Кўрсатиш (остенсив таърифлаш)- предметнинг ўзини ёки суратини кўрсатиш орқали таърифлаш.
Мисол келтириб таърифлаш. Бунда таърифланаётган предметнинг мазмуни уни бошқа предметга ўхшатиш, тафовутлаш орқали аниқланади.
Биз кундалик ҳаётда ва илмий билишда қўллайдиган тушунчаларнинг таърифлари юқоридаги усуллар орқали хосил қилинган.
Ҳар бир фан доирасида қўлланиладиган атамалар қатъий таърифланган бўлиб, илмий жамоат томонидан қабул қилингандир. Бу таърифларни субъектив хоҳишга кўра ўзгартириш мумкин эмас. Кундалик ҳаётда қўлланиладиган тушунчалар ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, инсоннинг ёши, шахсий тажрибаси, билими, дунёқараши, руҳий холати ва б. таъсирида ўзгариб туради. Шу боис одамлар бир-бирларини тушунмасликлари, бир ҳодисага нисбатан турли нуқтаи назардан ёндашишлари мумкин. Бундай холатларда томонлар аввало баҳсга сабаб бўлаётган тушунчаларнинг мазмунини, яъни таърифини аниқлаб олишлари зарур.
Тушунчаларни бўлиш
Ҳар бир инсон атрофидаги одамлар, воқеа-ҳодисалар, буюмлар ва б. га ўз муносабатини белгилар экан, уларни тоифаларга, қисмларга, турларга бўлади. Бундай бўлиш унинг тушунчалар оламида амалга ошади. Инсон фикр юритиш жараёнида тушунчаларни турли асосларга кўра бўлади.
Тушунчани бўлиш деб, тушунчанинг ҳажмини унда акс этган предметларни айрим гуруҳларга (айрим предметларга) ажратиш йўли билан аниқлашга айтилади.
Бўлишнинг структураси
|
Бўлинувчи тушунча- хажми аниқланиши лозим бўлган тушунча.
Бўлиш асоси – предметнинг тушунчада фикр қилинадиган бирорта умумий белгиси
Бўлиш аъзолари – бўлиш натижасида хосил қилинадиган тур тушунчалар.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |