Маoлумотнома


  7-БОБ. ЖИСМОНИЙ (ҲАРАКАТ) ИНИ СИФАТЛАР


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

 


56 
7-БОБ. ЖИСМОНИЙ (ҲАРАКАТ) ИНИ СИФАТЛАР
ВА УЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
Тарихан мавжуд бўлган жисмоний тарбия тизимларига инсоннинг 
жисмоний (ҳаракат) сифатларини тарбиялай олишига қараб баҳо берилган. 
Инсоннинг организмида турли даражада шаклланган куч, тезкорлик, 
чидамлилик, чаққонлик, тана бўғинлари ҳаракатчанлиги ва мускуллар 
эгилувчанлигини жисмоний сифатлар деб аташ қабул қилинган. Инсон 
организмининг шу сифатларини қандай намоён қила олишига қараб 
индивидга кучли, чаққон, тезкор ва ҳ.к. деб баҳо берганлар. Бу сифатлар 
ўлчовга эга, унинг кўрсаткичлари жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари деб 
аталади ва кўрсаткичлар орқали индивиднинг ижодий меҳнатга ва ватан 
мудофаасига тайёрлиги аниқланади. Масалан, индивид 100 кг оғирликдаги 
штангани елкага олиб фақат 3 маротаба ўтириб тура олса, бошқаси шу вазн 
билан 5 маротабадан ортиқ ўтириб тура олиши мумкин. Шу машқни икки 
марта ортиқ бажарганлиги учун иккинчи ўртоқнинг куч сифати ривожланган 
деб баҳоланади. Бу сифат организмнинг суяк, мускул ва бошқа аъзоларининг 
тўқималари, ҳужайралари ваҳоказоларнинг ривожланганлигигагина боғлиқ 
бўлмай, маънавий-руҳий фазилатларига ҳам боғлиқ. Шунинг учун ҳаракат 
сифатларини тарбиялаш маънавий-руҳий фазилатларни тарбиялаш иши 
билан чам барчас боғлиқ ва тарбиянинг шу йўналишига восита бўлиб хизмат 
қилади. 
Ҳаракат сифатларини тарбиялашга интилиш инсониятнинг азалий 
орзуси. Меҳнат қуроллари,ҳарбий анжом ва аслаха билан муомала 
қилишнинг самарадорлиги табиат инсонга инoом этган ва уни тарбия 
жараёнида ривожлантириш мумкин бўлган жисмоний фазилатларга боғлиқ 
тарбиялаш лозимлиги масаласини кўндаланг қўяди. 
Жисмонан баркамол, ахлоқан пок, эстетик дидли, эътиқодли, 
садоқатли, техника илмининг замонавий асосларини пухта эгаллаган, ҳар 
тарафлама маънавий етук, жисмонан гармоник ривожланган кишини 
тарбиялаш ҳозирги кунгача давримизнинг асосий вазифаларидан бири деб 
ҳисобланиб келинди. Ҳозир ҳам бу дастур ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. У 
мамлакатимизда амалга оширалаётган “соғлом авлод учун” дастурининг 
ўзагини ташкил этади.
Хулоса қилганда жисмоний тарбияни, хусусан, жисмоний сифатларни 
ривожлантиришни моҳиятининг юқорилиги ва салмоқлилиги кўзга яққол 
ташланиб турибди. Шуни қайд этиш керакки, жисмоний сифатларни 
ривожлантиришда уларнинг (куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик ва 
ҳоказоларнинг) барчасини ўзаро узвий боғлаб олиб боришни тарбия жараёни 
тақазо қилади. Лекин спортнинг маълум бир турида муайян фазилат 
кучлироқ шаклланади, ривожланади ва у етакчи ҳаракат сифати тарзида 
номоён бўлади. Бошқа сифатлар ҳам нисбатан ривожланади, лекин улар 
ёрдамчи, кўмакчи ҳаракат сифати тарзида намоён бўлиши мумкин. Масалан, 
спорт ўйинларидан баскетболда асосан чаққонлик сифатини ривожлантиради 


57 
деб ҳисобланса, тезлик ёрдамчи сифати тариқасида ривожланади. Лекин 
баскетбол чидамлиликни ҳам тарбиялашда асосий воситадир. Оғир 
атлетикачиларда куч жисмоний сифати етакчи фазилат саналади. “Силтаб 
кўтариш (ривок)”ни кўп машқ қилиш эса тезкорликни ривожлантиради. 
Амалиётда бу машқлар орқали чидамлилик ва эгилувчанлик ҳам кўмакчи 
жисмоний сифат тарзида ривожланишини гувоҳимиз. Умуман, чаққонликни 
ривожлантириш учун кўпроқ ўйинлардан: волейбол, баскетбол, футбол, 
теннис, стол тенниси, гандбол, хоккей, регби ва бошқалардан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. Аслида бу ўйинлар учун тезликнинг аҳамияти ҳам 
иккинчи даражали эмас. Чаққонликни ривожлантириш эса тез ўзгарувчан 
ўйин шароитига мослаша билишни, кузатувчанликни, мўлжалга тўғри 
олишни, қисқа фурсат ичида турли мураккаб вазиятда аниқ, тўхтамга келиш, 
уни ҳис қилиш ва ўз ҳаракатларини шу вазиятга мослай олишдек ҳаётий 
зарурий Амалий ҳаракат малакаларни шакллантиради. Велосипед, ҳаракатли 
ўйинлар ҳам чаққонликни ривожлантиради.
Ҳар қандай ҳаракат бирор-бир конкрект ҳаракат вазифаси деб 
аталадиган вазифани ҳал қилишга қаратилади. Масалан, иложи борича 
баландроқ сакраш, тўпни илиб олиш, рақибни алдаб ўтиш, штангани кўтариш 
ва ҳоказо. Ҳаракат вазифасининг мураккаблиги, бир вақтда ва кетма-кет 
бажариладиган ҳаракатларнинг уйғунлигига бўлган талаблар, ҳаракатлар 
координациясини тарбиялайди.

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling