Маoлумотнома


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/171
Sana23.09.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1685608
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   171
Bog'liq
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев

фаолиятини 
эгаллашнинг 
уч 
босқичга 
бўлиниши 
шартлидир
Босқичларнинг стабил чегараларини мавжудлиги билим бериш вазафаларини 
белгилаш ва уни ҳал қилиш учун қулайдир. 
Эски тажрибалар, билимларга таяниб қила билиш (қила олиш)нинг 
шаклланиши ҳаракат фаолиятини эгаллаш жараёнидан бошланади. 
Ҳаракатни бажара олиш (қила билиш)  бу ҳаракат фаолиятининг 
ҳар бир бўлагига ўқувчининг диққат эътиборини тўплаш (концентрациялаш) 
шарти асосида ўрганилаётган ҳаракат фаолиятидир. 
Характерли аломатлари; тўла, бир бутун ҳаракат фаолияти 
таркибидаги ҳаракатларни бошқариш автоматлашмаган ҳолда бажарилади. 
Натижада ўқувчининг онги ҳаракатнинг ҳар бир элементини қандай 
бажарилиши синтези билан ўта банд бўлиб, иш юқори даражадаги энергия 
сарфлашҳисобига  иқтисод қилинмай, аҳамиятли даражадаги чарчашга дош 
бериш ҳисобига бажарилади;
-ҳаракат вазифасини бажариш усули стабил эмас (такрорлашларнинг 
мароми турлича). Бу босқичда ҳаракат вазифасининг осон, кўп энергия 
сарфламай ҳал этиш усули изланади. 
-ҳаракатни қила билиш, ҳаракат фаолиятини биринчи ўрганаётганлар 
четлаб ўтадиган хатолардан ҳоли бўлган фаолият эмас. Тўғри, малакагача 
ўтиш даврининг узунлиги, даражаси турлича ва у ўқувчи қобилияти, таълим 
услубининг такомиллашганлиги, ҳаракат фаолиятининг тўла таркибининг 
осон ёки қийинлигига ва ҳоказоларга боғлиқ. 
Аҳамияти. Ҳаракатни бажара олиш асосан ижодий изланишлар 
орқали, таққослаш, солиштиришлар, ҳаракатни бажариш усулларини 
баҳолаш, уларни бир бутун ҳаракат фаолиятига бирлаштириш бўлиб билим 
бериш учун катта имкониятларни очади. Ҳаракатни қила билиш ҳаракат 
фаолиятини эгаллашнинг шундай даражасики, характерига кўра у барча 
йўлланма берувчи машқларга тенглаштирилади. Агарда улар стабиллашиб 
қолса, ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолияти малакасининг шаклланишида 
муаммолар вужудга келишиига сабаб бўлади. Маълумки, тўла ҳаракат 
таркибидан ажратилган, изоляцияланган бўлак ўрганилаётган, тўла ҳаракат 
таркибига кирганда маълум ўзгаришларга учрайди.
Ўрганилган ҳаракатни нисбатан доимий шароитда тизимли намоён 
қила олишини аста секинлик билан малакага айланишига олиб келади. 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling