Ma’naviyat asoslaridan boshlang’ish nazorat testi
1. Маънавий таҳдид нима?
а) Ижтимоий-сиёсий ҳуруж
б) Иқтисодий ва диний ҳуруж
в) Инсоннинг ўзлиги ва келажагига таҳдид
г) Халқаро миқёсдаги ҳуруж
2. Маънавий йўқотиш нима?
а) Миллий, тарихий хотира ва ўзликни унутиш
б) Жамиятнинг иқтисодий таназзулга учраши
в) Глобал муаммолар
г) Маънавий онги шаклланмаган ёшларни йўлдан уриш
3. Зўравонлик ва тажовузкорликнинг янги кўриниши қандай?
а) Халққа қаратилган геноцид сиёсати
б) Миллий қадрият, тарих ва маънавиятдан жудо бўлиш
в) Тарихий ҳақиқатга қарши чиқиш
г) Глобал муаммоларни халққа нотўғри тарзда етказиш
4. Асосан Ғарб ва Шарқ ҳаёт тарзидаги фарқлар нималарда?
а) Ижтимоийлик ва тарихийлик
б) Менталитетдаги айро жиҳатлар
в) Ғоявий индивидуализм ва миллий қадриятларга асосланган жамоавийлик
г) Миллий-этник қарашлар
5. Собиқ шўро даврида ўтмишни ҳаққоний ёритганларга нисбатан қандай айб қўйилган?
а) Ўтмишни ёритишда танқидга йўл қўйганликда
б) Тарихни қўмсаш ва идеаллаштирганликда
в) Тарихни ёритишда мақтовга йўл қўйганликда
г) Маълумотларни чалкаштирганликда
6. Маънавият бу – ...
а) Қотиб қолган ақидалар йиғиндиси ва оммавий маданиятга кўр-кўрона эргашиш
б) Инсоннинг руҳий покланиши, ички дунёсини бақувват қиладиган қарашлари мезони
в) Одам иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган ўлчов
г) б ва в жавоблар
7. Диний ақидапарастларнинг асосий мақсади?
а) Ислом динининг нуфузини ошириш
б) Ислом динини таназзулга бошлаш
в) Инсонлардаги маънавий бўшлиқни ёт ғоялар билан тўлдириш
г) Диний давлат тузиш
8. Энг буюк жасорат нима?
а) Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш
б) Жамиятда фақат ўзи учун курашиш
в) Маънавий жасорат
г) Бирор шахснинг ўзгалардан устунлигини исботлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |