Маoлумотнома


Кўргазмали қуролларни намойиш қилиш


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Кўргазмали қуролларни намойиш қилиш. Ҳаракат фаолиятини 
предметли тасвирини ҳис қилиш учун қўлланилади. Намойиш қилиш 
кўрсатишдан кўра қулайликга эга ва керак бўлса диққатни статик ҳолатларга, 
фазаларнинг алмашинишига қаратиш имконияти мавжуд бўлади. Намойиш 
педагогик вазифа билан қанчалар аниқ боғлиқ бўлса, уни дидактик аҳамияти 
шунчалар ортади. У қўшимча усул бўлиб қўлланилаётган у ёки бу методни 
тўлдириш учун хизмат қилади. Кўргазмали қурол ўзининг ўлчови, шакли, 
ранги, ўз элементлари жойлашишининг зичлиги билан ўқувчи томонидан 
жадвални қабул қила олиш принципларини ифодаласин, турлича кўргазмали 
қуролларнинг ҳар бирини намойиш қилинишида риоя килиниши лозим 
бўлган айрим усулият қоидаларга бўйсунсин.
Плакатлар ҳаракат ҳолатини кўрсатишда бажаришда урғу берадиган 
қийин жойларни ўзида акс эттириши, ўқувчи диққатини чалғитадиган 
элементлардан ҳоли бўлиши зарур. Айниқса, мазмунига кўра фаолият 
таркибидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини бир вақтнинг ўзида акс эттирган 
плакатларнинг қиммати юқори бўлади. 
Намойиш қилиш – ўқувчилар томонидан материални қабул қилишга 
шароит яратиши зарур: биринчидан, болаларда кузатиладиган предметга 
қизиқишни шакллантириши; иккинчидан, уларнинг диққати таълимнинг аниқ 
вазифаларига ҳал қиладиган етакчи элементларга йўналтирилган бўлиши 
зарур. Тушунтириш ва намойиш қилиш вақти ва ҳажмини таълимнинг 
вазифасига бўйсундириш керак бўлади. Ҳар қандай ҳолда ҳам кўргазмали 


133 
ҳис қилиш ўқитувчи саволлари ва ўқувчининг жавобларини натижаларни 
аниқлаш учун аҳамияти каттадир. 
Плакатларни намойиш қилиш техникасининг барча учун бир хил 
талаблари мавжуд эмас. Улар дарсдан, машғулотдан олдин илиб қўйилади 
ёки дарс давомида ҳаракат фаолиятининг зарур бўлган фазалари, 
элементларини ўқувчилар диққатининг аниқ вазифаларни ҳал қилишга 
йўналтириб намойиш қилиш учун амалиётда қўлланади. Ўқувчиларни 
чалғитмаслик учун намойишдан сўнг улар тезлик билан йиғиштириб 
олиниши ёки жоиз бўлса, қолдирилиши ҳам мумкин. 
Доскага бўр билан чизмалар чизиш ўқитувчи етарли даражада 
чиройли чиза олиш қобилиятига эга бўлсагина рухсат этилади. Бу 
плакатлардан бир оз афзалликга эга бўлиши мумкин, лекин уларнинг ўрнини 
тўла боса олмайди. Биринчидан, ҳаракат фаолиятини аста-секинлик билан 
чизаётиб, ҳаракат фазаларини навбат билан алмашиниши, машқ 
техникасининг асоси, унинг деталлари ҳақида эсда қоларли тасаввурни ҳосил 
қилиш осон бўлади. Иккинчидан, расм жуда ҳам содда, майда чуйдалардан 
ҳоли бўлиши мумкин, у ўз навбатида, ўқувчиларни чалғитмайди. Учинчидан, 
доскадаги расм  намойиш қилишнинг энг оператив методи, дарснинг ҳар 
қандай дақиқасида қўшимча вақт сарфламай, ўқитувчи ундан фойдаланиши 
мумкин. 
Ўқувчиларнинг ўзларини ҳаракат фаолияти хақидаги чизмалари, ўз 
фикрларини график тарзда ифодалаш, бажара олишни образли қилишни 
ўйлашга ўргатади. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling