Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Download 195.45 Kb.
bet3/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Тафаккур ва унинг ҳусусиятлари. Тафаккур билишнинг юқори босқичи - рационал (лотинча ratio – ақл) билиш бўлиб, унда предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари аниқланади, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқалар, яъни қонуний боғланишлар акс эттирилади. Ақлий билиш, тафаккурлаш воқеликни абстрактлашган (мавҳумлашган) ва умумлашган холда акс эттиради. Тафаккурлаш тил билан узвий алоқада, яъни тил фикрнинг воқе бўлиш шакли ҳисобланади. Шарқ мутафаккирлари тилга катта эътибор берганлар.
Тафаккур (ақлий билиш) ҳиссий билиш билан узвий боғлиқ. Тафаккур ёрдамида буюм ва ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга эришилади.
Тафаккур воқеликни умумлаштириб ва мавҳумлаштириб, муайян мантиқий шаклларда, яъни тушунча, мулоҳаза ва хулоса чиқариш ҳамда улар ўртасидаги алоқалар шаклида акс эттириб, маълум мантиқий қонун- қоидаларни вужудга келтирадики, тўғри, аниқ, изчил, зиддиятлардан холи фикрлаш ана шу қонун-қоидаларга амал қилишни тақозо этади. Бу қонунқоидалар амалиётда вужудга келган билимларни исботлаш ёки рад этиш, уларнинг тўғрилиги ёки хатолигини тасдиқлаш ёхуд инкор этишга хизмат қилади.
Тафаккур қонунлари. Инсон билиш жараёнида буюм ва ҳодисалар, уларнинг сифат, хусусиятлари ҳақида тушунчалар хосил қилади, фикрмулоҳаза юритади, уларни мантиқий боғлаб, хулосалар хосил қилади. Бу жараённи тушуниш учун тафаккур шакли ва тафаккур қонуни нима эканлигини билиб олиш зарур.
Тафаккур қонунларига амал қилиш тўғри, тушунарли, аниқ, изчил, зиддиятсиз, асосланган фикр юритишга имкон беради. Аниқлик, изчиллик, зиддиятлардан холи бўлиш ва асосланганлик тўғри тафаккурлашнинг асосий белгиларидир. Булар мантиқий қонунларнинг асосини ташкил этувчи белгилар бўлганлиги учун, уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз.
Айният қонуни.Бирор буюм ёки ҳодиса ҳақида фикр юритилганда, уларга хос бўлган барча муҳим белгилар, қамраб олинади. Предмет ҳақидаги фикр неча марта ва қандай ҳолатда такрорланишига қарамасдан доимий, ўзгармас ва қатъий мазмунга эга бўлади. Тафаккурга хос бўлган бу аниқлик хусусияти Айният қонунининг моҳиятини ташкил этади.
Айният қонунига кўра, маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган айни бир фикр айни бир муҳокама доирасида айни бир вақтда ўзўзига тенгдир. Бу қонун формал мантиқ илмида «А–А» дир формуласи билан ифодаланади.
Айният қонунининг асосий талаби қуйидагича: фикрлаш жараёнида турли фикрларни айнанлаштириш ва, аксинча, ўзаро айнан бўлган фикрларга тенг эмас, деб қараш мумкин эмас. Бу мантиқий тафаккурнинг муҳим шартларидан биридир. Фикрлаш жараёнида бу қонунни билиб ёки билмасдан бузиш ҳолатлари учрайди. Баъзан бу ҳолат бир фикрнинг тилда турли хил ифодаланиши билан боғлиқ бўлади. Тилда мавжуд бўлган омоним ва синоним сўзларнинг қўлланиши ҳам баъзан турли фикрларнинг ўзаро айнанлаштирилишига, яъни нотўғри муҳокамага олиб келади. Баҳс-мунозара жараёнида қандай қилиб бўлса ҳам рақибини алдаш ва ютиб чиқиш мақсадида Айният қонуни талабларини атайлаб бузувчилар софистлар деб аталади, уларнинг таълимоти эса софистика дейилади.
Ўзбек халқига хос бўлган аския санъатида Айният қонуни талабининг атайлаб бузилишини сўзларнинг ўз маъносида эмас, балки кўчма маъноларда қўлланишини кузатиш мумкин. Бу ўзига хос сўз ўйини бўлиб, унда қўлланиладиган нозик қочиримлар аския айтувчининг маҳоратини кўрсатади ва тингловчиларнинг кулгусига сабаб бўлади. Айтиш мумкинки, ҳаётда, амалиётда тушунчаларнинг турли маъноларда қўлланилиши ғаразли ёки беғараз, яхши ёки ёмон мақсадларга хизмат қилиши мумкин.
Айният қонуни тафаккурга, унинг барча элементлари, шаклларига хос бўлган умумий мантиқий қонундир. Бу қонуннинг талаблари тафаккурнинг ҳар бир шаклига хос бўлган конкрет қоидаларда аниқ ифодаланади.

Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling