71
Содда реакция “кўчиш” (ўтиш) хусусиятига эга: агарда
индивид
(шахс) бирон-бир ҳолатда сигналга тез реакция қилса, бошқаларига ҳам
ҳудди шунга ўхшаган шароитда тез реакция қилиши мумкин. Қийин
реакциялар хусусийлиги билан ажралиб туради. Агарда одам навбати билан
икки сигналга яхши реакция қилса, учта ва ундан ортиқ сигналларга ҳам
шундай тез реакция қилади, дейишимиз нотўғри бўлади.
Ҳаракат тезлиги реакциясини секундлар ва
Милли секундлар билан
ўлчанади. Тезликни ривожлантириш учун восита қилиб, одатда, махсус
машқлар танланмайди. Оддий ҳаракат реакцияси тезлик талаб қиладиган
турли ҳаракатларни бажариш давомида ривожланаверади. Бунда ҳаракат
реакциясини “кўчиш”и (тезликнинг кўчиши) кузатилмайди, яъни
тезлик
реациясини ривожлантириш билан ҳаракат тезлигини ривожлантириш қийин.
Ҳаракат реакциясини ривожлантиришда турли-туман ҳаракатли,
спорт
ўйинларини восита сифатида қиммати юқори, аммо
баскетбол уларнинг
ичида етакчисидир.
Уни
тарбиялашнинг асосий методи - пайдо бўлган, бўладиган
сигналларга имкони борича тез реакция қила олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: