Маoлумотнома
Жисмоний машқларни ҳаракат сифатларини
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
6.1.3. Жисмоний машқларни ҳаракат сифатларини
ривожлантиришига қараб классификациялаш 51 Ҳозирги кунда жисмоний машқлар ҳаракат фаолиятдаги хусусий белгиларга қараб, яъни жисмоний сифатларни – кучни, тезликни, чидамлиликни, чаққонликни, бўғинлар ҳаракатчанлигини ва мускуллар эгилувчанлигини намоён қилишига қараб янги педагогик туркумини амалиётда шакллантириб гуруҳларга ажрата бошладилар. Бу туркумдаги машқлар жисмоний сифатларни алоҳида ажратиб олиб тарбиялаш ёки жисмоний тайёргарликдаги нуқсонларни алоҳида ажратиб олиб ривожлантириш учун қўлайдир. Бошқа томондан эса, у ёки бу жисмоний машқни бажариш учун қандай сифатлар лозимлигини олдиндан билиш (куч, тезлик талаб қиладиган ва бошқа сифатларни танлаш) имконини беради. Жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёргарлик, жисмоний сифатларни тарбиялашига кўра билим (маълумот) бериш вазифаларини ҳал этиш учун бажариладиган жисмоний машқлар туркуми шаклланди: - асосий (ёки мусобақа), яъни ўқув дастурлари асосида ўрганилиши лозим бўлган фаолиятлар. - йўлланма берувчи машқлар – яъни нерв мускул зўриқиши, ташқи томондан ўхшашлиги, ҳаракат таркибидаги айрим элементларнинг яқинлиги билан ўзлаштирилиши лозим бўлган ҳаракатларни ўзлаштирилишини осонлаштирувчи жисмоний машқлардир. Бу туркумдаги машқларнинг характерли томони шундаки, ҳаракат малакасини ривожлантириш ва жисмоний сифатларни такомиллаштириш сунъий равишда ажратилади. Аслида бу жараён бир-бирини тақазо этади ва ўзаро узвий боғлиқ. Булар таълимнинг ҳар қайси этапи учун етакчи вазифани ҳал этишга ёрдам берадиган машқларни танлаш учун имконият беради. Жисмоний машқларни алоҳида мускул гуруҳларини ривожлантиришга қараб классификациялаш. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling