- ўқувчилар орасида ўзаро муносабатларни тўғри шакллантиришга
эришиш. Чунки ҳаракат фаолиятларини ўзлаштириш, такомиллаштириш
коллективчиликка таяниб муносабатларни ташкиллаш эмоционаллик билан
алоқадор. Шуғулланувчиларнинг, айниқса, турли жинсдагиларнинг юқори
даражадаги ўзаро ёрдами ёки рақиблик орқали алоқаси, дўстлик, ўртоқчилик,
ўғил болалар ва қизлар орасидаги юқори ахлоқий муносабатларнинг
шакилланишида бебаҳо воситадир;
-ҳаракат фаолиятлари давомида мустақилликни тарбиялаш.
Ўқувчиларнинг спорт зали ёки спорт майдонида ҳаракатланишига нисбатан
мустақиллик бериш, бир томондан, ўқувчиларнинг ўз-ўзларини бошқаришига
имкон берса, иккинчи томонидан, ўз фаолиятига жавобгарликни ҳис қилиш
учун шароит яратади, ўз ҳаракат активлигига онгли муносабатни ва уни
амалга ошириш усулини ўйлашга ўргатади;
- умумий ва хусусий тарбиявий вазифаларни ҳал қилиш ўқитувчи
билан ўқувчини юқори даражадаги ва хусусий алоқаси (ўқитувчининг
коммуникативлик компоненти) шароитида амалга оширилади.
Тарбия вазифаларини таълим жараёнида тўлақонли амалга ошириш
учун уни тизимли равишда билим олиш вазифаларини ҳал қилиш билан
қўшиб олиб борилмаса, кутилган натижага эриша олмаслик амалиётда
исботланган.
- соғломлаштириш вазифалари ҳаракат фаолиятларини ўқитишда
жисмоний тарбиянинг барча воситаларини комплекс равишда қўллаш орқали
ҳал этилади.
Таълим жараёни тиббий кўрик (назорат) хулосаларига мувофиқ
дифференциаллаштирилади ва ўқувчилар асосий, тайёрлов ва махсус
тиббий гуруҳлар деб номланувчи гуруҳларга ажратилади.
Ўқув материали мазмуни ва унинг ўқувчиларга берадиган жисмоний
юкламаси уларнинг ёши, жинси ва жисмоний тайёргарлигига қараб қатoий
Do'stlaringiz bilan baham: |