шаклланмайди.
Инсоннинг онги меҳнат жараёнида, янги-янги меҳнат қуролларини ясаш процессида ўсиб боради.
Хулоса килганимизда, психология инсон ва ҳайвонга хос бўлган психик жараёнларни, уларнинг пайдо бўлиш йўлларини ва ривожланиш хусусиятларини ўрганадиган фандир. Психика эса бош мия ва нерв системасининг маҳсулидир. У доим ўсиб, ривожланиб боради. Психиканинг энг юксак шакли онг бўлиб, у фақат инсонларга хосдир. Онг шахсий ва ижтимоий шаклда бўлади.
Мавзу: №10 “ЙИҒИН”, “ТРЕВОГА” сигнали бўйича шахсий таркибнинг харакатлари
Йиғин – белгиланган сигнал бўйича қисм ва бўлинмаларнинг ҳаракатланиши ва уларнинг белгиланган пунктда жамланиши. Қисм (бўлинмалар)нинг ўқувлар, ёнғинни ўчириш, табиий офатларнинг оқибатларини бартараф қилиш, жанговар тревога бўйича бўлинмалар харакатини машқ қилдириш ва бошқа вазифаларни ҳал этишга чиқишда эълон қилиниши мумкин.
Текширилаётган ички ишлар идоралари, бўлинмаларининг хизмат ва жанговар вазифаларни бажаришда ўзини жанговар ҳолатга келтириш қобилияти уч баллик тизимда баҳоланади:
“ЮКЛАТИЛГАН ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШГА ТАЙЁР” деб баҳоланади - агар шахсий таркибнинг йиғилиши, белгиланган меъёрий вақтда (иш вақтида 1 соатда, ишдан ташқари вақтда 1 соат 30 дақиқада) 80% дан кам бўлмаса. Тезкор штаб аъзолари белгиланган меъёрий вақтда (иш вақтида 30 дақиқада, ишдан ташқари вақтда 45 дақиқада) 90% йиғилиб ўз ишини бошласа.
“ЮКЛАТИЛГАН ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШГА ЧЕКЛАНГАН ТАЙЁР» деб баҳоланади – агар шахсий таркибнинг йиғилиши, белгиланган меъёрий вактда 60% дан 80%гача бўлса. Тезкор штаб аъзолари белгиланган меъёрий вақтда 80% йиғилиб ўз ишини бошласа.
“ЮКЛАТИЛГАН ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШГА ТАЙЁР ЭМАС” деб баҳоланади - агар шахсий таркибнинг йиғилиши, белгиланган меъёрий вақтда 60% дан кам бўлса; Тезкор штаб аъзолари белгиланган меъёрий вақтда 80% дан кам йиғилиб ўз ишини бошласа.
Do'stlaringiz bilan baham: |