14.7. Спортчинингфункционал маънавий, психологик тайёргарлиги Функционал тайёргарликнинг моҳияти мураккаб муҳитда ва катта
жисмоний нагрузкалар орқали организмнинг функционал системаларини
мақсадга мувофиқ, ривожлантиришдан, яoни катта мускул функционал ва
психик зўр беришларга бардош беришга эришишдан иборат.
Функционал тайёргрликка махсус тайёргарлик машқлари киритилиб
улар қуйидагиларга таъсир кўрсатади:
1. Нерв тизимининг функциясини такомиллаштириш. Марказий нерв
системасини шундай тайёрлаш зарурият, у катта жисмоний ва психик зўр
беришларга бардош бериш учун нерв жараёнининг маълум кучига эга
бўлиши керак.
2. Барча функцияларни, биринчи ўринда бош мия томирларини вегетатив таoминлашга, юрак қон томир ва нафас олиш системаларини такомиллаштиришга, шунингдек, чиқариш органларига таъсир кўрсатади.
3. Анлизаторлар функционаларининг ривожлантириш ва
такомиллаштиришни программалаштириш.
4. Жисмоний сифатларни тарбиялаш учун суяк мускул системасининг
ривожланишига таoсир кўрсатади.
Функционал тайёргарлик шакллари. 1. Функционал тайёргарликнинг
айрим қисмларини барча машғулотларга киритиш.
2. Яхлит машғулотларни функционал тайёрлаш мақсадида ўтказиш.
3. Машғулот циклларига соғломлаштириш тадбирлари (эрталабки
гимнастика, сайрлар, туризм)ни киритиш.
Функционал тайёргарликни амалга ошириш учун қуйидагиларда
фойдаланиш керак:
а) танлаш воситалари (чўмилиш, бўшаш, ҳолатсизланиш);
б) мияда қон айланишини бошқарувчи машқлар;
187
в) юқори мускул сезгиси, вестибуляр ва ҳаракат анализаторлари, нафас
олиш ва юрак қонтомир системалари ва ҳоказоларни ривожлантируви
машқлари.