Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Download 195.45 Kb.
bet2/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Формал мантиқмулоҳазалар ва исботлашнинг структурасини анализ қилиш, ўрганиш билан шуғулланувчи фан бўлиб, унда асосий эътибор мазмунга эмас, шаклга қаратилади.
Ноформал мантиқ – Ноформал мантиқ (informal logic)– табиий тилда аргументлашни қуриш ва баҳолашнинг ноформал стандартларини, уни талқин қилишнинг усуллари ва мезонларини ишлаб чиқувчи норматив фандир.
Назарий мантиқ –муайян билимларнинг мантиқий системаси ёки мантиқий назариялар йиғиндиси бўлиб, улар табиий ва махсус формаллашган (сунъий) тил воситасида, маълум бир принцип ва аксиомаларга асосан қурилгандир.
Амалий мантиқ – 1. Инсонларнинг табиий тафаккурлаш жараёнини; 2. Назарий мантиқдан конкрет холатларда фойдаланишни, яъни далиллаш ва рад этишни; 3. Фаолият мантиғи, қарор қабул қилиш мантиғи, танлаш мантиғи, эвристика, праксеология, конфликтология ва б. шу турдаги мантиқий назариялар ва тадқиқотларни ифодалайди.
Эр.ав. IV асрдан бошланган ва XIXасрнинг охири – XX асрнинг бошларида якунланган (формал) мантиқ ривожланишининг биринчи босқичи анъанавий (классик) мантиқ деб аталади. Анъанавий мантиқ тўғри тафаккурлашни асосан табиий тилга таянган холда ўрганган.
Ноанъанавий (ноклассик) мантиқ – классик мантиқни танқид қилиш ва такомиллаштириш билан бирга, уни мукаммаллаштириш, тўлдириш ва ундаги замонавий мантиқнинг асосини ташкил этувчи ғояларни янада ривожлантириш натижасида вужудга келган мантиқий назарияларнинг мажмуидир.
Замонавий мантиқ атамаси XIXасрнинг охири – XX асрнинг бошларида мантиқ илми ривожининг ҳозирги босқичини ифодалаш учун қўлланилади. Бу босқич яна математик мантиқ ва символик мантиқ терминлари билан ҳам аталади. Математик мантиқ терминининг қўлланиши унинг замонавий мантиқ билан қўллайдиган усулларига кўра ўхшашликларини билдиради. “Символик мантиқ” термини эса замонавий мантиқда мантиқий тахлил қилиш мақсадида махсус яратилган формаллашган тиллар қўлланишини кўрсатади.
Биз формал мантиқни ўрганамиз. Формал мантиқнинг ўрганиш предметини қуйидагилар ташкил этади:

  • Тафаккурлаш шакллари, уларнинг табиати ва уларнинг тузилмаси

(структураси) билан боғлиқ қонуниятлари;

  • Фикрлар ўртасидаги алоқаларнинг қонунлари;

  • Бу қонунларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлган хатолар.


Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling