Мантиқ 1 мавзу. Мантиқ фани предмети ва аҳамияти. (2 соат)
Мантиқ фанининг назарий ва амалий аҳамияти
Download 280.5 Kb.
|
мантик-1-мавзу
Мантиқ фанининг назарий ва амалий аҳамияти унинг фалсафий фан эканлиги билан белгиланади. Мантиқ билиш назариясининт таркибий қисмидир, чунки унинг предмети тафаккурнинг шакл ва қонунлари бўлиб максади чин билим, хақиқатга эришиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мантик фани умумметодологик ахамиятга моликдир.
Дарҳақиқат, тафаккур шаклларининг ўзаро богланишида янги билимлар хосил килиш ва бунда тафаккур крнунлари, тутри фикр юритиш тамойилларига риоя килиш чин билим, х,акик,атларга эришиш нинг зарурий шарти хисобланади. Ўз вақтида Абу Наср Форобий мантик илмининг бундай табиати ҳакида шундай деб ёзган эди:"Мантик маълум хулосалар ёрдамида биз билмаган нарсаларни билиб оламиз ҳамда нима чин ва нима ёлғон эканлиги ҳақида хукм чиқарамиз". Хеч бир фан сохаси йўқки, у янги хулосавий билимлар хосил қилишга асосланмаган бўлсин. Бу эса англанган ва англанмаган тарзда- тафаккурнинг қонун ва шаклларига таянишни талаб этади. Масалан, хар бир фан маълум илмий тушунчалар аппарати билан иш куради. Уларнинг мохияти эса таърифлаш ва бўлиш каби мантиқий усуллар орқали англашилади. Шуни алохида таъкидлаш керакки, кишилар фикр юритишда ўзлари англамаган ҳолда тафаккур қонунларига риоя қиладилар ва шунга мувофиқ тушунчаларнинг ўзаро боғланишидан хукм, хукмлардан эса хулосалар чиқарадилар. Мантиқ фанини умуман ўрганмаган кишилар ҳам муайян даражадаги тафаккур маданиятига эга бўладилар. Илм ахллари тадкиқот ишлари олиб борадилар. Лекин бундан мантиқ фанини махсус ўрганиш шарт эмас, деган хулоса чиқариш ярамайди. Аксинча тафаккурнинг қонун ва шаклларини пухта билиш ва уларнинг тамойилларини мухокама юритиш жараёнида англаган тарзда қўллай билиш янги билимлар хосил қилиш, шунингдек тафаккур маданиятини шакллантириш учун энг самарали восита бўлиб хизмат қилади. Шунингдек мантиқ инсон, хусусан, ёшларимизнинг дунёкараши, иймон-эътикодини шакллантиришда ҳам мухим роль ўйнайди. Зотан хар қандай ғоя, қарашлар мантиқан асосланган, яъни исбот этилган пайтдагина кишиларнинт эътиқодларига айланади. Далиллаштириш, яъни асослаш назарияси мантик фанининг предметига киради. Бу ўринда мазкур талаб ёшларимизда мустакиллик ғоясига бўлган ишонч-эътиқодни шакллантиришда алоҳида аҳамият касб этади. Мустакиллик гоясини яратиш ва мустахламлаш бугунги умумлавлат ахамиятига молик вазифалардан биридирки, унинг ҳал этилиши, руёбга чиқарилиши айни пайтда ижодий, фаол тафаккурни, мантиқий маданиятни шакллантириш зарурлигини тақозо этади . Бу борадаги дастлабки реал тадбирлардан бири бўлиб Республикамиз олий таълим вазирлигининг 1995-96 укув йилидан бошлаб "Мантик" фанини барча олий ўқув юртларининг ҳамма факультетларида зарурий ўқув предмети сифатида ўрганишлиги ҳақида қабул қилган махсус фармони ҳисобланади. Юқорида айтилганлардан келиб чиққан холда қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: 1. Мантик фанининг қонун, категориялари, усулларини яхши билиш ва уларни онгли тарзда қўллай билиш театри фикр юритишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Шунга кўра мантиқ фани билиш жараёни учун дастуриламал аҳамиятга моликдир. 2. Мантиқ инсон мушохада юритиши, фикрлашини рефлексивлаштиради. Бошқача қилиб айтганда, инсон билишини унинг ўзини ботинан билиб олишга йўналтиради. Шунга кўра мантиқ илмини эгаллаш фикрлаш, жараёни фаоллигини, ижодийлигини-ошириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шу жихатдан олиб қараганда мантик фани бугунги кунда " элим деб, юртим ёниб яшовчи" (И.А.Каримов) фаол шахсни шакллантириш, камол топтиришда муҳим аҳамият касб этади. 3. Фан соҳасидаги илмий гипотезалар мантикий билиш асосида илгари сурилади ва асосланилади. Дарҳақиқат илмий тахмин, башоратлар мохиятан анологик(тамсил) хулоса чиқаришнинг натижаси ўларок юзага келади. 4. Тўғри фикр юритишнинг асосий тамойиллари (айнанлик, изчиллик зиддиятсизлик, асосланганлик), айникса, юриспириденция сохасида, хусусан, тергов ишларини амалга оширишда, одил суд хукмини чиқаришда катта роль уйнайди. Айтиш мумкинки, мантиқ илмини яхши ўзлаштирмаган ҳуқуқшунос ўз соҳасининг малакали мутахассиси бўла олмайди. 5. Мантик фикрни ёзма ва оғзаки ифодалаш мантиқий қоида, усулларнинг талабига риоя этишни талаб этади. Шу маънода мантиқ фани мохиятан фикр юритиш грамматикаси ҳисобланади. Мантикнинг барча қонун, категориялари, коидаларини яхши билиш фикрни тил шаклларида ғоят аник, лунда, тежамли ва айни пайтда саводхонлик даражасида ифодалаш учун хизмат қилади. Шунга кўра мантик, тил (грамматика)нинг фалсафий асоси хисобланадики, бу масала то ҳозиргача бизнинг тилшунос олимларимизнинг назар эътиборидан четда колиб келмоқда. б.Тил ва тафаккур узаро диалектик боғлиқ бўлиб, бу айни пайтда уларнинг функционал фарқланишини инкор этмайди. Тафаккур миянинг маҳсули бўлиб, воқейликдаги нарса ва ходисаларнинг воситали ва умумлашган тарзидаги инъикосидир. Тил эса фикрнинг юзага чиқиши, воқеъ бўлиши инъикосидир. Тафаккур мантик фанининг ўрганиш мавзуи бўлса, тил грамматиканикидир. Тил билиш, алока килиш (коммуникатив), информацияларни сақлаш ва етказиш функцияларига эга бўлиб, буларни у асосан белгилар тизими орқали бажаради. Мантиқ ҳам ўзига хос белгилар (алфавит) тизимига эга ва бундан у фикрнинг аник тежамли бўлиши учун фойдаланади. Download 280.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling