Маънавий мерос ва iii-ренессанс асосини яратиш масалалари: изланишлар, тадқиқотлар, истиқболлар


Download 29 Kb.
Sana18.02.2023
Hajmi29 Kb.
#1210045
Bog'liq
III РЕНЕССАНС


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНЛАР, ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ИШТИРОКЧИЛАРИ!


Бугун Сизлар азизлар билан “Маънавий мерос ва III-Ренессанс асосини яратиш масалалари: изланишлар, тадқиқотлар, истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий анжуман қолаверса тарих фанлари доктори, катта илмий ходим Шовосил Юнусович Зиёдов таваллудининг 50 йиллиги муносабати дийдор кўришиб турганимдан бағоят хурсандман.
Бугун мамлакатимизда Янги Ўзбекистон Учинчи Ренессансини рўёбга чиқариш жараёни бошланган экан, юртимизда қадимий маданиятимиз ва маънавий қадриятларимизни қолаверса, Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари қолдирган бой маънавий-меросни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Жаҳон тараққиёти тамаддунига ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшган ўтмишдаги буюк аждотларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Муҳаммад Хоразмий, Абу Наср Форобий, Аҳмад Фарғоний, Абу Мансур Мотуридий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Синоларнинг ҳаёти, фаолияти ва бой маънавий-илмий меросида яхшилик, ҳамжиҳатлик, адолатпарварлик, илм-маърифатли бўлишлик каби эзгу ғоялар тараннум этилган. Шундай экан, илм-фан ривожига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган буюк алломларимизнинг ушбу бебаҳо хазиналари мангуликка дахлдор десак янглишмаймиз. Чунончи, бугунги кунда замонавий ёшларимизни аждодларимиз кўрсатган илму-маърифатга ўргатиш орқали тараққиётга етаклаш биз олимларнинг бош вазифамиздир.
Зеро, муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев эътироф этганларидек, “узоқ ўтмишдан ҳозирги давргача миллий тафаккуримиз негизида шаклланиб келган, турли ғоя ва амалий ҳаракатларда ўз ифодасини топган эл-юртимизнинг орзу умидлари бугунги кунда Янги Ўзбекистон тушунчасида жамулжам бўлмоқда”.

Ҳурматли конференция иштирокчилари! Мазкур конференцияда ўзгача ва кўтаринки руҳда, баҳс мунозараларга бой илмий саъвияда ўтаётганлигидан фойдаланиб, салоҳиятли олим, ўзининг Марказий Осиёда Мотуридийа калом мактаби, Араб ёзувидаги қўлёзмалар китобати ва палеографияси, Марказий Осиёда ислом тарихи, Хўжалар шажараси, Марказйи Осиёда ўрта асрларда кутубхоналар тарихи бўйича кўплаб илмий тадқиқотлари ва рисолаларини ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида нишр этган тарих фанлари доктори, катта илмий ходим Шовосил Юнусович Зиёдовни таваллудининг 50 йиллиги муносабати чин қалбимдан ўзим ва жамомиз номидан табриклайман.


Ўйлайманки, конференцияда кўтарилган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича берилган хулоса, таклиф ва тавсиялар илм-фан ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилади. Конференциянинг барча иштирокчилари ва ташкилотчиларига муваффақиятлар тилайман.
Download 29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling