Маoлумотнома
Ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш этапи
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
9.3.Ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш этапи
ва унинг мазмуни Таълим жараёнининг бу этапини асосий вазифаси –ҳаракат малакасининг шаклланишини таъминланиши билан боғлиқ бўлиб, ҳаракатни юқори маҳорат билан бажара олиш орқали: а) кўникмани вужудга келтириш; б)олий тартибдаги (мақом) ҳаракат кўникмасини шакллантиришдир. Ҳаракат кўникмасини вужудга келганлигининг характерли белгиси билим ва ҳаракат тажрибаси билан намоён бўлади ва у бажара олиш кўникмасига айланади. Бошланишида кўникма фақат асосий вариантда шаклланади. Ўқитувчининг вазифаси: ҳаракат кўникмасини асосий вариантда 103 шакллантириб, уни мустаҳкамлаб, шунинг асосида нисбатан юқори мақомдаги фаолиятни бажара олишга фундамент яратишдир. Таълимнинг шу босқичида фаолият ижросининг сифат даражасининг такомиллашганлиги шундай зарурки, иш билан жисмоний машқни техникаси индивидуаллашсин, асосий фаолиятнинг турлича ижро варианти ўзлаштирилган бўлсин, эгалланган кўникма турли вариантдаги янги фаолиятларнинг бажаришда қўллай олинадиган бўлсин. Ташкомилаштириш этапида таълимнинг барча методларидан комплексли фойдаланилади, лекин фаолиятни бири бутунлигича ўзлаштириб, мусобақа ва ўйин методларидан етакчи услуб сифатида фойдаланилади. Бир вақтнинг ўзидан кўриш ва эшитиш орқали мўлжал олишдан фойдаланиш ҳажмининг озайиши ҳисобига ҳаракатни ҳис қилиш ҳиссиёти ортади. Юқорида қайд этилганидек, таълимнинг иккинчи, учунчи этапларида ҳаракат фаолиятини (ёки машқни) кўп маротабалаб такрорлаш жараёни ётади. Бу жараёнда такрорлаш машқ қилиш муаммосининг алоҳида аҳамияти эътиборга лойиқ бўлиб, машқ тизимли равишда кўп мароталаб қайтарилиши лозим, бунда такрорлашларнинг чегараси мавжуд бўлиб, уни меъёридан ошмаслиги тақазо этилади. Такрорлаш (машқ қилиш) иккита қарама-қарши ҳолатда амалга оширилади: Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling