Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Мазмуни бўйича тушунчаларнинг турлари


Download 195.45 Kb.
bet10/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Мазмуни бўйича тушунчаларнинг турлари

Мисоллар

Конкрет (аниқ) тушунчаларда предмет ўзининг белгилари билан биргаликда фикр қилинади.

уй”, “гулдон”, “трактор

Абстракт (мавҳум) тушунчаларда предметнинг белгилари ундан фикран ажратиб олиниб, алоҳида акс эттирилади.

“оқ”, “босим”, “қўрқув”

Мусбат (ижобий) тушунчаларнинг мазмунида предмет унга хос бўлган белгилар орқали фикр қилинади.

“ақлли”, “уйли”,
“ҳунарманд”

Манфий (салбий) тушунчаларнинг мазмунида предмет унга хос бўлмаган белгилар орқали фикр қилинади.

, “ақлсиз бола,”, “ҳаёсиз одам”, “кучсиз жангчи”, “фойдасиз иш”

Нисбатдош тушунчалар эса зарурий равишда бир-бирининг мавжуд бўлишини тақозо қиладиган, бири орқали бошқасини билиш мумкин бўлган предметларни ёки уларнинг белги ва ҳусусиятларини акс эттиради.

“устоз ва шогирд”,
“қаттиқ ва юмшоқ”,
“севинч ва қайғу”

Нисбатсиз тушунчалар зарурий равишда бирбирининг мавжуд бўлишини тақозо қилмайдиган, нисбатан мустақил, алоҳида мавжуд бўлган предметларни акс эттиради.

“устоз ва шогирд”,
“қаттиқ ва юмшоқ”,
“севинч ва қайғу”

Мазмуни ноаниқ тушунчалар. Кундалик ҳаётда ва илмий билишда қўлланиладиган шундай тушунчалар бор-ки, уларнинг мазмунини аниқлаб бўлмайди. Бунинг бир неча сабаблари бор:

  1. Воқеликдаги буюм ва ҳодисалар, уларнинг хусусиятлари қўп қиррали ва мураккабдир. Масалан, “севги”, “ҳақиқат” шундай тушунчалар жумласидандир. Бу тушунчаларни ҳар бир инсон ўзича талқин қилади.

  2. Оламдаги барча нарса ва ҳодисалар доимий ўзгаришдадир. Баъзан бу ўзгаришларнинг вақт чегараси ноаниқ бўлади. Масалан, “ёш йигит”, “қари одам” тушунчаларида “қачондан бошлаб?” “қай вақтгача?” каби саволларга аниқ жавоб бўлмагани учун, бу тушунчаларнинг мазмуни ноаниқдир.

  3. Одамлар бир хил бўлган объектларни ҳар хил баҳолайдилар. Масалан, “зерикарли фильм”, “қийин вазифа”, “ёқимли куй” ва ҳ.к. Шундай тушунчаларга нисбатан “нима учун?” деган саволни қўйсак, ҳамма ҳар хил жавоб беради, натижада бу каби тушунчаларнинг аниқ мазмунини билиб бўлмайди, лекин тасаввур қилиш мумкин. Бундай тушунчалар илмий адабиётларда ёки норматив хужжатларда қўлланилганда уларнинг мазмуни қатъий аниқлаб олинади. Масалан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги дастурда “ёшлар”, “ёш оила”, “ёш мутахассис” каби тушунчаларнинг мазмуни қатъий белгиланган.2

Тушунчаларнинг мазмуни ва хажмига кўра турларини билиш фикрлаш жараёнидаги ноаниқликларни бартараф этишга, фикрни аниқ ва тўғри баён қилишга ёрдам беради. У ёки бу тушунчанинг мазмуни ва хажмига кўра қайси турга мансуб эканлигини аниқлаш унга мантиқий тавсиф бериш дейилади. Масалан:
Университет - умумий саналадиган, тўпловчи, аниқ, мусбат, нисбатсиз тушунча.
Кентавр – бўш хажмли, аниқ, мусбат, нисбатсиз тушунча.
Билимсиз - умумий саналмайдиган, мавхум, манфий, нисбатдош тушунча.
Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми узвий боғлиқ бўлиб, бу боғлиқлик тескари нисбат қонунида ифодаланади. Бу қонунга кўра тушунчанинг хажми кенг бўлса, унинг мазмуни тор бўлади ва аксинча, тушунчанинг хажми тор бўлса мазмуни кенг бўлади.
Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми ўртасидаги тескари нисбат қонуни тушунчалар билан олиб бориладиган қатор мантиқий амаллар асосида ётади.

Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling