Мантиқ 1 мавзу. Мантиқ фани предмети ва аҳамияти. (2 соат)


Тафаккурнинг (тўғри фикрлашнинг) асосий қонунлари


Download 280.5 Kb.
bet3/8
Sana23.03.2023
Hajmi280.5 Kb.
#1289342
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мантик-1-мавзу

Тафаккурнинг (тўғри фикрлашнинг) асосий қонунлари.
Ушбу саволни кўриб чикишдан аввал дастлаб «конун» тушунчасининг фалсафий мазмунини аниқлаб олишимиз зарур.
Қонун фалсафий маънода воқеликдаги нарса. ҳодисаларнинг ички, зарурий, такрорланувчи, муҳим боғланишлари бўлиб, бунда уларнинг муайян фазо ва вактдаги мавжудлиги, мохияти намоён бўлади. Щунинг учун хам табиат жамият қонунлари обьектив характерга эгаки, уларнинг амал қилиши кишиларнинг ҳоҳиши, иродасига боғлик эмас. Қонунлар кишилар томонидан яратилмайди., балки кашф этилади. Шунга кура фалсафий маънода қўлланадиган қонун тушунчасидан мутахассислар томонидан ишлаб чиқиладиган ва хукумат қарори билан кучга кирадиган жамиятда регулятив вазифани ўтайдиган социал норма, тамойиллар мавзуини ташкил этувчи юридик қонунларни фарклай билмок керак. Масалан, табиат конунларини (ирсият. табиий танланиш ва б.) инсоният пайдо бўлмасидан олдин ҳам амал килиб келганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Жамият қонунлари хам, гарчи улар инсоннинг онгли фаолияти билан бевосита бошқа булса-да кишиларнинг ҳоҳиши билан яратилмайди ва шунингдек бекор хам қилинмайди.
Мантиқий қонунлар инсон билишининг қонунлари бўлиб, уларнинг амал қилиниши хам объектив характерга эга. Чунки билиш жараёнининг мазмуни, билимлар нарса ҳодисаларнинг муҳим хоссаларининг инсон миясида воситали ва умумлаштирилган тарзидаги инъикосининг натижасидир. Тафаккур қонунлари факат инсон мияси фаолияти билан бевосита боғликдиги, шунингдек, унинг ўзига хос хоссаси сифатида мавжудлиги нуктаи назаридангина субьектив характерга эгадир.
Тафаккур қонунлари фикрнинг изчил, зарурий ва муҳим боғланишларидир. Шу маънода туғри фикр юритишнинг асосий тамойилари ҳисобланади. Аниқлик. изчиллик, зиддиятсизлик, исбот этилганлик тафаккурнинг (туғри фикр юритишнинг) асосий тамойилларидир. Мазкур тамойиллар туғри фикрлашнинг қонунлари сифатида шакллангандир.
Тафаккур конунлари фикрнинг ички. зарурий ва муҳим боғланишларидир. Бу боғланишлар предмет, ҳодисаларнинг ўзаро муносабатлари, сабабий боғланишларининг инсон томонидан унинг амалий фаолияти ва ўз-ўзини англаб олишининг натижасида шаклланади. Щу маънода мазкур қонунлар табиат, жамият қонунларидан фаркли равишда инсон миясида кечувчи мураккаб жараён - фикр юритишнинг қонунларидир.
Фикр, тафаккур қонунларини диалектик ва формал мантиқ фанлари ўрганади. Диалектиканинг барча тамойил, элементлари табиат, жамият ҳодисалари, шунингдек тафаккур учун хам хосдир. Қарама-к,аршиликлар бирлиги ва кураши, инкорни инкор, микдор ва сифатнинг ўзаро бир бирига ўтиши қонунлари айни пайтда тафаккур, фикр жараёнида хам амал қилади.
Диалектика мантик тафаккурини ривожланишида. сифат жиҳатидан ўзгаришда, билиш жараёнининг муҳим томони сифатида ўрганади.
Диалектиканинг (диалектик мантикнинг) инкорни инкор қонуни тафаккур (билиш) жараёнини спиралсимон, яъни эски билимларни инкор этиш ва; бунда уларнинг нисбий ҳақиқат даражасидаги тамонларни ўзига олиш, сақдаб қолиш асосида ўрганади.
Шаклий мантиқ ҳам инкор усулини ўрганади, лекин бунда инкор этилган ҳукм мазмунидан ҳеч нарса сақлаб қолинмайди, балки бутунлай. инкор этилади. Масалан, муайян мураккаб муҳокама тизимидаги бирор ҳукм хато бўлса, мазкур муҳокама бутунлай хато деб ҳисобланади. Шунингдек агар берилган ҳукм чин бўлса, унда унга зид, қарама-қарши мазмундаги хукм хато бўлади.
Лекин шуни алохида таъкидлаш зарурки, диалектик тафаккур юритишда ҳам шаклий мантиқ конунларига бўйсунилади. Бошқача қилиб айтганда диалектик мантиқ қонунлари тамойиллари бўйича фикр юритишда шаклий мантик қонунларининг талабларига таяниш талаб этилади.
Формал мантиқ тафаккурни шаклий жиҳатдан, яъни фикр элементларининг ўзаро тўғри боғланишини таъминлаш асосида ўрганади.
Формал мантиқ конунлари диалектик мантик конунларига нисбатан хусусий бўлиб. у тафаккур элементлари ўртасидаги боғланишнинг тамойиллари мажмуини ташкил этади.
Диалектик тафаккур қонунлари билишнинг барча соҳалари (илмий, бадиий) учун бирдек амал қилади.
Мазкур қонунларнинг методологик функцияси уларнинг чин ҳақиқатларга эриштириш, тафаккур маданиятини шакллантиришга хизмат килишлиги билан белгиланади.

Download 280.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling