Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Ном нима? У тушунча билан айнанми?


Download 195.45 Kb.
bet7/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Ном нима? У тушунча билан айнанми? Ном алоҳида предметни ёки предметлар груҳини белгиловчи тил ифодасидир. Масалан: “Амур Темур” сўзи темурийлар давлатининг асосчиси бўлган буюк бобокалонимизнинг номини билдиради; “ўқитувчи” сўзи билим берувчи инсонни, “қизил”сўзи эса барча буюмлардаги қизил рангни ифодалайди. Буюм ва ҳодисаларга инсон ном қўяди ва ном туфайли улар ҳақида тушунчага эга бўлади. Бундан маълум бўладики, ном тил ифодаси бўлса, тушунча тафаккур шаклидир.
Тушунча буюм ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим ва фарқ қилувчи белгиларини бир бутун, яхлит холда акс эттирувчи тафаккур шаклидир. Буюм ва ҳодисаларнинг белгилари мулоқот ва фикр юртиш жараёнида бирор предметнинг вакили сифатида хизмат қиладиган белгилардан фарқ қилади. Буюм ва ҳодисаларнинг белгилари предметларни бир-биридан фарқ қилувчи ҳамда уларнинг бир-бирига ўхшашлигини ифода қилувчи хусусиятлар ва муносабатларни ифодаловчи белгилардир. Масалан, савдо-сотиқ билан шуғулланиш фақат инсонга хос белгидир. Бошқа тирик мавжудотлар бундай фаолият билан шуғулланмайдилар.
Буюм ва ҳодисаларнинг белгилари умумий, муҳим, фарқ қилувчи турларга бўлинади. Бир синфга мансуб бўлган ҳамма предметларга хос бўлган белгилар – умумий белгилардир. Инсонлар синфи учун қаддини тик тутиб юриш, кулиш ва б. шундай белгиларга мисол бўлади. Бирор белгининг ўзгариши ёки йўқ бўлиши тушунчанинг ҳам ўзгариши ёки йўқ бўлишига олиб келадиган белги муҳим ҳисобланади. Инсон учун ақллилик (тафаккур қилиш) муҳим белгидир. Фарқ қилувчи белги предметни ўзига ўхшаш бошқа предметлар орасидан таниб олишга имкон берувчи белгидир. Масалан, ҳар бир инсон ўзига хос индивидуал белгилари билан бошқалардан ажралиб туради. Демак, тушунча маълум белгиларига кўра бир тўпламга бирлашган предметларнинг бирлигини ифодалайди.
Тушунча сўз билан узвий боғлиқ. Улар ўртасидаги алоқадорлик тафаккур ва тил ўртасидаги боғланишнинг конкрет тарзда намоён бўлишидир. Тушунчалар сўз (талаба, университет, қоғоз) ва сўз бирикмалари (Ўзбекистон Миллий университетининг талабаси, Ўзбекистон Миллий университети, рангли қоғоз) ёрдамида ифодаланади. Лекин бундан тушунча ва сўз айнан бир хилдир, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Баъзи сўзлар (аммо, чунки, учун ва ҳ.к.) ҳеч бир тушунчани ифодаламаслиги ҳам бунинг сабабларидан биридир. Битта тушунча ҳар хил тилларда, баъзан бир тилда ҳам турли хил сўзлар билан ифодаланади. Тилдаги омоним ва синоним сўзларнинг мавжудлиги эса сўз ва тушунчанинг айнан эмаслигидан далолат беради. Айрим сўзларнинг кўп маънолилиги баъзан тушунчаларни аралаштириб юборишга олиб келади. Шу сабабдан кундалик ҳаётда қўлланадиган тил билан илмий тил бир-биридан фарқ қилади. Илмий тил табиий тил, сунъий тил ва махсус термин (атама)лардан ташкил топади.

Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling