Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Download 195.45 Kb.
bet5/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Учинчиси – истисно қонуни нозидлик қонунининг мантиқий давоми бўлиб, фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб, баён қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси ёлғон, учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди.
Бу қонун фикрлар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди. Агарда зид муносабатлар фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олмаса, икки зид белгидан бошқа белгиларнинг ҳам мавжудлиги маълум бўлса, унда “Учинчиси – истисно” қонуни амал қилмайди.
“Учинчиси-истисно” қонуни қуйидаги ҳолатларда қўлланади:
1. Алоҳида олинган якка буюмга нисбатан бир хил вақт ва муносабат доирасида ўзаро зид фикр билдирилганда. Масалан:
Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти.
Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти эмас.
2.Сон ва сифатига кўра ўзаро зид мулоҳазалар баён қилинганда, буюм ва ҳодисаларнинг синфи ҳақида тасдиқлаб баён қилинган мулоҳаза билан, шу синф буюм ва ҳодисаларининг бир қисми ҳақида инкор этиб баён қилинган мулоҳазалардан бири чин, иккинчиси ёлғон, учинчисига ўрин бўлмайди.
Масалан:
Ҳамма санъаткорлар қўшиқчидир.
Баъзи санъаткорлар қўшиқчи эмас.
Бу икки мулоҳаза бир вақтда чин ҳам, ёлғон ҳам бўла олмайди.Улардан бири (Баъзи санъаткорлар қўшиқчи эмас.) албатта чин, иккинчиси ёлғон, учинчи мулоҳазага ўрин йўқ.
Демак, Учинчиси истисно қонуни:
1.Икки зид якка мулоҳазаларга нисбатан.
2.Умумий тасдиқ ва жузъий инкор этувчи мулоҳазаларга нисбатан.
3.Умумий инкор ва жузъий тасдиқ мазмунидаги мулоҳазаларга нисбатан қўлланади.
“Учинчиси-истисно” қонунида ҳам, нозидлик қонунидаги каби вақт, муносабат, объект айнанлигига риоя этиш шарт, акс ҳолда бу қонун ўз кучини йўқотади, фикрнинг изчиллигига зарар етади ва мантиқсизликка йўл қўйилади.
“Учинчиси-истисно” қонуни, бошқа мантиқий қонунлар сингари, зиддиятли мулоҳазаларнинг чин ёки ёлғонлигини аниқлаб беролмайди. Бунинг учун воқеа ва ҳодисаларнинг ривожланиш қонуниятларини билиш талаб қилинади. Инсон ўз билимларига асосланган ҳолда ўзаро зид мулоҳазалардан қайси бири чин ёки ёлғон эканлигини аниқлайди. Бу қонун ўзаро зид мулоҳазалар бир вақтда чин бўлмаслигини тасдиқлайди.

Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling