Мантиқ 1 мавзу. Мантиқ фани предмети ва аҳамияти. (2 соат)
Формал мантиқ қонунлари тўртта: айният
Download 280.5 Kb.
|
мантик-1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айният қонуни.
Формал мантиқ қонунлари тўртта: айният, зиддиятсилик, учинчисини истисно, етарли асос қонунлари. Дастлабки учта қонун Аристотель, тўртинчиси Лейбниц томонидан очиб берилгандир.
Бу тўртта қонундан ташқари муҳим бўлмаган формал мантиқий қонунлар мавжуд. Улар фикр шаклларининг баъзи бирлари учун таалукли бўлиб, мантиқий усуллар тарзида амал қилади. Масалан, тушунчаларнинг мазмуни ва ҳажми ўртасидаги тескари нисбат қонуни ва б. Айният қонуни. Маълумки ,бизни қуршаб турган барча нарса, ҳодисалар доимий ўзгаришда, бир сифатдан иккинчи бир сифатга ўтиб туради. Лекин улар бунда нисоий сокинлик бўлиб, ўзларининг муайян барқарорлигини сақлаб тўрадиларки, бу инсон миясида айният қонунининг тамойили сифатида акс этади. Масалан, конкрет бир шахсни олсак, у биологик тур ва социал тип тарзида ҳар бир дакиқада ўзгаришла. Агар мазкур шахсдаги доимий ўзгариш жараёнини А, А, А ... тарзида белгиласак. бу шахс ҳақидаги фикримиз умуман А шахси ҳақида эмас, балки унинг муайян вакт ва замонда мавжуд бўлган А ёки А1 ёки А2 конкрет шахс ҳақида бўлиши керак. Айният қонуни умуман буюм, ҳодисалардаги сифат узгаришларини инкор этмайди, балки уларнинг муайян нисбий сукунат ҳолати ҳақида фикр юритишни талаб этади. Масалан, агар биз Захириддин Бобур шахси ҳақида фикр юритмокчи булсак. унинг зиддиятлар билан тўла ҳаётини бир хил ўлчов билан баҳолашимиз қийин. Чунки унинг умриникг хар бир палласи, мантикий ибора билан айтганда алоҳда фикр предметидирки, уларнинг ҳар бири ўзига хос тавсиф, баҳо беришни талаб этади. Дарҳқиқат, Бобур айни бир пайтда ҳам шоир, хам подшоҳ ҳам ватанпарвар ҳам фарзандига жонини бахшида этувчи падари бузруквор, хам ошиқ сифатида гавдаланади. Бу қонун талабига кўра маълум фикр муҳокама юритиш жараёнида ўзгартирилмаслиги керак, ўзига айнан бўлмоғи керак. Бундан маълум фикр, муҳокама, мунозара юритишда айнан бир маънода ишлатилмоғи зарур деган талаб, тамойил келиб чиқади. Айтилганларни қуйидаги формулада ифодалаш мумкин: А=А ёки А-бўлса, бу А дир. Бунда А (биринчиси) фикр предмети, иккинчи - А муайян предмет ҳақидаги фикрдир. Улар айнан бир-бирига тенг бўлиши (А=А А-В эмас) керак. Масалан, «С-гувоҳ” деган фикрни олайлик ва уни А деб белгилайлик. Муайян вақт давомидаги (дейлик у судда гувоҳ сифатида қатнашаётганлиги) муҳокамада у фақат гувох сифатида олиб қаралмоғи зарур. Чунки унинг судда айби: борлиги ҳам маълум бўлиб қолиши мумкин. Бу ҳолни Д билан белгилайлик. Демак, С шахсига бир вақтда ҳам гувоҳ (А) ҳам айбдор (Д) сифатида қараш мумкин. Лекин айният конуни талабига хилоф тарзида фикр киритсак А=А эмас, А-Д бўлган бўлур эди. Бошқача қилиб айтганда, С ни бир вақтда ҳам гувоҳ ҳам айбдор сифатида олиб қарамаслик керак. Айният қонунидан фикр юритиш учун қуйидаги икки талаб заруран келиб чиқади: 1. Турли предмет, ҳодисалар ҳақидаги фикрни бир-бири билан аралаштирмаслик керак; 2. Муайян предмет ҳақидаги фикрни бошқа предметга нисбат бермаслик керак. Бу талаблар муҳокама юритишда англамасдан ва қасддан бузилишига олиб келиши мумкин. Бу асосан бир тушунча (cўз) нинг бир неча маъноларда (омоним), шунингдек бир қанча тушунча (сўзларнинг) бир маънони (синоним) ифодалаш билан изохланади. Шунинг учун мазкур қонун талабларига риоя қилиш биринчи галда фикрда предметнинг ўзини аниқлаб олишни талаб этади. Масалан, «Эртага Самарқандда соати 3 да учрашамиз» деган гапдаги фикрнинг предметини шаҳарми, мехмонхонами, кинотеатрми аникламасдан туриб учрашувга келишганлар белгиланган вақтда, жойда учраша олмасликлари мумкин. Тушунчаларни (терминларни) аниқлаш, уларнинг аниқлигига эришиш суд жараёнларида умуман юриспруденция соҳасида муҳим аҳамиятга эга. Унда хар бир тушунчанинг аниқ маъносини белгилаб олмасдан туриб тўғри ҳукм чиқариш мумкин эмас. Тушунчалар мазмунини ўзгартириш тергов ва судлов ишларида нотўғри хулоса, хукмлар чиқаришга олиб келади. Масалан, дейлик, вилоят суди Н. шахсини жиноят ҳуқуқи кодексининг тегишли моддаси бўйича каттиқ режимли ахлоқ тузатиш меҳнат колониясида ўташ шарти билан ун икки йил озодликдан маҳрум этиш ҳақида хукм чиқарди. Суд ушбу ҳукмни чиқаришда айбдорнинг бундан бир неча йил олдин Н.нинг озодликдан махрум қилинганлиги ҳақидаги ҳукмга таянилади. Лекин уша вақтда, дейлик, айбланувчининг шикоят аризасига мувофиқ юқори суд органи томонидан вилоят суди ҳукми қайта кўрилиб (кассация тарзда) унга нисбатан-чиқарилган хукм узгартирилган ва чора кўриш вақтигача камаб қўйилган бўлсин. Республика Олий суди қошидаги жиноят ишлари буйича суд коллегияси вилоят судининг Н. шахсига оид ишини кўриб чиқиб, унинг ҳукмини бекор қилиши мумкин бўлади. Чунки бунда суд коллегияси вилоят судининг хукм чиқаришда Н. нинг суддан олдинги қамоқда ўтирганлигини жойда қамоқ жазосини ўташ билан айнан бир деб қараганлигини нотўғри деб ҳисоблайди. Шунга кўра Олий суд вилоят судининг ҳукмини ўзгартириб, Н. нинг ўз жазосини кучайтирилган режимдаги мехнат колониясида ўтказиш хақда хукм чиқариш мумкин. Вилоят судининг хатоси шунда бўладики, Н. устидан хукм чиқаришда айният қонунининг мухим талаби -мухоама юритишда фикр предмети ўзгартирилмаслиги зарур деган тамойил бузилади. Бошқача қилиб айтганда, бунда икки фикр предмети хақида бир хил фикр юритилади. Айният қонунини талабларини билмасдан, англамасдан бузиш, тушунчаларнинг маьноларини тушунмасдан. билмасдан туриб ўзгартириб юбориш тафаккур маданиятининг пастлигининг оқибатида содир булади. Айният қонунининг қасддан бузилиши бир карашда чин деб қабул қилинган мухокамалардан нотўғри, ноаниқ хулосалар чиқаришга олиб келади. Айниқса бунга бахс юритишда оппонентларнинг бири иккинчисига сездирмасдан баьзи тушунчалар мазмунини узгартириш асосида эришилади. Масалан, оппонентлар демократия (демократик давлат) хақида баҳслашаётган бўлсин. Маълум бир вақтда уларнинг бири мазкур тушунчани анархистик талқиндаги эркинлик билан алмаштириб қўйгани холда ўз оппонентини мот қилишга ҳаракат қилади. Бунда унинг мушохада юритиши тахминан шундай шаклда бўлиши мумкин: «Демократия бу ҳар бир кишининг эркинлигини эътироф этишдир. Бу давлат менинг эркинлигимни бўғмокда. Демак. бу давлат демократик эмас”. Кадимги Грецияда софистлар (грекча-қувлик. айёрлик) мухокама юритишда сўзларнинг маъноларини узгартириш бўйича бахслар уюштириб, бир-бирларини мот қилишга харакат қилишганлар. Масалан, улар қуйидагича фикр юритадилар: «Ўтирган киши жойидан турди. Демак, ўтирган киши тик турибди». «Бу кучук сенники, у отадир. Демак, у сенинг отанг, сен уни ураяпсан, демак, сен отангни ураяпсан» ва х. Шунингдек Насриддин Афандининг хозиржавоблиги, донолиги унинг хар бир сўзнинг маъносини чуқур мушоҳададан ўтказиши ва уларни ўз ўрнида ва ўзгартириб қўллаши билан намоён бўлади. Бу ерда қуйидаги мисолни келтириш ўринлидир. «Подшо вазири билан Насриддин Афандини олиб, овга чикди. Хийла ов қилгандан кейин подшо устидаги кийимларини ечиб Афандига берди. Буни кўрган вазир ҳам чакмонини Афандига узатди. Подшо Афандига тегишди: - Афанди, устингизга биз бир эшакнинг юкини ортиб қуйдик-да? Кошки эди бир эшакнинг юки бўлса, деди Афанди, -устимда икки эшакнинг юки бор." Ўзбек халки орасида кенг тарқалган аския, қизиқчи -кулги санъати сўз-тушунчаларнинг маъносини ўзгартириб ишлатишга асосланилган бўлиб, софистларнинг усобақасига ўхшайди. Зиддиятсизлик конунига кўра муайян предмет, ҳодиса бир вақтда зид, қарама-қарши хусусият, белгига эга бўлиши мумкин эмас. Масалан, бу идишдаги сув айни вақтда иссиқ ёки совуқ бўлиши mуmkиh эмас. Бир вақтнинг ичида муайян предметга зид хусусиятнинг хос бўлмаслиги ва бу жиҳатдан предметларнинг ўзаро боғланиши маълум изчиллик асосида мавжудлиги фикр юритишда зиддиятсизлик конуни тарзида ифодаланади. Агар предмет муайян пайт, лахзада зид хусусиятга эга булиши мумкин эмас булса, уни мавжуд деб курсатиш хатодир. Мазкур қонун талабига мувофик, бир предмет ҳақида айтилган икки карама-карши фикр (мухокама) айни бир вақтда, нисбатда чин бўлиши мумкин эмас. Лекин бу карама - қарши фикр турли вақт ва муносабатда олинганда чин бўлиши мумкин. Масалан, Карим мантиқ фанини билади -Карим мантиқ фанини билмайди, деган қарама - қарши фикр, албатта, унинг мазкур фанни ўрганишга киришмаслигидан олдин ва ўрганганидан сўнгги вақтлар учунгина нисбатан чиндир. Шунингдек, турли муносабатларда олинган карама -карши (зид) фикрни чин ва хато деб ҳисоблаш мумкин. Масалан, «Хакимов инглиз тилини яхши билади», «Хакимов инглиз тилини яхши. билмайди», деган зид фикр унинг таржимон ва имтихон топширувчи талаба сифатида олиб қаралганда чин ва хато бўлиши мумкин. Шундай қилиб, мазкур қонун фикр юритишда зиддиятга йўл қўймасликни талаб этади. Буни қуйидаги формулада ифодалаш мумкин: А- А* эмас, яъни агар А фикр чин бўлса, А* хато, агар А* чин булса, А хатодир. Бунда А берилган фикр (мухокама), А унинг инкори, (*) - инкор белгиси, - белгиси «ва» боғламасини ифодалайди. Предмет А муайян хусусият, белгига эга бўлса, унда буни тасдиклаш чин, инкор этиш эса хатодир. Зиддиятсизлик к;онуни объектив воқеликдаги зиддиятларни инкор зтмайди, балки улар ҳақида зиддиятсиз фикр юритишни талаб этади. Шунинг учун ҳам ҳаётий, яъни диалектик зиддиятлар билан формал мантиқий зиддиятларини бир-биридан фарқлай билиш зарур. Маълумки, диалектик зиддиятлар- бу предмет ходисалар ривожланиши ўзгаришини ифодалайди. Диалектик зиддият-тараққиёт манбаи ҳисобланади. Формал мантикнинг ушбу қонуни ҳаракатни (доимий ўзгаришнинг) сукунатда узлуксизликни узулишда олиб карашни талаб этади. "Жисм фазода чекланган ва чекланмаган", "Бу жисм айни пайтда бор, айни пайтда йук," каби мулохазалар диалектик зиддиятни ифодалашлиги билан чин фикр ҳисобланса, формал мантикнинг зиддиятсизлик крнунига кўра хатодир. Бошкача қилиб айтганда, диалектик зиддиятни мазкур формал мантик қонуни талаби асосида изоҳлаб бўлмайди. Лекин бунда диалектик зиддиятларни ифодаловчи муҳокамаларни риторик сўз ўйини тарзидаги зид мухокамалар билан аралаштириб юбормаслик керак, масалан, "эшик ярим очик," деган фикрни "эшик хам очик, ҳам ёпиқ" деб ифодалаш мумкин. Зиддиятсизлик қонунининг талаби асосида фикрлардаги хатолик, ёлғон, мантиксизликни очиб бериш мумкин. Бу айниқса ҳуқуқий ишларни (суров, суддов) амалга оширишда мухим аҳамиятга эга. Агар содир этилган жиноятни аниқлашга тегишли ашъёвий далил, гувохлap бўлмаса, тергов ишлари гумон остига олинган кишиларнинг сўровда берган жавобларидаги зиддиятсизликни аниқлашдан бошланади. Масалан, сўроқ қилишда айбланувчи: “1995 йил 16 августда соати 15 да қаерда эдингиз ?” деган саволга ҳар сафар турли хил жой ва вақтларни айтадиган бўлса, бу унинг содир этилган жиноятда у ёки бу тарзда қўли борлиги ҳақида тахмин қилиш учун дастлабки асос бўлиб хизмат қилади. У ёки бу иш бўйича чиқарилган суд ҳукмлари кўпгина холатларда содир этилган жиноятларнинг белгиларини аралаштириб юборилиши туфайли зиддиятли мухокамаларга йўл қўйилади. Масалан, ўғирликнинг ўзи турли белгиларга эгаки, шу бўйича айбдорлик даражаси белгиланади(босқинчилик, ўмариш, шилиш ва хк). Масалан, жиноят кодексининг моддасига кура ўғирликнинг муҳим белгиларидан бири жабрланувчининг ҳаёти учун хавфли бўлмаган холатдаги пул, қимматли ашъёларни қўлга киритишдир. Лекин, дейлик, айбдорлар Н. шахсининг ҳаёти учун хавфли даражадаги тан жароҳати келтирганлари холда, унинг уйидаги нарсаларини ўмаришадилар. Бунда икки қарама-қарши мухокама юзага келади: Айбдорлар жабрланувчининг ҳаёти учун хавфли тан жароҳати келтирганлари ҳолда уғирлик қилдилар.” "Айбдорлар жабрланувчи ҳаёти учун тан жароҳати келтирмаганлари холда ўғирлик қилдилар". Агар судда ушбу фикрий зиддият ҳисобга олинмасдан хукм чиқарилса, албатта у нотуғри, адолатсиз хукм бўлиши мумкин. Бадиий адабиётда зиддиятсизлик қонунининг талабларига риоя килмаслик мисолида характер, типларнинг рухий олами, дунёқараши тасвирланади. Масалан , А.П.Чеховнинг " Хамелеон” ҳикоясида тасвирланган бозор назоратчиси Очумеловнинг дайди кучук ҳақида бир вақтнинг ўзида билдирган қарама-қарши фикри лаганбардор чиновникнинг маънавий қиёфасини ёрқин тарзда очиб бериш воситаси бўлиб хизмат қилади. Бу ерда шу нарсани алохида таъкидлаш зарурки, санъатда , хусусан адабиётнинг предмети инсон рухий дунёси бўлиб, унинг тадкик этилиши умумий мантиқ қонунларидан ташқари ўзига хос мантқий тамойилларни тақозо этади. Бундай усул, тамойиллар шаклий мантик қонунлари , хусусан зиддиятсизлик қонуни талабларига буйсунмайди. Масалан, ўзбек халк, достони " Маликаи айёр " да тасвирланишича, Авазнинг Маликани излаб унинг юрти Туркистонга етиб бориши учун юз йигирма йиллик масофани босиб ўтиши керак. Гўруғлининг ўзи Авазга бу масофани босиб ўтиш учун муъжизавий кучга эга бўлган Япрок, дев хизмат қилдирилади. "Япроқ дев бир тилсимот ўқиб уччовини (Аваз ва унинг хамроҳларини-М.О.) учта олмага айлантириб елкасига солди-да, қўйди, яна бир тилсимот билан уч отни турғай қилиб қўйнига солди, шундай қилиб осмонга учиб кета берди". Агар мазкур мулоҳазалар шаклий мантиқ қонунлари талаби бўйича тахлил қилинадиган бўлса, уларнинг зиддиятли эканлигини аниқлаймиз. Дарҳақиқат, агар дев одамни олмага айлантириш қудратига эга бўлса, унда нега у Аваздан қўрқиб унинг хизматкорига айланади. Аваз ва унинг дустларини олмага айлантириб осмонга учган дев уларни ерга ташлаб юбориши ёки еб юбориши мумкин-ку? Лекин ўқувчи мазкур мантиқий зиддиятни зиддиятсиз идрок этади, бунга ҳаёлан ишонади. Ижоддаги хаёл эса доимо ҳиссиёт ва фикрнинг уйғунлигида кечади, шунга мувофик, образлар яратилади. Шундай қилиб, зиддиятсизлик қонуни мантиқий туғри фикр юритишнинг мухим тамойилини белгилаб беради ва билишнинг барча турларида ( илмий, фалсафий, диний, бадиий ва б) турлича намоён бўлади. Download 280.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling