Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Download 195.45 Kb.
bet15/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Бўлишнинг турлари

1. Асос бўлган белгининг
ўзгаришига қараб бўлиш

Масалан: Бурчаклар- тўғри, ўткир ва ўтмас бурчакларга бўлинади.

2. Дихотомик бўлиш

Масалан: Бурчаклар ўткир ёки ўткир бўлмаган турларга бўлинади.

Тушунчаларни бўлиш қоидалари.

  1. Бўлиш тенг хажмли бўлиши, яъни бўлиш аъзолари хажмининг йиғиндиси бўлинувчи тушунча хажмига тенг бўлиши шарт.

  2. Бўлиш бир асос бўйича амалга оширилиши шарт, яъни асос қилиб олинган белги бўлиш давомида ўзгартирилмаслиги зарур.

  3. Бўлиш аъзолари хажми бўйича бир-бирини истисно қилиши шарт. Улар ўзаро бирга бўйсуниш муносабатида бўлиши зарур.

  4. Бўлиш узлуксиз амалга оширилиши, яъни жинс тушунчага энг яқин бўлган бир тартибдаги тур тушунчалар олиниши шарт.

Таснифлаш (туркумлаш, классификация) тушунчаларни бўлишнинг ўзига хос тури бўлиб, унда бўлиш изчиллик билан амалга оширилади ва бўлиш аъзоларининг ҳар бири яна бошқа бўлинмаларга ажратилади. Бунда бўлиш аъзоларининг ҳар бири бошқаларига нисбатан ўзининг аниқ ва қатъий ўрнига эга бўлади. Таснифлаш натижалари ҳар хил жадваллар, каталоглар ва шу кабиларда ўз аксини топади.
Таснифлаш предметларнинг муҳим белгисига кўра амалга оширилса, табиий таснифлаш дейилади. Табиий таснифлаш предметларнинг айрим муҳим хоссалари ҳақида фикр юритиш, қонуний боғланишларини аниқлаш имконини беради. Менделеев тузган кимёвий элементларнинг даврий жадвали табиий таснифлашнинг классик намунасидир.
Сунъий таснифлаш предметларнинг бирорта номуҳим, умумий белгисига кўра амалга оширилади. Кутубхонадаги китоблар каталоги, луғатларда сўзларнинг муайян тартибда берилиши сунъий таснифлашга мисол бўлади. Сунъий таснифлаш билимларни тизимлаштиришга ёрдам беради.
Таснифлашда ҳам тушунчани бўлиш қоидаларига амал қилиш зарур.Таснифлар билиш ва кундалик турмуш жараёнида узоқ йиллар давомида ишлатилади, мавжуд билимларимизни тизимга солиш воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этади.

Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling