Мантиқ 1 мавзу. Мантиқ фани предмети ва аҳамияти. (2 соат)


Download 280.5 Kb.
bet6/8
Sana23.03.2023
Hajmi280.5 Kb.
#1289342
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мантик-1-мавзу

Етарли асос қонуни. Фикрнинг (чин ёки хатолигини) асосли, ишонарли бўлишлик хусусияти мантиқий фикр юритишнинг муҳим тамойилидирки, бу етарли асос қонуни талабида ўз ифодасини топади. Биз у ёки бу муҳокамаларни баён этар эканмиз, албатта унинг чин ва хатолигини кўрсатишга, асослашга ҳаракат киламиз, Масалан: дарсга кечикиб келган талаба бунинг сабабини асослашга ҳаракат қилади.(" Автобус бўлмади"," "Троллейбус тўхтаб қолди." ва б.) Бу қонун талаби бўйича муҳокама юритиш жараёнида хар қандай фикр мулохаза ўзининг етарли асосига эга бўлмоғи зарур . А фикр чин ёки хато, чунки унинг В асоси бор. Ўз даврида миллионлаб кишиларнинг катағон, қатл қилиниши худди мана шу қонуннинг оддий талабларига амал қилмаслиги натижасида амалга оширилган эди. Масалан, Усмон Носирни уз шеърларида "қоронғу-тун".''йиғлайман" каби сўзларни ишлатганлиги учун ўлимга маҳкум қилинганлигини эслаш кифоядир.
Келтирилган далиллар фақат етарли бўлиш билан биргаликда, чинлиги аниқ муҳокамалар, фактлар, аксиома, назариялар бўлиши керак.
Асосланиладиган мулоҳазанинг аниқ бўлмоғи, яъни бунда айният қонунининг талабига қатъий риоя қилинмоғи зарур, акс холда муҳокамада фикрий ноаниқлик юзага келади ва "тезисни алмаштириш", "қанчалик кўп асосланилса, ҳеч нарса исбот этилмайди" деган мантиқий хатоликларга йўл қўйилади. Бу ўринда Насриддин Афандининг мазкур қонуннинг талабини қасддан бузиш йули билан қандай қилиб ўз мухолифини мот қилганлигини келтириш характерлидир.
Бир куни подшо пашшаларнинг хиралигидан хуноби ошиб ўтирган экан, Афанди кириб қолибди.
-Афандим,-деди подшо,- оламда пашша йўқ, жой бормикин-а?
-Бор.-деди Афанди.- одамлар йўқ, жойда пашшалар бўлмайди.Подшо бу жавобни эшитди-да, сира мот қилолмай келаётган Афандини бир мот қилмокчи, одамлар йўқ, жойда ҳам пашшалар бор бўлишини исботламочи бўлиб : -Қани юринг, менинг орқамдан , деб отга миниб, уни даштга бошлаб кетди.
Юриб-юриб чарчаганларидан кейин, бир ерга қўниб, дам олиб ўтиришган эди, беш-олтита пашша подшонинг у ёқ-бу ёқидан айланиб гувуллай бошлади.-Хўш,бунга нима дейсиз, Афандим? Мана одам йўқ жойда ҳам пашша бўлар экан-ку?
-Ие , шохим, сиз одам эмасмисиз?"
Етарли асос қонунининг талаблари оддий, кундалик мушоҳада, муҳокама юритишдан тортиб бадиий билишда кенг кўлланишни заруран тақозо этади. Бу айниқса, ҳуқуқий ишларда кенг қўлланишни талаб этади. Масалан, суд ҳукми, тергов хулосалари етарли даражада асосланган бўлмоғи керак.

Download 280.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling