Маoлумотнома


Алоҳида мускул гуруҳларини ривожлантиришига қараб


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Алоҳида мускул гуруҳларини ривожлантиришига қараб ҳам 
жисмоний машқлар туркумлана бошланди: бўйин, елка камар, бел, ёнбош,
ҳаракат таянч аппарати мускуллари ва бошқаларни ривожлантирувчи 
машқлар. Бу туркумдаги жисмоний машқлар ичида жисмлар билан, жисмсиз 
бажариладиган, индивидуал, жуфт бўлиб, ўтирган, ётган ҳолда амалга 
ошириладиган, эгилувчанлик ва кучни ривожлантириш машқлари бўлиши 
мумкин. 
Спорт турлари бўйича жисмоний машқларни туркумлаш. Ўз 
навбатида, ҳар бир спорт тури ўз машқларининг индивидуал 
классификациясига эга: спорт ўйинлари  футбол, баскетбол ва ҳоказолар. 
Юқорида 
қайд 
қилинган 
жисмоний 
машқларни 
жисмоний 
машқларнинг педагогик классификацияси деб ҳам атай бошладилар. 
Биомеханикада 
 
статик, динамик, циклик, ациклик, 
комбинациялаштирилган, ҳаракатнинг тузилиши ёки бажариш ҳолатига 
қараб туркумланган жисмоний машқлар деб гуруҳлана бошланди.


52 
Физиологияда – максимал, субмаксимал, меъёрдаги ва меъёрдан катта 
қувватни талаб қилиб бажариладиган машқлар деб номланган туркумидан 
жисмоний тарбия амалиётида фойдаланилмоқда. 
6.2. Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар 
Ҳаво, қуёш нури, сув жисмоний тарбия жараёнида табиатнинг 
соғломлаштирувчи кучлари тарзида жисмоний тарбиянинг воситаси 
сифатида фойдаланилади. Ҳаётий шароит, муҳит инсонни турли шароитда 
моддий неъмат яратиш, яшашга мажбур қилади. Бунга кўникиш, унга тайёр 
бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун табиатнинг инoоми ҳаво, сув, 
қуёш 
нури 
инсон 
иш 
қобилиятини 
ошириш, саломатлигини 
мустаҳкамлашнинг асосий воситасидир. 
Жисмоний тарбия жараёни очиқ хавода, қуёш нури остида, сув ва 
бошқалардан фойдаланиб жисмоий машқлар бажариш самара беради. 
Чўмилиш, офтобда тобланиш,ҳавонинг иссиқ-совуғи жисмоний машқлар 
билан инсон организмига турлича таoсир кўрсатади. Машғулотлар давомида 
бу воситалардан тизимли фойдаланишнинг муҳим аҳамият касб этади. 
Ишни шундай ташкиллаш лозимки, жонажон Республикамизнинг 
географик, иқлимий ва экологик ҳолатини ҳисобга олиб барча вилоят ва 
ҳудудларда табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан фойдаланишнинг 
илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш муаммоси ҳал қилиниши лозим. 
Масалан, қуёш нуридан фойдаланишда соат 10.00 дан 12.00 гача алоҳида, 
16.00-17.30 гача ёши, жинси ва бошқа индивидуал хусусиятларини ҳисобга 
олинмасдан тобланса унинг таъсири турлича бўлади. Жисмоний 
машқларнинг 
меъёри, юкламанинг 
умумий 
миқдори, машқнинг 
интенсивлигини эътибордан четда қолдириш табиатни соғломлаштирувчи 
кучларидан 
фойдаланишда 
салбий 
натижаларга 
олиб 
келишни 
унутмаслигимиз лозим. 
Шуғулланувчиларга қуёш ваннаси, сувда чиниқишнинг назарий 
билимлари ва улардан тизимли фойдаланиш, ҳавонинг ўзгариши 
организмнинг иссиқ-совуққа, кескин ўзгаришларга тез мослашшиши 
индивиднинг ёшлигидан йўлга қўйишни самараси катта. Ҳар томонлама 
чиниқтириш табиат омилларини турли жисмоний машқларни бажариш билан 
қўшиб олиб борилиши ташқи муҳитнинг салбий таъсирларига организмнинг 
қаршилик кўрсата олиш қобилиятини янада оширади.
Жисмоний тарбия жараёнида эришилган чиниқишнинг самараси 
“кўчувчан” бўлади, яъни у инсоннинг бошқа фаолияти (асосан, меҳнат, 
ҳарбий хизмат)да намоён бўлади ва жисмоний тарбиянинг ҳаётий 
амалийлигини оширади. Қолаверса, руҳий-иродавий ҳислатларини ҳам 
кучайтиради. Айниқса, чайқалиш, тебраниш, меъёрсиз нагрузкага чидаш, 
вазнсизлик ҳолатига тез мослашишдек вазифалар осон ҳал бўлади. 


53 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling