Маoлумотнома


 Чидамлиликни ривожлантириш методикаси


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

7.2. Чидамлиликни ривожлантириш методикаси 
Мускул иши фаолиятида жисмоний машқлар билан шуғулланиш 
давомида чарчоқка қаршилик кўрсатиш даражаси чидамлилик сифати деб 
аталади. 
Жисмоний меҳнат (спорт фаолияти)ни бажараётган киши секин аста ўз 
фаолиятни давом эттириши қиийнлашаётганлигини сезади. Тер қуюилиб оқа 
бошлайди, юзида қизиллик кучаяди, ранги ўзгаради, мускулларида 
хорғинилик сезади, ҳаракат координацияси, ҳаракат техникаси таркибидаги 
элементларнинг бажариш кетма-кетлиги бузилади, нафас олиши ритми 
чуқурлиги ўзгаради. Бажараётган ҳаракати таркибида қўшимча кераксиз 
ҳаракатлар пайдо бўлади, қўшилиб қолади. Бунга асосан, организмда 
кечаётган физиологик, биохимиявий ва биомеханик ўзгаришлар сабаб 
бўлади. Фаолиятни давом эттириш эса руҳий, иродавий ва бошқа сифатлар 
эвазига бажарилади. Бундай ҳолатни конпенсацияли чарчоқ фазаси 
дейилади.
Агарда ирода намоён қилиш даражасини ортганлигига қарамай, иш 
интенсивлиги пасая борса, конпенсациясиз чарчоқ фазаси бошланганлигини 
кузатамиз.
Чарчоқ ўзи нима? Меҳнат (машқ қилиш) давомида иш қобилиятининг 
вақтинчалик сусайиши ЧАРЧОҚ дейилади. Бир хил иш фаолияти давомида 
чарчоқ турли кишиларда турлича бўлиши амалиётда исботланган. Чунки, ҳар 
бир индивиднинг чидамлилигини ривожланганлиги турличадир. 
Бобкалонимиз Абу Али ибн Синонинг илмий меросидан чарчаш 
мавзусига катта эътибор берилган. Бир мингинчи йили ёзишни бошлаб, бир 
минг йигирма тўртинчи йили мукаммал тарихий илмий асарга айланган 
«Китоб ул қонун фит Тиб”да сурункали жисмоний машқ бажариш чарчоқни 
вужудга келтиришига тўхталиб уни тўрт хилга ажратиб изоҳ берган:
1. Ярали чарчаш – унда терини юзида ёки тагида яра каби нарса 
сезилади.
2. Қотиб чарчаш – унда киши гўё гавдасини эзилган ёки мажағланган 
гумон қилиб танасида иссиқлик ва бўшашишни сезади.
3. Шишли чарчаш – бунда тана одатдагидан қизарганроқ бўлиб, 
ғовлаганга ўхшаш ҳиссият сезади.
4. Озиб чарчаш – унга учраган киши гавдасини қуриган ва 
ковжираганроқ сезади.
Х асргача Ўрта Осие халқлари жисмоний тарбияси тарихида тан 
тарбиясининг илмий-амалий фикрлари биринчи бўлиб юқорида қайдилинган 
асарда ифодаланганлиги эътибор берсак бу асар чарчоқнинг ички 
механизмини мукаммал баён этиб уни организмда тикланиши ҳақида тиббий 
маслаҳатлар берилган.
Жисмоний тарбия амалиётида ақлий, жисмоний

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling