Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси, таркиби ва белгилари


Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг объектив белгиларига қуйидагилар киради


Download 392 Kb.
bet3/20
Sana17.12.2022
Hajmi392 Kb.
#1026121
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Маъмурий ҳуқуқ тушунчаси ва предмети Маъмурий жавобгарлик

Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг объектив белгиларига қуйидагилар киради:

  1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик объекти;

  2. Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг объектив томони.

Субъектив белгиларига эса қуйидагилар киради:

  1. Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони;

  2. Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъекти.



Мавзу: №11“Психология” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.
Психология ҳам алоҳида фан бўлиб, воқеликнинг алоҳида сохаси бўлган психик (рухий) ҳаётни ўрганади. “Психология” сўзининг ўзи юнонча психо (руҳ, жон) ва логос (сўз, илм-фан таълимот) деган сўзлардан олинган бўлиб, маъноси руҳ ҳақидаги илм демакдир. Лекин унинг бу маъноси ҳозирги замон психологиясининг асл мазмунини очиб бера олмайди. Чунки ҳозирги психология фани психика, унинг зохир бўлиши ва ривожланиш қонуниятлари ҳакидаги фандир. Психология психик ҳолатлар, психик жараёнлар ва уларнинг механизмларини ўрганадиган фандир.
Ҳар биримизда мавжуд бўлган сезгилар, идрок, диққат, хотира, ҳаёл, нутқ, тафаккур, ҳиссиёт, ирода кабилар психик жараёндир. Булардан ташқари ҳар бир шахснинг ўзигагина хос бўлган хусусиятлар: қизиқиш, ҳавас, қобилият ва истеъдод, темперамент ва характер кабилар хам психик жараёнлар жумласига киради. Психик жараёнларнинг умумий йиғиндисини бир сўз билан психика деб юритамиз.
Психика органик ҳаётнинг юксак формаларидан бўлиб, у ҳайвонлар ва инсонга хосдир.
Лекин ҳайвонларнинг психикаси инсон психикасига нисбатан соддароқ тузилгандир. Инсон психикаси микдор жихатидан ҳам, сифат жихатидан ҳам ҳайвонникидан фарқ қилади.
Инсондаги психик ҳаёт соҳалари ниҳоятда хилма-хилдир. Шунга қарамасдан улар бир-бири билан чамбарчас боғланган бўлади. Психология фанининг вазифаси ана шу боғланиш ва муносабатларнинг қонуниятларини очиб беришдир. Бундан ташқари, Республикамиз мустақилликка эришган ҳозирги даврда инсон онгидаги сарқитларни, биринчи навбатда, собиқ коммунистик ғоялардан халос қилиш, инсонларни янгича фикр юритишга ўргатиш, унинг онгига таъсир қилишнинг энг самарали йўлларини кўрсатиб бериш ҳам психологиянинг вазифасидир.
Психология қадимий фанлардан бўлиб, у бундан 2,5 минг йил илгари пайдо бўлган. Қадимги юнон философларидан Героклит ( э.о. 530-470) Демокрит (э.о.460-370), Гиппократ ( э.о.VI аср), Суқрот (э.о.459-399), Плутон (э.о.428-348) нинг асарларидаёқ кишининг жони ва руҳий ҳаёти тўгрисида жуда кўп ва хилма-хил фикрлар баён қилинганини кўрамиз. Инсон руҳий ҳаёти ҳақидаги айрим фикрларни қадимги Хитой ва Ҳинд мутафаккирларининг асарларида ҳам учратиш мумкин. Лекин инсон психикаси ҳақидаги мунтазам таълимотни биринчи марта юнон философи Аристотель (Арасту) (э.о.384- 322 й) яратган. У “Жон хақида» деган асарида психика хақида батафсил тўхталиб, унинг кўпгина томонларини тушунтиришга ҳаракат қилган. Шу билан бирга, ўзидан олдинги олимларнинг фикрларига тарихий шарҳ берган. Шунинг учун ҳам у психологиянинг «отаси» ҳисобланади.
Психик жараёнлар миянинг алоҳида хоссаси бўлиб, фақат миянинг фаолиятига боғлиқ ҳолда рўй беради. Одам бош мияси юксак даражада ташкил топган материя бўлиб, психика эса ана шу материянинг маҳсули, унинг функциясидир.
Психик ходисаларнинг қандай рўй беришини билиш учун унинг моддий асоси – нерв системасига боғланган ҳолда ўрганиш керак, чунки инсондаги барча психик жараёнлар бош мия ва нерв системаси фаолиятининг натижасидир.
Ҳеч қандай психик процесснинг ўз-ўзича ҳосил бўлиши мумкин эмас, психика фақат у ёки бу сўзловчининг мияга таъсири туфайлигина вужудга келади. Психиканинг бошланиши сўзловчининг таъсири бўлса, унинг охирги натижаси организмнинг сўзловчига жавобидир. Ҳар қандай психик фаолият миянинг акс эттирувчи, рефлектор фаолиятидангина иборатдир.
Маълумки, психика ва онг бирданига пайдо бўлмаган, балки узоқ тарихий эволюция натижасида шаклланиб, ўсиб, такомиллашиб борган. Дастлаб ерда ҳаёт пайдо бўлганда бир ҳужайрали ҳайвонлар вужудга келган. Уларга психик процесслардан сесканувчанлик хос бўлган. Секин – аста узоқ эволюция натижасида ҳайвонларнинг такомиллашиб бориши натижасида уларнинг нерв системаси ва бош мияси ҳам ўсган. Миянинг ривожланиши эса турли психик процессларни вужудга келтирган.
Инсон психикасининг тараққиёти филогинез ва онтогинезни бошидан кечиради. Филогинез шуки, одамзод пайдо бўлгандан токи ҳозирги давргача авлоддан-авлодга психика такомиллашган ҳолда ўтган. Масалан, дастлабки одаминсон маймунлар ёки ибтидоий жамоа тузуми давридаги одамлар билан ҳозирги инсонлар психикаси ўртасида беқиёс даражада катта фарқ бор. Онтогинез эса бола туғилган кундан токи умрининг охиригача ёшининг ортиб бориши билан психикасининг ҳам ўсиб, ривожланиб боришидир.

Download 392 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling