Маoлумотнома


 Жисмоний тарбия назарияси ва усулиятини


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

1.2. Жисмоний тарбия назарияси ва усулиятини 
ривожланишининг даврлари 
Жисмоний тарбия назарияси ва усулиятининг ривожланиши бир неча 
даврларни ўз ичига олади. 
Биринчи давр башарият тараққиётининг илк давридаги ҳаракат 
фаолиятини организмга таъсири ҳақида энг дастлабки (эмперик) билимлар 
(Понамарев Н.И. 1975), уларнинг тўпланиши, «машқланганлик»нинг 
фойдасини сезиб, маъносига етиш ва тўпланган тажрибани авлоддан-авлодга 
узатиш усулларини англашга имконият яратилган «жисмоний машқлар»ни ва 
«жисмоний тарбия»ни пайдо бўлиши учун шарт-шароит яратилишига 
омилларни юзага келган даври. 
Иккинчи давр жисмоний тарбия жараёнида қўлланила бошланган 
биринчи усулиятларнинг яратилиши  қадимги Юнонистонда қулдорлик 
давлати даври ва Ўрта асрни ўз ичига олади (Г.Д.Харабуга, 1974). Жисмоний 
тарбиядаги бу усулиятлар, тажрибалар орқали юзага келган бўлиб, 
философлар, педагоглар, врачлар одам организми фаолияти қонуниятлари 
билан унчалик таниш эмаслиги, ўрганиб улгурмаганликлари орқали 
жисмоний машқлар таъсирининг механизмини айтарли тушунтира олмас 
эдилар. Шунга кўра бу давр жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг 
фойдасини ташқи кўринишларга қараб баҳоланган давр деб қаралган. Бу 



даврда Юнонистоннинг жисмоний тарбия усулияти айтарли даражада кенг 
тарқалган бўлиб, у мавжуд воситалар ва усулиятларни куч, чидамлилик ва 
бошқа ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун уларни ягона тизимига 
бирлаштирган давр деб қаралган. 
Ўрта асрнинг ўрталарида жисмоний тарбия усулиятларининг хиллари 
ортди. Гимнастика, сузиш, ўйинлар, камон отиш, отда чопиш, қиличбозлик 
бўйича дастлабки қўлланмалар пайдо бўлди. Аждодларимиз Абу Наср 
Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Берунийларнинг тан тарбиясига 
оид илмий Дунё қарашлари вужудга келди (Усмонхўжаев Т.Н. 1995). 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling