Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси, таркиби ва белгилари


Навбатчиларни вазифалари ва шахсий таркибга хабар бериш тартиби


Download 392 Kb.
bet5/20
Sana17.12.2022
Hajmi392 Kb.
#1026121
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Маъмурий ҳуқуқ тушунчаси ва предмети Маъмурий жавобгарлик

Навбатчиларни вазифалари ва шахсий таркибга хабар бериш тартиби.
Хабар бериш чизмаси икки вариантда ишлаб чиқилади.
- давлат қаналлари, идоравий симли телефонлар, уяли алоқа ҳамда сиреналардан фойдаланган холда;
- чопарлар ва белгиланган йўналиш бўйича навбатчи автотранспортда.
Иш вақтида тезкор навбатчи раҳбар ходимларни, мансабдор шахслар эса бўй сунувчи шахсий таркибни қаердалигини билиши ва белгиланган вақтда уларни йиғилишини таъминлаши шарт.
Навбатчи фақат раҳбариятга, бошқарма ва хизмат бошлиқларига (шахар ва туман ички ишлар идораларига), тезкор штаб аъзоларига, бўй сунувчи идора ва бўлимларнинг навбатчиларига хабар беради.
Иш вақтида:
- Раҳбарият ва Тезкор штаб аъзолари 20 дақиқа ичида йиғилиши керак;
- Шахсий таркиб 1 соат ичида йиғилиши керак;
- Жанговар бўлинмалар 20 дақиқа ичида;
Ишдан ташқари вақтда:
- Рахбарият ва Тезкор штаб аъзолари 45 дақиқа ичида йиғилиши керак;
- Шахсий таркиб 1 соат ичида йиғилиши керак;
- Жанговар бўлинмалар 1 соат ичида;
Қазарма холати вақтида:
- Захира йиғма отрядлари 20 дақиқа ичида;
- Жанговар навбатчиликда бўлган бўлинмалар 12 дақиқа ичида.


Мавзу: № 9-мавзу: Қуролсиз сафда туриш ва юриш усуллари.


Саф – ҳарбий хизматчилар, кичик бўлинмалар ва қисм-ларнинг Низомга кўра пиёда ва машиналарда биргаликда ҳаракат қилиш учун жойлашуви.
Ҳарбий хизматчининг мажбуриятлари:
қуроли, ўзига бириктирилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника, ўқ-дори, шахсий ҳимоя воситалари, қазув қуроли, кийим-кечак ва анжомлари созлигини текшириш;
кийимни тўғрилаш, анжомларини ўзига мослаштириш ва тўғри тақиш, ўртоғига камчиликларини тузатишда ёрдам бериш;
сафдаги ўз ўрнини билиш, унга тез ва бўшанглик қилмасдан бориб туриш; ҳаракат вақтида тўғри ва олд-орқа, ён томонлардаги оралиқ масофани сақлаган ҳолда юриш; хавфсизлик талабларига риоя этиш; рухсатсиз саф (машина)дан чиқмаслик;
сафда турган вақтда гаплашмаслик ва чекмаслик; коман-дирининг команда ва буйрукларига диққат билан қулоқ солиш, уларни, бошқаларга халақит бермай, тез ва соз бажариш;
буйруқ ва командаларни бошқаларга ўзгартирмай, баланд овозда ва аниқ етказиш.
Ҳаракат қадам ташлаш ёки югуриш билан бажарилади. Қадам ташлаш ҳаракати минутига 110-120 қадам тезлигида бўлади. Кадамнинг узунлиги – 70-80 см.
Югуриш ҳаракати минутига 165-180 қадам тезлигида бўлади. Қадамнинг узунлиги – 85-90 см.
Икки хил: шахдам қадам ва оддий қадам бўлади.
Шахдам қадам бўлинмалар тантанали марш билан юрганда; ҳаракат қилаётган вақтда саломлашилганда; ҳарбий хизматчи бошлиғи олдига борганда ва унинг олдидан кетаётганда; сафдан чиқиш ва унга қайтишда( шунингдек, сафда туриш ва юриш машғулотлари ўтказилганда қўлланилади.
Ҳаракат вақтида бурилишлар «Ўнг-ГА», «Чап-ГА», «Ор-қага бурилиб ЮР» командаларига кўра бажарилади.
Ўнгга (чапга) бурилиш учун дарров бажариладиган команда ўнг (чап) оёқни ерга қўйиш билан бир вақтда берилади. Команда берилгач, ўнг (чап) оёқ билан олдинга бир қадам ташланади, чап (ўнг) оёқ учида бурилади, бурилиш билан бир вақтда ўнг (чап) оёқ олдинга чўзилади ва янги йўналиш бўйича ҳаракат бошланади.
Орқага бурилиш учун дарров бажариладиган команда ўнг оёқ ерга қўйилиши билан бир вақтда берилади. Команда бўйича (бир деб саналганда) чап оёқ билан яна бир қадам ташланади, ўнг оёқ ярим қадам олдинга чиқарилиб, озроқ чапга оли-нади, икки оёқнинг учида зудлик билан (икки деб саналганда) чап томон бурилиб, янги йўналиш бўйича чап оёқ билан ҳаракат (уч деб саналганда) давом эттирилади.
Бурилишлар вақтида қўллар оёқларга мос ҳаракатлантирилади.
Ҳарбий хизматчи сафдан чиқиши учун: «Оддий аскар Тўраев, сафдан фалон қадам олдинга чиқ» ёки «Оддий аскар Каримов. Олдимга кел (Олдимга югуриб кел)» командаси берилади. Ўз фамилиясини эшитган ҳарбий хизматчи «Мен» деб, сафдан чиқиш тўғрисида команда берилганда «Хўп бўлади» деб жавоб беради. Биринчи команда берилганда, ҳарбий хизматчи шахдам қадам билан айтилган масофага чиқади, бунда у ўз қадамини биринчи шеренгадан бошлаб санайди, тўхтаб, сафга томон бурилади. Иккинчи команда бўйича ҳарбий хизматчи биринчи шеренгадан тўғри бир-икки қадам юриб, юриб кетаётган жойида бошлиқ томон бурилади, энг қисқа йўлдан шахдам қадам билан (югуриб) унинг олдига боради, унга икки-уч қадам қолганда тўхтаб, етиб келгани тўғрисида маълум қилади. Масалан, «Ўртоқ лейтенант, Оддий аскар Тўраев буйруғингизга биноан етиб келди» ёки «Ўртоқ полковник Капитан Жўраев буйруғингизга биноан етиб келди».
Ҳарбий хизматчи иккинчи шеренгадан чиқмоқчи бўлса, чап қўлини секин ўзидан олдинги қаторда турган ҳарбий хизматчининг елкасига қўяди, олдинда турган ҳарбий хизматчи олдинга чап оёғи билан бир қадам ташлаб, ўнг оёғини чап оёғи ёнига қўймасдан ўнг томонга яна бир қадам ташлайди, орқасидаги ҳарбий хизматчини ўтказиб юбориб, яна ўз жойига қайтиб туради.

Download 392 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling