Мантиқ 1 мавзу. Мантиқ фани предмети ва аҳамияти. (2 соат)
Download 280.5 Kb.
|
мантик-1-мавзу
Учинчиси истисно қонуни зиддиятсизлик конуни каби бир-бирига зид булган муҳокамалар ўртасидаги муносабатни ифода этади. Шунинг учун хам биринчи қарашда мазкур қонун зиддиятсизлик қонунининг талабларининг такрорланишидек туюлади. Лекин уларнинг талаблари бир-биридан фарқ қилади. Агар зиддиятсизлик конуни умуман бир-бири билан сиғишмайдиган карама-қарши муҳокамаларга таалуқли бўлса, учинчиси истисно конуни талаби зид муҳокамаларга таалуқлидир.( Зид хукмлар қарама-қарши муносабатдаги ҳукмлардан фарқли равишда бир-бирини инкор этувчи хукмлар бўлиб, улар ўртасида учинчи фикрнинг бўлиши мумкин эмас.Умумий тасдик ва жузъий инкор, умумий инкор ва жузъий тасдиқ хукмлари ўртасидаги муносабат зидликни ифодалайди). Масалан: Хамма суд ҳукмларида айб қўйилади.(хато). Баъзи суд хукмларида айб қўйилмайди''(чин), учинчи фикрга урин йўқ; Қарама-қаршилик муносабатидаги ҳукмда эса учинчи фикрнинг бўлиши мумкин, бунда улар бир вақтда хато бўлиши мумкин. "Ҳамма суд хукмларида айб қўйилади" (хато), "Ҳеч бир суд хукмларида айб қўйилмайди"(хато). Чунки бундай ҳукмлар миқдорий муносабатдаги (умумий тасдиқ, умумий инкор, жузъий тасдиқ, жузъий инкор) қарама-қаршиликни ифодалайди.
"Бу гул оқдир”, “Бу гул кизилдир” хукмлари қарама-қарши бўлиб, бу гул ҳақида яна бошқа ранг турларини ҳам айтиш мумкин. "Бу гул оқдир", "Бу гул оқ эмас" дейиладиган бўлса, унда гул ҳақида учинчи фикр айтиб бўлмайди. Чунки сариқ, пушти ва ҳ. бўлганида ҳам оқ эмас деб ҳисобланилади. А ёки А эмас (А ёки унинг инкори А эмас чиндир-учинчисига ўрин йўқ), яъни AVA ( V "ёки”: деб ўқилади). Зидлик муносабатидаги хукмлар бир предмет ҳақидаги тасдик ва инкор фикрни ифодалайди. Бунда учинчи фикрга ўрин колмайди. Зиддиятсизлик қонуни икки зид хукмнинг бирининг хато бўлишгини кўрсатгани холда, иккинчисининг хато ёки чин эканлигини очиқ қолдиради. Бу масала учинчисини истисно қонунига асослангани ҳолда ечиладики, бунга кўра икки зид ҳукм бир вақтда, бир нисбатда хато бўлмайди, уларнинг иккинчиси доимо чин бўлади. Масалан,"Одамни ўлдиришда ишлатилган пичоқ Н. ники"-"Одамни ўлдиришда ишлатилган пичоқ Н.ники эмас" хукмлари бир вақтда олинганда чин бўлмайди,аммо хато бўлиши мумкин. Чунки бу пичоқ бошқа шахсга тегишли бўлиши мумкин. Шунга кўра ушбу ҳар икки қарама-қарши хукм хато бўлиши мумкин. Агар биринчи ҳукмга зид "Одамни ўлдиришда ишлатилган пичок, Н.ники эмас" деганда, албатта, уларнинг фақат бирини чин дейиш мумкин. Нарса ва ҳодисаларни инъикос эттирганда уларнинг муайян пайтда маълум белги, хусусиятларга эга ёки эга эмаслигини, яъни а,в,с белгилари унга бир вақтда хос бўлмаслигини истисно қонунининг талабида ифодаланади. Шу жихатдан мазкур қонунни тафаккур юритиш жараёни учун зарур бўлган зиддиятсизлик, изчиллик ва муайянлик тамойилининг давоми тарзида олиб қарамоқ керак. Шунинг учун ушбу конун муҳокамаларнинг икки мантиқий аҳамияти–чин ва хатолигини аниқлаш учун катта ахамиятга эга. Бунинг учун берилган хукмнинг шакли ўзгартирилади ва натижада хато хукм ҳосил қилинади. Учинчиси истисно қонуни мазкур талабини билиш ва уни муҳокама юритишда қўллай билиш юридик ишларда муҳим аҳамиятга эгадир. Масалан, у ёки бу шахснинг маълум ишда айбдор эканлигини аниқлаш учун энг аввало қатор гумон (версия) лар илгари сурилиши ва улар «ёки-ёки»(учинчи фикрнинг бўлмаслиги тарзида) тахлил қилиниши керак. Н.шахсини айбдор деб ҳисоблаш учун, дейлик унинг душанба куни соати 22 да вокзалда ресторанда С. шахси билан учрашган ёки учрашмаганлигини энг муҳим далил эканлиги аниқланган бўлсин. Бунинг учун олдин Н. шахсининг айтилган вақтда қаерда эканлигини аниқлаш талаб этилади. Агар ундан сўров жараёнида бир-бирини инкор этувчи зид жавоб олинса, унинг айбдорлиги ҳақидаги гумон қисман тасдиқланган бўлади. Учинчисини истисно қонуни бахс, мунозара жараёнида принципсизлик, келишувчиликнинг мантиқан асоссизлигини кўрсатиб беришда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун мазкур қонун исбот ва инкор этиш жараёнининг мантиқий асоси ҳисобланади. Download 280.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling