Манбалар. Инсоният томонидан яратилган манбалар. Режа: Радиациянинг табиий манбалари. Радон, ер радиацияси, ер тагидаги манбалар


Г.Хаунсфилд томонидан (Англия) рентген компьютер томография


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana14.02.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1197479
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2-амалий

Г.Хаунсфилд томонидан (Англия) рентген компьютер томография услуби ишлаб 
чиқилган ва ушбу кашфиёт учун Нобель мукофоти тақдим этилган.
Рентгенография (инглиз тилида projection radiography, plain film radiography, 
roentgenography) – рентген нурланиши ёрдамида махсус тасма ёки қоғозга ички 
органларнинг тасвири туширилиши услуби ҳисобланади.
Россияда дастлабки рентген нурланиши ёрдамидаги тасвир 1896–йилда олинган ва 
1918–йилда дастлабки Рентгенологик клиника иш бошлаган.
Рентгенография услуби ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакда яра, ўсмаларни 
аниқлашда (дуоденография); ўт пуфагини (холецистография), ўт суюқлиги йўлини 
(холеграфия), йўғон ичакни (ирригоскопия), кўкрак қафаси соҳасини текширишда 
(флюорография), умуртқа пағонаси патологияларига (остеохондроз, спондилёз) ташхис 
қўйишда, таянч–ҳаракатланиш тизими, буйраклар, тишлар (ортопантомография), сут 
безлари (маммография) ҳолатини ўрганишда рентгенодиагностика мақсадларида кенг 
миқёсда фойдаланилади.


Ҳозирги вақтда тиббиёт амалиётида замонавий, ихчам рентген аппаратларидан 
фойдаланилади.
Сўнгги вақтларда рентгенологик диагностика амалиётида ҳаракатланувчи, рентген 
аппаратларига талаб даражаси ошиши қайд қилинади. Бу йўналишда «GE Healthcare» 
фирмаси томонидан Optima XR220 amx, Optima XR200 amx, Brivo XR285 amx каби 
рентген аппаратлари моделлари ишлаб чиқарилган.
GENORAY фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган, имплатология ва жағ–юз 
жарроҳлиги амалиётида фойдаланиш қулай ҳисобланган, PORT–X II ихчам дентал 
рентген аппарати ва GIERTH X–Ray фирмаси (Германия) томонидан ишлаб чиқарилган, 
GIERTH TR 90/30 ихчам рентген аппарати.
Замонавий тиббиёт амалиётида рентгенологик диагностика – ангиография, 
компьютер томографияси, миелография, флюорография, рентгеноскопия каби 
йўналишларда қўлланилади.
1912–йилда Мюнхен университетида М.Лауэ томонидан рентген нурланишининг 
интерференция ва дифракцияланиш ҳодисаси қайд қилинади. Бу ҳодиса Вульф ва Брэгг 
томонидан назарий жиҳатдан асослаб берилган ва Дебай ва Шеррер томонидан рентген 
кристаллография усули (рентген–структура таҳлили) ишлаб чиқилган.
Ҳозирги вақтда модданинг конформацион молекуляр структура тузилишини таҳлил 
қилишда рентген кристаллография усулидан (рентген–структура таҳлили) кенг 
миқёсда фойдаланилади.

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling