Маoлумотнома


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

Аналитик ёндошиш методи, яъни енгиллаштирилган шароитда ва 
тезликда ҳаракатларни алоҳида ажратиб олиб тезликни ривожлантириш ҳам 
яхши натижалар беради. 
Сенсамотор методиданҳам фойдаланилади (С.П. Геллер-штейн 
1958). Унда интервал вақтини фарқлай олиш қобилиятини ошириш учун 
сигналларга реакция қилиш тезлигини ошириш машқ қилинади. 
Мактабдаги жисмоний маданият дарсларида реакция қилиш вақтини 
олдиндан шартлашилган турли-туман сигналларга реакция қилишни талаб 
қилувчи (масалан, тўхталишлар билан бажариладиган эркин югуришлар ёки 
ўқитувчи сигнали, буйруғи билан югуриш йўналишини ўзгартириш) 
машқларни ёрдамида ривожлантирилади. Спорт ўйинлари реакция қила олиш 
ва уни тарбиялайдиган энг яхши воситадир. 
 


72 
7.4. Эгилувчанлик ва уни ривожлантириш усулияти 
Эгилувчанлик – жисмоний фазилат бўлиб, ҳаракат таянч 
аппаратларининг морфофункционал хусусиятлари демакдир. Бу хусусиятлар 
шу аппарат звеноларининг ҳаракатчанлиги, унинг максимал амплитудаси 
(оғиши, эгилиши, букланиши, чўзилиши, қайишқоқлиги, буралиши ва 
ҳоказолар) билан ўлчанади. 
Эгилувчанлик актив, пассив бўлиши мумкин. Мускул кучи эвазига 
бўладиган эгилувчанлик актив; ташқи қаршиликни инерция ёки оғирлиги 
эвазига ташқи таoсир кучи ва ҳоказолар ҳисобига намоён қилинадиган 
эгилувчанлик пассив эгилувчанлик дейилади.
Эмоционаллик кўтаринки кайфият ва бошқалар эгилувчанликнинг 
намоён бўлишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши амалиётда 
исботланган. Эгилувчанлик чегараланади унда чўзиладиган мускулларнинг 
қўзғалувчанлиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки унинг табиатида чўзилаётган 
мускулларни 
ҳимоялаш, сақлаш 
хусусияти 
мавжуд. Чўзилаётган 
мускулларнинг эгилувчанлиги ортиши билан уларнинг қўзғалувчанлик 
ҳолати юқори даражага кўтарилади. Бунда чўзилувчан мускулларнинг 
фаолияти маълум даражада пасаяди.
Эгилувчанликни намоён бўлиши ташқи муҳит температурасига ҳам 
боғлиқ. Температуранинг ортиши билан эгилувчанлик ортиб боради. Эрта 
тонгдан тунгача бўлган вақт, бошқа жисмоний сифатларга қараганда, 
эгилувчанликка кўп таъсир қилади. Масалан, эрталаб эгилувчанлик анча 
камайган бўлади. Машғулот вақтида эгилувчанлик турли шароитлар 
(ҳарорат, куннинг вақти) таъсирида ўзгаришини эътиборга олиш лозим.
Эгилувчанликни ёмонлашувига олиб борадиган ноқулай ҳолатларни, 
чигал ёзиш (разминка) машқлари ёрдамида мускулларни қизитиш билан 
бартараф этиш мумкин. Эгилувчанлик чарчаш таъсирида сезиларли ўзгаради, 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling