Маoлумотнома


актив эгилувчанлик кўрсаткичлари


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

актив эгилувчанлик кўрсаткичлари эса ортиб боради. Болалар катталарга 
қараганда анча эгилувчан бўлади, деган фикр унчалар тўғри эмас. Бу фикрни 
бошқачароқ болаларда эгилувчанликни тарбиялаш катталарга нисбатан 
осонроқ кўчади, деб тушунсак тўғрирок бўлади. Актив эгилувчанлик 
бевосита мускул кучи билан алоқадор. Лекин кучни ривожлантирадиган 
машқлар билан шуғулланиш бўғинларда ҳаракатчанликни сусайтириши, 
чегаралаш мумкин. 
Лекин бундай салбий таъсирни енгиш мумкин. Эгилувчанлик ва кучни 
ривожлантирадиган машқларни мақсадга мувофиқ қўшиб олиб бориш йўли 
билан эгилувчанлик жисмоний сифатини нормал тарбияланишига эришиш 
мумкин.
Жисмоний тарбия жараёнида эгилувчанликни мумкин қадар 
меъёридан ортиқ ривожлантириш салбий оқибатга олиб келиши мумкин. 
Зарурий ҳаракатларни имконият даражасида эркин бажарилишини 
таъминлайдиган ҳолатда ривожлантириш, унинг меъёри эса ҳаракат 
бажариладиган 
максимал 
амплитуда-дан 
ортмаслигига 
эришиш, 


73 
эгилувчанлик заҳирасини бойитишга олиб келади. Эгилувчанликдан келиб 
чиқадиган гипертрофия, бўғинларнинг анотомик тузилиши доирасида 
ривожланиш ўзини оқламайди, чунки у ривожланишнинг гармониясини 
бузади, педагогик мақсадларга зид келадиган ҳолга келиши мумкин. Умуртқа 
поғонасининг тос сон ва елка бўғинларининг ҳаракатчанлигини тарбия 
жараёнидаги аҳамияти беқиёсдир.
Эгилувчанликни 
ривожлантириш 
учун 
максимал 
ҳаракат 
амплитудасидаги чўзиш, эшиш, буклана олишни оширадиган жисмоний 
машқлардан фойдаланилади. Улар икки гуруҳга (актив ва пассивга) 
бўлинади. 
Актив ҳаракатларда бўғинлардаги ҳаракатчанлик шу бўғиндан 
ўтадиган мускулларнинг қисқариши ҳисобига рўй беради, пассив 
ҳаракатларда ташқи кучлардан фойдаланилади.
Актив машқлар бажарилиш характерига кўра бир-биридан фарқ 
қилади. Улар бир фазали ва пружинасимон (кетма-кет, икки-уч маротабалаб 
энгашиш) машқлар. Уларга тананинг маълум аъзоларини ёки унинг бир 
қисмини тебратиш, силташ (махлар)лар, охирги ҳолатини ушлаш (фиксия), 
қаршиликларни енгиш, оғирликдан фойдаланиш машқлари.
Булардан ташқари максимал амплитудада бажариладиган ҳаракат 
давомида танани қимирлатмай ушлаш билан (статик ҳолатда) 
бажариладиган машқлар ҳам шу гуруҳга киради.
Пассив статик машқларда гавданинг ҳолати ташқи кучлар ҳисобига 
сақланади. Бу актив эгилувчанликни ривожлантириш учун динамик 
машқларга қараганда самарасизроқ, лекин пассив эгилувчанликни 
тарбиялашда юқори кўрсаткичларга олиб келиши мумкин. Мускулларнинг 
чўзилувчанлиги нисбатан кам бўлади. Агар би ҳаракатда уларнинг 
узунлигини ошришга ҳаракат қилинса, унинг натижаси жуда паст бўлади. 
Бироқ машқларни такрорлайвериш машқ қилиш орқали улар қолдирган 
натижалар йиғилиб, амплитуданинг ортиши жуда сезирарли бўлади. Шунинг 
учун эгилувчанликни ошириш машқлари сериялар билан, ҳар бирини бир 
нечта марта қайтариб бажариш билан ривожлантирилади ва шундай қилиш 
ҳам зарур. 
Сериядан серияга ўтган сари ҳаракат амплитудаси катталаштирилиб 
борилади. Ҳар бир машғулотда чўзилувчанлик машқларини оғриқ сезгунча 
бажариш тавсия этилади. Оғриқ пайдо бўлиши билан машқ амплитудаси 
чегараланади. Агар машқларни ҳар куни системали бир ёки бир неча марта 
бажарилса, уларнинг фойдаси кўпроқ бўлади. Агар эгилувчанликнинг 
эришилган даражасини сақлаб туриш мақсад қилинса, камроқ машқ қилиш, 
яъни машғулотлар сонини озайтириб бориш мумкин. Бу машқларни мустақил 
топшириқ сифатида уйга вазифа қилиб бериш самара беради. Дарсларда бу 
машқлар асосан дарснинг асосий қисми охирига, чигал ёзиш вақтида ва 
асосий бўлмаган машқлар орасидаги интервалларда бажариш тавсия 
қилинади. Эгилувчанлик машқларини бажаришдан олдин мускулларда енгил 


74 
тер пайдо бўлгунча чигал ёзиш машқларини бажариш зарур. Бу машқлар 
ҳисобига эришилган ҳаракатчанликнинг ортиши нисбатан узоқ давом 
этмайди - хона температурасида 10 минутча сақланади. Иссиқлик 
тарқалишини камайтириш (иссиқ кийим кийиш) билан, бу вақтни маълум 
даражада ошириш мумкин.
Болалик ва ўсмирлик ёшида эгилувчанликни ривожлантириш осон 
бўлгани сабабли 10-15 ёшдагилардан бошлаб бу сифатни ривожлантиришни 
режалаштириш самара беради.

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling